Сульфидли минералларни танлаб эритиш Режа
Download 39.18 Kb.
|
Сульфидли минерал
Сульфидли минералларни танлаб эритиш Режа: 1. Сульфид минераллари оксидланишининг кимёвий жараёни. Фойдали қазилмаларни биотехнологик қайта ишлашда қўлланиладиган бактериялар турлари. 2. Бактерияларнинг ўсиш ва ривожланиш муҳити. Fe, S ва сульфид минералларининг оксидланишидаги микроорганизмларнинг аҳамияти. Руда конлари, айниқса сульфидли руда конлари таркибида ўзига хос (специфик) микроорганизмларнинг фаол яшаши учун қулай экологик туйнук вазифасини ўтайди, чунки ушбу конлар таркибидаги ҳар-хил кимёвий хусусиятга эга элементлар геокимёвий жараёнларда иштирок этади. Рудада кечувчи оксидланиш шарт-шароитлари сульфид минералларининг танлаб эришига олиб келади, бунда металлар ва олтингугурт сувда эрувчи ҳолатга ўтади. Илгари, сульфид минералларининг оксидланиши кимёвий жараён сифатида тушунилиб келинган ва асосий оксидловчи агентлар сифатида ҳаво кислороди ва оксидланган сульфидлар маҳсулотлари – сульфат кислота ва металлар сульфатлари деб қаралган. Маълумки, сульфидларнинг яхши оксидловчиси, оксидланган темир сульфати бўлиб, у метал сульфидлари билан қўйидагича реакцияга киришади. MemSn + mFe2(SO4)3 = mMeSO4 + 2mFeSO4 + nS. (1) Реакция натижасида ҳосил бўлган темир (II) сульфати кислотали эритмаларда, секинлик билан оксидланган темир (III) сульфатига айланади. Бунда темир оксидловчи тион бактериялари Асidithiobacillus ferrooxidans иштирокида темирнинг оксидланиш тезлиги 180 минг баробар ошади. Руда конларида ушбу микроорганизмлардан ташқари, бошқа микроорганизмлар ҳам учрайди ва улар рН кўрсаткичининг кенг интервалида яшашади (0,5 дан 10 гача) ва сульфид рудали конларнинг деярли барча экологик туйнукларини эгаллайди. 2. Тион микроорганизмлари хемолитоавтотрофлар ҳисобланади. Уларнинг энергетик жараёнларида электронлар манбаси сифатида анорганик моддалар хизмат қилади, карбонат ангидриди органик моддага айланиши учун, тизимдаги автотроф сингиш жараёни – бактерияларнинг асосий озуқа манбаи тури саналади. Темир оксидловчи бактериялари учун энг енгил оксидланувчи субстрат оксидланмаган темир бўлиб, у кислотали муҳитда бактериялар иштирокида юқори валентли темиргача оксидланади: 4Fe2+ +4H+ + O2 4Fe3+ +2H2O + 11ккал. (2) Оксидланмаган темирдан ташқари A.ferrooxidans энергетик манба сифатида олтингугуртнинг қайтарланган бирикмаларидан ҳам фойдаланади. масалан: тиосульфатларни S2O32-, тритионатларни S3O62-, тетротионатлар ва элементар олтингугуртни ўзлаштиради, охирги маҳсулот сифатида сульфат- иони яни (H2SO4) ҳосил бўлади. Ўтказилган кўплаб тажрибалар натижасида A.ferrooxidans бактериялари, сульфид минералларининг деярли барча маълум бўлган турларини оксидлаши аниқланган. Download 39.18 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling