Ушбу ўқув дарсликнинг ўқув методалогик асоси сифатида таълим тўғрисидаги қонун, Президент фармонлари, Вазирлар Махкамасининг қарорларига асосланади


Технология– грекчадан таржима қилганда санъат, махорат, кўникма каби маъноларни англатади. Ахборотларни қайта ишлаш


Download 54.33 Kb.
bet4/6
Sana12.10.2023
Hajmi54.33 Kb.
#1699571
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу

Технология– грекчадан таржима қилганда санъат, махорат, кўникма каби маъноларни англатади.
Ахборотларни қайта ишлаш жараёни инсон танлаган стратегия билан белгиланиши ва усуллар мажмуаси ёрдамида амалга оширилиши даркор.
Жараён деганда қўйилган мақсадга етишиш борасидаги барча ҳаракатлар мажмуаси тушунилади
Моддий ишлаб чиқариш технологиясининг мақсади – инсон ёки тизим эҳтиёжларини қондирувчи маҳсулот чиқаришдан иборат бўлса, информацион технологиянинг мақсади – таҳлил қилиш, бирор бир хулосага келиш ва қарор қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни ишлаб чиқаришдан иборатдир.
Информацион технология – обьект, жараён ёки ходисалар ҳолати ҳақидаги маълумотларни бир кўринишдан иккинчи, сифат жиҳатдан мутлоқ янги кўринишга келтирувчи маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш узатишнинг восита ва усуллари мажмуасидан фойдаланиш жараёнидир.
Моддий ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш турли дастгоҳлар, асбоб – ускуналар ва шу каби технологик воситалар ёрдамида амалга оширилганлиги каби информацион тизимларда ҳам худди шундай техник воситалар мавжуд. Уларга компютерлар, тармоқ воситалари ва алоқа каналлари, программа ва математик таъминотлар киради.
Ахборот технологиялар ўзи учун асосий муҳит бўлган информацион тизимлар билан бевосита боғлиқдир. Чунки информацион технология информацион тизимлардан мавжуд бўлган маълумотлар устида бажариладиган турли хил мураккабликдаги операциялар, амаллар ва алгоритмларни бажаришдан иборат бўлган тартиблаштирилган жараёндир.
Билим-ахборотлар мажмуининг идрок қилинишидир. Ахборот эса маълумот бериш, тушунтириш, изоҳдир. Биз атрофга қарасак, кўриш сезгиси, бирор нарса эшицак, эшитиш сезгиси орқали ахборот оламиз. Бирор нарса сўзласак ёки кўрсацак, ахборот берамиз. Демак, қиладиган ишимиз, вазифамиз, асосан, ахборот олиш, йиғиш, қайта ишлаш ва узатишдан иборат экан. Уни энг замонавий техника воситаси бўлган компютерлар орқали бажарсак, тез ва соз амалга оширамиз.
Компютер ўзи нима? Комптер бу инсониятнинг энг ажойиб кашфиётларидан биридир. Бу буюк кашфиёт инсониятнинг тараққиёти йўлида кескин бурилиш ясади.

Download 54.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling