1. Жамият кишиларнинг тарихан ташкил топган ҳамкорлик фаолиятларининг маҳсули, мажмуаси сифатида тушунилади. Инсонлар фаолияти ва улар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар жамиятнинг асосий мазмунини ташкил этади
Download 38 Kb.
|
ДҲН оралиқ(1)
1. Жамият кишиларнинг тарихан ташкил топган ҳамкорлик фаолиятларининг маҳсули, мажмуаси сифатида тушунилади. Инсонлар фаолияти ва улар ўртасидаги ижтимоий муносабатлар жамиятнинг асосий мазмунини ташкил этади. Жамиятдаги ҳамма нарса (моддий ва маънавий бойликлар, инсонларнинг яшаши учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратиш в.б.) муайян фаолият жараёнида амалга ошади. Бундай фаолият сирасига мулкий, ишлаб чиқариш, оилавий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний ва уларга мос келувчи муносабатлар киради. Айнан ижтимоий муносабатлар шахсни ижтимоий гуруҳлар, жамият билан боғлайди. Давлатнинг вужудга келишида муҳим аҳамиятга эга бўлган ижтимоий муносабатлар, ижтимоий ҳокимият ва ижтимоий нормалар мавжуд. Ижтимоий муносабатларни тартибга солишда ижтимоий нормаларнинг аҳамиятини қонунчилик билан қиёслаган ҳолда амалий мисоллар билан атрофлича таҳлил қилинг. 2. Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 2-мавзе 14А-кўп қаватли уйда яшовчи Аброр 2021 йил 4 декабрь куни соат 21.00да уйига дўстларини чақириб, байрам уюштиришди. Шовқиндан ухлолмаган Аброрнинг қўшниси Наталия хола туман ички ишлар органларига шикоят қилиб, мурожаат қилди. Кўп қаватли уйга етиб келишган ички ишлар органи ходими вазиятни ўрганиб, мазкур ҳолат бўйича Аброрни Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 192-моддаси бўйича жавобгарликка тортишни имкони йўқлиги ҳақида Наталия холага тушунтирди. Яъни, мазкур моддада фақатгина тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш мумкин эмаслиги белгиланган бўлиб, Аброр эса, соат 21.00да уйида шовқин кўтарилган. Аброр томонидан мазкур ҳолатлар такрорланганлиги сабабли, Наталия хола қўшниси Аброрнинг ушбу хатти-ҳаракатларини уй-жой мулкдорлари кенгашида кўриб чиқиш учун уй бошлиғига таклиф киритди. Ижтимоий муносабатлар, ижтимоий ҳокимият ва ижтимоий нормаларни назарий жихатдан таҳлил қилган ҳолда вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. 3. Амалдаги қонунчиликка кўра, фуқаро турган жойидан рўйхатдан ўтиши лозим. Шу билан бирга, ушбу хатти-ҳаракатлар амалда бажарилмаганлиги учун маъмурий жавобгарлик ҳам белгиланган. Бироқ, 2011 йил 14 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган бўлиб, мазкур Қонун фақатгина Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига тадбиқ этилади. Мазкур Қонунни Тошкент давлат юридик университети талабаси Ж.Аббосов ҳуқуқий идеализмнинг бир намунаси сифатида кўрсатса, унинг курсдоши Б.Алиев эса мазкур қонунни ҳуқуқий нигилизмга мисол бўла олиши мумкинлигини эътироф этди. Ҳуқуқий идеализм ва нигилизм тушунчаларини назарий жиҳатдан таҳлил қилган ҳолда, вазият бўйича мустақил фикрингизни асослаб баён этинг. 4. Давлат ҳокимияти бўлиниш принципига кўра қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлинади. Айрим давлатларда мазкур принцип бўйича давлат органлари хар ҳил таснифланади. Мамлакатимизда маҳаллий вакиллик органлари ҳисобланган халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашлари қонун чиқарувчи ҳокимият тармоғида ҳисоблансада, ҳоким бошчилик қилади. Давлат ҳокимияти бўлиниш принципини амалдаги қонунчилик ва назарий қоидалар асосида таҳлил қилган ҳолда, вазият бўйича мустақил фикрингизни асослаб баён этинг. 5. Давлат сиёсий ташкилот ҳисобланади. Давлатнинг сиёсийлиги шундаки, у ҳукмронликка интилган ва эришган ижтимоий гуруҳларнинг манфаатини ифодаловчи ташкилот сифатида майдонга келди. Кейинчалик ижтимоий гуруҳлар, қатламларнинг манфаатларини ифода этувчи бошқа ташкилотлар, яъни партиялар, ҳаракатлар вужудга келиб, ўзига хос сиёсий ташкилотлар йиғиндиси, мажмуи, тизими ҳосил бўлди. Бироқ, шунга қарамай давлат жамиятнинг сиёсий тизимида марказий ўрин эгаллайди ва бошқа сиёсий ташкилотлардан бир қатор хусусиятларига кўрса фарқ қилади. Давлат тушунчаси, белгиларига ҳуқуқий тавсиф берган ҳолда, сиёсат билан боғлигини таҳлил қилинг. 6. Давлат типологияси – давлатнинг моҳиятан ўзига хос хусусиятларини ажратиш ёки бирор типга мансублигини белгилашда фойдаланилади. Давлат типологиясида давлатларни муайян мезонлар асосида турларга ажратиш, таснифлаш амалга оширилади. Давлат типологиясини ўрганишда формациявий, цивилизациявий ва ноанъанавий ёндашувларни кўрсатиш мумкин. Ушбу давлат типлари бир биридан ўзига хос қатор хусусиятларига кўра фарқланади. Download 38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling