Ушбу ўқув дарсликнинг ўқув методалогик асоси сифатида таълим тўғрисидаги қонун, Президент фармонлари, Вазирлар Махкамасининг қарорларига асосланади


Download 54.33 Kb.
bet3/6
Sana12.10.2023
Hajmi54.33 Kb.
#1699571
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу

3. Ахборот


"Информация-ахборот" сўзи лотинча "информатио" сўзидан олинган бўлиб,  маълумот, тушунтириш, баён қилиш мазмунини билдиради. Ушбу сўз кенг тарқалган бўлсада, фанда ахборот тушунчаси тортишувларга олиб келмоқда.
АҚШ лик олим, ахборот назарияси асосчиси, математик, инженер Клод Шеннон (Шаннон) (1916 — 2001),ахборотни узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш ва сақлаш жараёнини ўрганган.

Ахборот оламдаги бутун борлиқ, ундаги рўй берадиган ҳодисалар ҳақидаги хабар ва маълумотлардир. Ахборот инсон нутқида, китоблардаги матнларда, олимнинг ихтироларида, мусаввир тасвирида, турли ўлчов асбобларида ва бошқаларда мавжуддир. Ана шу, турли-туман ахборотлардан инсон ўз олдига қўйган мақсад йўлида фойдаланади.
Ахборот тушунчаси ҳозирги вақтда турлича шархланади:
Ахборот — атроф мухитдаги объэкт ва ҳодисалар ҳақидаги маълумотлар, уларнинг параметрлари, ҳоссалари ва ҳолатларини ўрганишдир (Н.В. Макарова);
Ахборот — энтропия акси (Леон Бриллюэн);
Ахборот —структурлар мураккаблигининг ўлчови (Мол);
Ахборот —хилма-хилликнинг акси (Урсул);
Ахборот —аксланиш жараёнининг мазмуни (Тузов);
Ахборот — танлаш эҳтимоллиги (Яглом).
Инсон турли аъзолари ёрдамида ахборотларни қабул қилади, онги билан идрок этади ва хотирасида сақлайди. Ҳозирги вақтда инсоният шу даражада кўп ахборот тўплаганки, уларнинг барини сақлаш ва идрок этиш учун инсон онги ожизлик қилади. Асримиз мўжизаси бўлган ЭҲМ ларнинг яратилиши туфайли турли-туман ахборотлардан фойдаланиш, уларни сақлаш, қайта ишлаш ва келажак авлодга узатиш имконияти кенгайтирилди.
Умуман олганда, ахборот-бу одамлар орасидаги, одамлар билан ЭҲМлар орасидаги, жонли ва жонсиз табиат орасидаги маълумот алмашинуви бўлиб, кенг маънодаги илмий тушунчадир.
Инсоният ўзининг фаолиятида ахборотларни қабул қилиш, йиғиш, сақлаш, узатиш ва қайта ишлаш билан шуғулланади. Замонавий ахборот технологияларини ўрганишда компютердан фойдаланиш соҳаси жуда кенг. Компютер билан дастлабки мулоқотни ўрнатувчилар учун ахборот ва ахборот технологиялари ҳамда компютер қурилмалари ҳақида маълумот бериш ва компютер қисмларининг вазифаларини тушунтириб бериш ушбу бўлимда ёритилган.
Жамиятнинг информатизациялашуви деганда, замонавий информацион технологиялар ва телекомуникациялар асосида давлат ҳокимияти, турли вазирлик ва идоралар, ишлаб чиқариш корхоналари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг, ҳамда фуқароларининг ахборотларга бўлган эхтиёжларини етарли ва тўла қондира оладиган, қулай шароитлар яратишга қаратилган ижтимоий – иқтисодий ва илмий – техникавий жараён тушунилади.
Шундай қилиб, «жамиятнинг информацизациялаштирилиши» «жамиятнинг компютерлаш-тирилиши»га нисбатан кенгроқ доирада тушунилади. Инсоният ўз эҳтиёжларини тўлароқ қондириш мақсадида информацияни тезроқ эгаллашга ҳаракат қилади. Компютерлар эса бунда хал қилувчи техникавий асосни ташкил этади.
Ахборот-жамият учун нефть, газ, фойдали қазилмалар ва шу каби анъанавий моддий ресурслар турлари каби-энг қимматли ресурслардан биридир. Демак, қайта ишлашда турли технологияларни қўллаш мумкин.



Download 54.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling