Фалсафа мукаммал билимлар асоси
ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҲИКМАТЛАРИ
Download 424.5 Kb.
|
Абдушукуров монография
- Bu sahifa navigatsiya:
- ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҲИКМАТЛАРИ
Бу олам хас-ҳашак билан тўлган кўпикдир, фақат кўпик денгизнинг чайқалишидан, ўйноқлашидан ва кўпириб қайнашидан покланади, софланади, гўзаллашади. Инсонни танимоқчи бўлсанг уни гапга сол, сўзидан унинг кимлигини билиб оласан. Инсон буюк бир мўъжиза ва унинг ичида ҳамма нарса ёзилган. Бироқ зулмат ва пардалар борки, улар ёзувларни ўқишга имкон бермайди. Илм ҳамма нарсадан устундир. Ғам - ғусса мутлақо бир гуноҳнинг муҳоли, қувонч эса албатта, ибодатнинг мукофотидир. Севилган киши гўзалдир. Аксинча бўлмайди, яъни ҳамма гўзаллар севилавермайди ва севилиши шарт ҳам эмас. Севимли бўлмоқ аслдир. Бу бўлгандан кейин гўзаллик ҳам мавжуддир. Ҳар бир нарсанинг асли - сўз. Сўз амал дарахтининг мевасидир. Эҳтиёжи бўлмаган кишига берилган ҳар қандай нарса ортиқча юкдир. Инсон ҳамиша ўзи кўрмаган, эшитмаган ва ўйламаган бир нарсага ошиқдир. Кеча-ю кундуз уни қидиради, истайди. Сўзнинг ҳайирлиси далолати кўп бўлганидир ва энг яхши сўз кўп бўлгани эмас, балки фойдалисидир. Иймон номоздан устундир, чунки намоз кунда беш маҳал, иймон эса ҳамма вақт фарздир. Одамлар биз бу дунё уйида эдик, дейишлари ва бир-бирлари билан гўзал бир тарзда келишиб, боғланишлари керак. Инсонда ўткинчи бўлган яхши ва ёмон сифатлардан ошиб, уни ўзлигига бормоқ ва уни обдон танимоқ лозим. Бир инсонни бошқа бир инсонга тортган нарса сўз эмас, балки икколовида мавжуд бўлган руҳий бирликдан бир парчадир. Баьзи инсонлар ақлга шу қадар эргашдиларки, натижада бутунлай малаклашдилар, нур бўлдилар. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР: Мирзиёев Ш. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. Тошкент, 2018. Мирзиёев Ш. Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари. Тошкент, 2020. Мирзиёев Ш. Янги Ўзбекистонннинг тараққиёт стратегияси. Тошкент, 2021. Форобий Абу Наср Фозил одамлар шаҳри. Тошкент, 2018. Жалолиддин Румий Ичиндаги ичиндадир. Тошкент, 2013. Луканин Р.К. Органон Аристотеля. Москва, 1984. а) гл-1. – Теория познания и диалектика Платона. б) гл-3. – Учение Аритотеля о категориях. Проблема понятия в логике Арестотеля. -Аналитика Арестотеля в) гл-2. Открытие Аристотелем силлогизма и его сущность. г) гл-3. Термины и фигуры силлогизма. Download 424.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling