Пул, ҳужжат, қимматбаҳо буюмлар ёхуд бошқа бирор нарса олинганлигини тасдиқловчи расмий ёзма ҳужжат


Download 14.25 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi14.25 Kb.
#1563124
Bog'liq
Тилхат , Тушунтириш хати


ТИЛХАТ
Пул, ҳужжат, қимматбаҳо буюмлар ёхуд бошқа бирор
нарса олинганлигини тасдиқловчи расмий ёзма ҳужжат.
Тилхат бир нусхада тайёрланади ҳамда пулли ва қим-
матбаҳо ҳужжат сифатида сақланади.
Тилхатнинг асосий зарурий қисмлари:
1. Ҳужжатнинг номи (Тилхат).
2. Матн:
а) тилхат берувчи шахснинг лавозими, исми ва отаисми,
фамилияси.
б) пул, ҳужжат, буюм ёки бошқа бирор нарсани берувчи
шахснинг лавозими, исми ва отаисми, фамилияси (зарурат
бўлганда муассаса номи);
в) пул, ҳужжат, буюм ёки бошқа бирор нарсанинг номи
ва уларнинг миқдори (зарурат бўлганда баҳоси);
г) олинаётган буюмнинг техник ҳолати (агар у машина,
аппаратлар ва ш.к. бўлса).
3. Тилхат берилган сана.
4. Тилхат муаллифининг имзоси.
Олинадиган пул миқдори ёки буюмнинг баҳоси ва унинг
сони тилхатда рақамлар билан кўрсатилади, қавс ичида эса
сўзлар билан ҳам берилиши шарт.
Матн ва имзо оралиғидаги бўш жойлар чизилади. Тил-
хатдаги ёзувларни ўчириш ёки тузатиш мумкин эмас, акс
ҳолда, бундай ҳужжатнинг ҳақиқийлиги шубҳа остига оли-
ниши мумкин.

ТИЛХАТ
Мен, Тошкент савдо маркази хўжалик моллари бўлимининг


мудири Анвар Маматович Собиров, фуқаро Раҳим Каримович
Раҳимовдан баҳоси 3122000 (уч миллион бир юз йигирма иккки
минг) сўм бўлган «Бирюса-6» маркали совуткични бошқа марка-
ли совуткичга алмаштириб бериш учун қабул қилиб олдим.
2018.20.05 (имзо) А.М.Собиров
ТУШУНТИРИШ ХАТИ
Хизмат соҳасидаги, хизматга алоқадор масалани,
унинг айрим жиҳатларини ёзма изоҳловчи ва муассаса
(бўлим) раҳбарига (ички) ёки юқори ташкилотга (ташқи)
йўлланувчи ҳужжатдир.
Тушунтириш хати қуйидаги зарурий қисмлар-
дан иборат бўлади:
1. Ҳужжат йўлланаётган ташкилот ёки мансабдор
шахснинг тўлиқ номи.
2. Ҳужжатни тайёрлаган (ёзган) муассаса ёки шахс-
нинг тўлиқ номи.
3. Ҳужжат турининг номи (Тушунтириш хати).
4. Ҳужжат матни (мазмуни).
5. Имзо.
6. Сана (ҳужжат ёзилган вақт).

Тошкент қишлоқ хўжалиги


техникаси заводи таъминот
бўлимининг бошлиғи А.З.Азимовга
ҳайдовчи Ҳ.Раҳимовнинг
ТУШУНТИРИШ ХАТИ
Топшириғингизга мувофиқ, шу йил 14 июнда Бекободдаги
Ўзбекистон металлургия заводи бизга ажратган қуйма шаклларни
олиб келиш учун кетган эдим. Бироқ автомашинамнинг носозлиги
туфайли ярим йўлдан юксиз қайтиб келишга мажбур бўлдим.
2019.15.06. (имзо) Ҳ.Раҳимов
Download 14.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling