Фалсафа мукаммал билимлар асоси
Download 424.5 Kb.
|
Абдушукуров монография
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФОРОБИЙНИНГ ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Гулистон давлат университети Қўчқор АБДУШУКУРОВ ФАЛСАФА - МУКАММАЛ БИЛИМЛАР АСОСИ Гулистон 2023 Мазкур монографияда мамлакатмиз тараққиётидаги янгича сифат кўрсаткичи бўлган Янги Ўзбекистонни барпо этишда астойдил фаоллик кўрсатаётган ёшларга чуқур фалсафий, мантиқий ва сиёсий билимларни чуқур эгаллаши учун ёрдам берадиган буюк мутаффакирлар асарларининг айримларига шарҳлар-тушунтиришлар берилди. Ўйлаймизки, булар ёшларимиз онгида чуқур фалсафий-мантиқий фикрлашни, мураккаб масалалар ечимини тезда топабилиш малакаларини, жамият, табиат ва инсон омили тўғрисидаги асосли билимларини шакллантиришга имкониятлар яратади. Монографияда демократик, эркин ва озод жамият қуриш, фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидан бораётган Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган бунёдкорликларга хайрихоҳликлар ва тавсиялар ҳам берилган. Монографияни ёзишда Президентимиз Ш.Мирзиёев асарлари ғояларидан фойдаланилди. Ушбу монография талаба ёшлар, ўқитувчилар ва фалсафий билимларни такомиллаштиришга қизиқувчиларга мўлжалланган. Масъул муҳаррир: проф. М.Т.Ходжиев Муҳаррирлар: катта ўқитувчи Й.Каримов доц. Б.Тўйчибоев доц. А.Сулаймонов. Тақризчилар: ГулДУ проф. Р.Ж.Маҳмудов, доц. С.Қудратов, доц. С.Исмоилов ГДПИ доц. в.б. (PhD) У.Мирзалиев ФОРОБИЙНИНГ ФАЛСАФИЙ ҚАРАШЛАРИ Илк ўрта асрдан бошланган Шарқ Уйғониш даврининг йирик мутафаккирларидан бири, ўз даврининг ёрқин юлдузи Абу Наср Форобий эди. Ўрта асрлар Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида қатор илмий ютуқларнинг, илғор фалсафий тафаккур ривожи, ҳурфикрлилик, ақл ва илм тантанаси, инсондаги маънавий озодлик, адолатли жамият тўғрисидаги ғояларнинг шаклланиши буюк аждодимиз Абу Наср Форобий номи билан бевосита боғлиқдир. У милодий 873 йилда Сирдарё бўйидаги Фороб (Ўтрор) шаҳрида дунёга келди ва ўша ерда, сўнг Шом, Самарқанд, Бухорода, кейин араб дунёси шаҳарларида Бағдодда, Ҳалабда, Дамашқда таълим олди ва камтарона яшади. 950 йилда Дамашқда вафот этди. Абу Наср Форобий ижтимоий-сиёсий ва табиий-илмий соҳада 160 дан ортиқ асарлар яратди. Бу билан Форобий инсоният билимлари ривожига катта ҳисса қўшди ва жаҳон маданияти тарихида салмоқли из қолдирди. Форобий яшаган даврда мусулмон дунёсида катта иқтисодий, сиёсий ва маънавий ўзгаришлар юзага келаётган эди. Ҳунармандчилик, ижтимой-маданий тараққиёт, йирик меъморий иншоотлар барпо этилаётган, халифаликнинг жаҳон бўйлаб савдо-сотиқни йўлга қўйиши, халқаро муносабатлар юксалишлари даври эди. Фаробий ўз асарларида ўша даврнинг ютуқлари ва зиддиятларини, ижобий ва салбий томонларини акс эттирди. У қадимги юнон донишмандлари Платон, Аристотел, Эпикур, Зенон, Птоломей, Евклид каби қатор машҳур файласуф мутафаккирларнинг асарларини чуқур таҳлил қилди ва уларга шарҳлар ёзиб, шарқ илмий дунёсига таништирди. Фаробий ўз шарҳларида уларнинг қарашларига ўзининг илмий ва амалий муносабатларини ҳам билдирди, бу билан қомусий билим эгаси эканлигини кўрсатди. Қомусий ақли ва фанга қўшган улкан ҳиссаси учун Фаробий “ал-Муслим ас-Соний (Иккинчи Муаллим), “Шарқ Аристотели” деган унвон олди. Фаробий ўз асарларида ҳар бир соҳада ақл тамойилларига ва нарсаларнинг обектив муносабатларига мос келадиган ҳақиқий аҳволни билишга ва уни исбот қилишга эришди. Форобий “Бўшлиқ ҳақидаги рисола”сида мутлақ бўшлиқнинг бўлиши мумкин эмаслигини ва табиатда фазони ташкил этувчи кўзга кўринмайдиган заррачалар мавжуд деган фикрни айтади. У юнон ва шарқ мантиқшуносларини чуқур ўрганди ва уларни ривожлантирди. У мантиқ илмини энг тўғри фикрлашнинг шакллари ва қоидалари ҳақидаги илм, тўғри билимга эриша оладиган омил деб кўрсатди. Форобий илмга ва илмийликка эътибор бериб, фақат илмда борлиқнинг бирдан бир тўғри ҳолати акс этишдан иборат деган ўлчамни-мезонни илгари суради. Унинг фикрича, билимлар борлиқдан келиб чиқади ва инсоннинг ўз эҳтиёжи учун борлиқни ўрганиши жараёнида тинимсиз билимларимиз ошиб боради, Ва барча илмлар йиғмаси дунёни билишга ва инсонлар бахт-саодатга эришишига хизмат қилувчи ягона ҳалқани ташкил этади. Форобий Евклид ва Птоломей каби йирик алломаларнинг геометрия ва математика соҳасидаги асарларига шарҳлар ёзиб, уларда ҳал қилувчи фикрларни айтиб мураккаб масалаларнинг, категориялар ва мавҳум бўлган тушунчалар ечимини кўрсата олди. У мусиқа саънатининг йирик номоёндаси сифатида мусиқа ҳақида китоблар ёзиб, уларда мусиқий куйлар гармонияси вужудга келишининг математик ечими томонларини очиб берди. Бу билан Форобий мусулмон шарқи мусиқа илмининг яратувчиси сифатида танилди. Унинг тиббиётга оид қатор асарлари жумладан “Гален қарашларига қарши ёзилган раддия китоби”, “Тирик мавжудот аъзолари хақида”, “Қувват ҳақидаги китобига тушунтирув” каби асарлари ўша даврда кенг тарқалган . У ўзининг “Инсон танасининг аъзолари ҳақидаги рисоласида” “Инсон организими билан ижтимоий-сиёсий муҳитнинг ўзаро бирлигига, инсоннинг руҳий ва жисмоний ҳолатининг ташқи муҳит таъсирига боғлиқлигига эътибор қаратади. Форобийнинг -бу асарлари машхур Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” асарининг ўтмишдоши эди. Форобий ўрта аср фанининг тараққиётини ўрганиб “Илмларнинг таснифи ҳақида” китобида ўттизга яқин илм соҳасининг тартиби тафсилотини беради. У илмларда борлиқни кўради. У илмларни қуйидагича тузади: Тил ҳақида илмлар, мантиқ-саккиз бўлимдан математика-еттита бўлим, табиий илмлар ва сиёсат илми -давлат бошқаруви таълимоти, бу ҳақда биз алоҳида кейинроқ тўхталамиз. Download 424.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling