6-амалиёт мавзуси: Мультимедиали проектор, кодоскоп характеристикаси ва ундан фойдаланиш Кодоскопни тўғри улаш


Download 263.98 Kb.
Sana21.04.2023
Hajmi263.98 Kb.
#1372511
Bog'liq
6-амалиёт Мултимедиали проектор, кодоскоп характеристикаси ва ундан фойдаланиш

6-амалиёт мавзуси: Мультимедиали проектор, кодоскоп характеристикаси ва ундан фойдаланиш

Кодоскопни тўғри улаш.

Кодоскопни экрандан 1,5–2 метр масофада стол устига жойлаштиринг. Кодоскопнинг орқа томонида электр тармоғига улаш сими жойлашган. Уни электр тармоғига уланг. Ёқиш калити (включатель)ни «0» ҳолатидан «1» ҳолатига қўйинг. Кодоскоп ойнасининг устига тасвир туширилган слайдни қўйиб, акслантириш ойнасини очиб, линза фокусини бошқарувчи сургич ёрдамида тасвирнинг

тиниқлигини созланг. Бунинг учун сургични ўнг ёки чап томонга секинлик билан суриб, экрандаги тасвирнинг тиниқлигига эришинг.

Кодоскоп билан ишлашда техника хавфсизлиги ва унга хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этиш.

Кодоскопнинг ойнасига оғир юкни қўйманг. Акслантирувчи ойнани махсус юмшоқ мулойим арткич (бахмал мато ёки духоба, мўйқалам) билан тозаланг. Кодоскоп ойнасини, акслантирувчи ойнани спирт, бензин ёки бошқа мойлар билан тозалаш мумкин эмас. Кодоскопнинг иссиқ ҳавони чиқарувчи тирқишларини бирор буюм билан тўсиб қўйманг. Улаш симларини ҳўл қўл билан ушлаш мумкин эмас. Кодоскоп симларини юқори ҳароратли жойда ишлатманг.

Кодоскопнинг ёруғлигини ростлаш.

Кодоскопнинг олд томонида иккита бурагич жойлашган бўлиб (расмдаги пастки иккита бурагич тугма), унинг чап томонидагиси ёруғлик равшанлигини

(контрастини) тўғрилайди, агар хона қоронғилаштирилмаган бўлса, ушбу бурагични ўнг томонга бураш ёрдамида нур равшанлиги оширилади. Кодоскопнинг лампаси юқори қувват билан ишлаганлиги учун ҳар 3 минутда ўнг томондаги бурагич

ёрдамида уларни навбатма-навбат ишлатиб турилиши керак, акс ҳолда лампалар тезда ишдан чиқади.

Кодоскоп лампасини алмаштириш.

Кодоскоп лампасини алмаштириш учун аввало уни электр тармоғидан узиш зарур. Кодоскопнинг қопқоғини очиш унинг ўнг томонида жойлашган устки қопқоғини очувчи тугма ёрдамида бажарилади. Ички олд томонида лампалар устини ёпиб турувчи инфрақизил фильтр жойлашган. Унинг пастки томонидаги тугмани босиб ёруғлик фильтри очилади. Кейин куйган лампа алмаштирилади.


Download 263.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling