Ушбу ўқув дарсликнинг ўқув методалогик асоси сифатида таълим тўғрисидаги қонун, Президент фармонлари, Вазирлар Махкамасининг қарорларига асосланади
Download 54.33 Kb.
|
1-мавзу
КиришЎзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизими муассасаларини янги авлод ўқув адабиётлари билан таъминлаш, талаба-ўқувчиларни комил инсон қилиб етишишига қаратилган ўқув адабиётларини яратиш бугунги куннинг долзарб вазифасидир. Чунки баркамол авлод тарбиясини ва рақобатбардош кадрларни тайёрлашни замонавий адабиётларсиз тасаввур этиш мушкул. Ушбу ўқув дарсликнинг ўқув методалогик асоси сифатида таълим тўғрисидаги қонун, Президент фармонлари, Вазирлар Махкамасининг қарорларига асосланади. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 20 майдаги “Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1533-сонли қарори; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 майдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 январдаги “Узлуксиз таълим тизимини дарсликлар ва ўқув адабиётлари билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида”ги 4-сонли, 2000 йил 29 майдаги “Ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини яратиш бўйича Республика мувофиқлаштирувчи комиссиясини тузиш тўғрисида”ги 208-сонли қарорлари ҳисобланади. Бугунги кунда таълим тизимидаги бир қатор муаммолар кўзга ташланмоқда. Шулардан бири баклаврият таълимни тамомлаган янги ёш кадрлар ўз мехнат фаолиятларида касбий билимларнинг етишмаслиги, АКТ дан самарали фойдалана олмаслиги, ўқув машғулотларида коммуникация воситаларини тадбиқ эта олмаслиги кўзга ташланмоқда. Бу муаммоларни ҳал этишнинг йўлларидан бири сифатли ва бугунги кун талабига жавоб бера оладиган янги ўқув адабиётларини яратишдан иборат бўлади. Юқоридаги фикрлардан маълум бўладики, ушбу тақдим этилаётган ўқув дарслик Кадрлар тайёрлаш миллий моделига мувофиқ узлуксиз таълим тизимида ўқув адабиётлари таълим турлари учун тасдиқланган давлат таълим стандартлари (ёки давлат талаблари) ва фанлар бўйича узвий боғланган ўқув дастурлари асосида тайёрланди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 28-мартдаги 274-сонли буйруғининг 2-иловаси билан фан дастури рўйхати тасдиқланган. Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2018 йил 18-августдаги 4-сонли баённомаси билан маъқулланган ва № БД 5110700- 1.07 билан рўйхатга олинган фан дастури асосида тайёрланган, 5110700-барча бакалавр таълим йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган бўлиб у “Таълимда ахборот технологиялари” фанини ўрганишга қаратилган. Унда “Таълимда ахборот технологиялари” фани бўйича замонавий педагогик технологиялар тизимига асосланган ҳолда назарий материаллар ҳамда амалий машғулотлари учун машқлар, видеомашғулотлар, билимларни назорат қилиш учун назорат саволлари ҳамда намунавий тест саволлар мажмуаси ва глоссарийлар келтирилган. Ўқув дарсликда “Таълимда ахборот технологиялари” фанининг фан дастурида келтирилган мавзулар бўйича имкон қадар ёритилган бўлиб, унда мавзу бўйича назарий маълумотлар, аудиолар, видеомашғулотлар, тавсиялар, ўзини-ўзи назорат қилиши учун ностандарт тестлар (iSpring Suite 8 дастурида тайёрланган) ва глоссарий келтирилган. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни. Таълим соҳасидаги туб ислохатларнинг асосий мақсади жахон андозалари асосида билимлар бериш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлашдир. Шуиннг учун педагогига ОТМлардаги барча йўналишларида ўқитиладиган фанлар ҳам замонавий фанлардан ҳисобланади. Ушбу электрон дарслик бугунги куннинг замонавий билимлари билан янгиланган ва қайта ишланган электрон дарслик бўлиб, унда фаннинг назарий ва амалий жихатларига алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур электрон дарслик баклаврият барча таълим йўналишларида ўқитиладиган “Таълимда ахборот технологиялари” ўқув фани бўйича тузилган бўлиб, бўлажак фан ўқитувчиси эгаллаши керак бўлган билимлар ва кўникмалар мажмуасини ўз ичига олади. “Таълимда ахборот технологиялари” фани инсонларда ахборот мухитида замонавий дунёқарашни шакллантиришга хизмат қилиши билан бир қаторда, унинг ахборий маданиятини эгаллашида асосий рол ўйнайди. Бугунги “Ахборот” асрида ёшларнинг компьютер саводхонлигини оширибгина қолмай, балки маълумотлар базалари билан ишлаш имкониятларини оширади. Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари. Фанни ўқитишдан мақсад-замонавий ахборот технологиялари асослари, замонавий шахсий компьютерлар ва уларнинг атроф қурилмалари, системали дастурий таъминоти (операцион системалар), амалий дастурий воситалар, замонавий коммуникацион технлогиялар, Web-дизайн асослари, дастурлаш, MS Officeнинг дастурий воситалари ҳақидаги билимлар билан қуроллантиришдан иборат. Таълимда ахборот технологиялари фанининг вазифалари: информатика ва ахборот технологиялари ҳақида бир бутун тасаввур хосил қилиш; информатика ва ахборот технологияларининг ҳар бир инсон хаётидаги ва жамиятнинг ривожидаги ролини очиб бериш; информатиканинг техник ва дастурий воситаларининг маҳияти ва имкониятларини очиб бериш; ахборот тизимлари ва технологияларининг нима мақсадда ва қандай қўллаш ҳақида тушунча хосил қилишдан иборат. Фан бўйича табалаларнинг билим, кўникма ва малакалрига қуйидаги талаблар қўйилади: Замонавий ахборот технологиялари, замонавий дастурлаш технологиялари, компьютер тармоқлари, ахборот тизимлари ва уларнинг турли соҳаларда қўлланиши, ахборот хавфсизлиги ва ахборотларни химоя қилиш, электрон тижоратга доир билимга; Ахборотнинг синтактик, семантик ва прагматик ўлчовлари, ахборот жараёнларининг аппарат ва дастурий таъминоти, операцион тизимлар, алгоритмлар ва дастурлаш, визуал дастурлаш технологиялари, амалий дастурлар билан ишлаш технологиялари, компьютер тармоқлари ва уларнинг турлари, тармоқ ресурслари, ахборот тизимлари, уларнинг моҳияти, қўлланиши ва вазифалари, электрон хужжат айланиш тизими, автоматлаштирилган ахборот тизиимлари, замонавий мультимедия тизимлари, ахборот хавфсизлигининг ташкилий ва хуқуқий асослари, ахборотларни химоялашнинг техник ва дастурий воситаларидан, электрон тижоратдан фойдаланиш кўникмасига; Ахборотларга ишлов бериш қурилмалари, ахборот жараёнларининг дастурий таъминоти, операцион тизимлар, хизмат кўрсатувчи дастурлар ва утилиталар билан ишлаш, дастурлаш тиллари ва визуал дастурлаш орқали дастур тузиш, амалий дастурлар билан ишлаш (матнли, электрон жадвал, тақдимотлардан фойдаланиш, турли web саҳифалар яратиш дастурлари билан ишлаш, электрон хужжат айланиши тизими, замонавий мультимедия тизимлари имкониятларидан фойдаланиш малакасига эга бўлиши керак [1.Б.3-4]. Download 54.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling