Ушбу ўқув дарсликнинг ўқув методалогик асоси сифатида таълим тўғрисидаги қонун, Президент фармонлари, Вазирлар Махкамасининг қарорларига асосланади


Download 54.33 Kb.
bet5/6
Sana12.10.2023
Hajmi54.33 Kb.
#1699571
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу

Компютер - инглизча сўз бўлиб, у ҳисобловчи демакдир. Гарчанд у ҳозирда фақат ҳисобловчи бўлмасдан, матнлар, товуш, видео ва бошқа маълумотлар устида ҳам амаллар бажаради. Шунга қарамасдан ҳозирда унинг эски номи – компютер сақланган. Унинг асосий вазифаси турли маълумотларни қайта ишлашдан иборат. Ҳозирда компютер термини кўп учрасада, шу билан бирга ЭҲМ (электрон ҳисоблаш машиналари), ҲМ (ҳисоблаш машиналари) терминлари ҳам ҳаётда кўп ишлатиб турилади. Аммо биз соддалик учун фақат компютер терминидан фойдаланамиз. Компютерларнинг амалда турли хиллари мавжуд: рақамли, аналогли (узлуксиз), рақамли-аналогли, махсуслаштирилган. Аммо, рақамли компютерлар фойдаланилиши, бажарадиган амалларнинг универсаллиги, ҳисоблаш амалларининг аниқлиги ва бошқа кўрсаткичлари юқори бўлгани учун, улар кўпроқ қўлланилмоқда.
Ҳозирги кунда компютер ҳаётимизнинг барча соҳаларига жадаллик билан кириб келди. Бугун компютерда ҳисоблаш, ёзиш, ўқиш, ўрганиш, гапириш, сақлаш, чизиш, қайта ишлаш, саралаш, мусиқа ёзиш, ахборотни олиш ва бирор манзилга юбориш, таҳрирлаш, макетлар тайёрлаш, аудио ва видео яратиш, ўйнаш, энг асосийси, ҳар қандай муаммони дастурлаш мумкин. Унинг имкониятлари кундан-кунга кўпаймоқда, шунинг учун у ишда, ўқишда, уйда ва ҳатто дам олишда инсоннинг энг ишончли дўстига айланди.
Ҳозирги кунда ҳар бир инсон ўз фаолияти жараёнида компютер билан мулоқот қилишни ўзлаштирган, мазмунли меҳнатининг маълум бир қисмини компютер асосига кўчирган бўлмоғи лозим.
Биз учинчи минг йилликка қадам қўйдик ва ҳозирги инсонлар янги асрда, янги талаблар асосида ишлайдилар. Шубҳасизки, ХХИ аср мисли кўрилмаган тезкор гуллаб яшнаш асри бўлади. Бунда ахборотларсиз ишлаб чиқариш ривожланишини тасаввур этиб бўлмайди, у бутун кишилик жамияти ривожланиши ресурси деб тан олинган. Бу компютерлар ва ахборот тизимлари, маҳаллий ва глобал тармоқлар, Интернет умумжаҳон тармоғи, мультимедиали технологиялар ва ҳоказоларни ўз ичига олади.
Ахборот технологияларини татбиқ этиш иқтисодиёт, фан, таълим ва бошқаришнинг барча соҳаларида давом этяпти. Ахборот техноло-гияларининг фан ва таълим соҳасидаги асослари бўлган кўплаб замонавий техника воситалари: кодоскоп, аудио ва видео магнитофонлар, телевизор, компютер, сканер, микрофон, колонка, видеокўз, видеопроектор ва нусха олиш аппаратларидан дарс бериш жараёнида максимал фойдаланиш таълим самарадорлигини оширишга кенг имкониятлар яратади.



Download 54.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling