Органик реагентларда аналитик гуруҳлар тушунчасининг ўзига хослиги


Download 127.27 Kb.
bet1/2
Sana18.06.2023
Hajmi127.27 Kb.
#1572785
  1   2
Bog'liq
3-mavzu


Мавзу: Органик реагентларда аналитик гуруҳлар тушунчасининг ўзига хослиги

Металл иони модда билан комплекс хосил килади, буни бир неча поғона орқали ёзиш мумкин:


М+L=М L
М L+ L= М L2
М Ln-1+L=М Ln,
(Аg+,Zn2+,Ga3+)
(Жадвал 3.)

Жадвал 3.


Электрон тузилишига қараб металларни тақсимланиши.

1.Инерт газ атомларига ўхшаш ионлар


Li Ве В


Na Мg Аl
К Zr Sc
Rb Sr Hf
Cs Y Ва
Th Са

2.Металлар,ионларини d- ва f-орбиталлари тўлиқ тўлдирилмаган
Тi V Cr Mn Fe
Co Ni Cu Tc Ru
Nb Mo Rh Ag Pd
Ta W Re Os Ir
Pt Au

3.Металлар, ионларини d- орбиталлари тўлиқ бўлган
Cu Zn Ga Ge As
Ag Cd In Sn Sb
Te Au Hg Tl Pb
Bi Po

Органик реагентлар металл иони билан комплекс ҳосил қилишга асосланган, натижада рангли, эрийдиган ёки эримайдиган комплекслар ҳосил бўлади.


Бундай органик реагентлар таркибида 2 турдаги атом гуруҳлари мавжуд:

  1. Функционал актив гуруҳлар (ФАГ).

Бу гуруҳлар металл билан ўзига хос механизмда реакцияга киришади ва натижада ҳосил бўладиган аналитик шакл модда учун жавобгар бўлади.

  1. Аналитик-актив гуруҳлар (ААГ).

Бу органик молекула таркибидаги атомлар йиғиндиси бўлиб, комплекс ҳосил қилишда иштирок этмаса ҳам аналитик шаклдаги моддани хоссаларига жавоб беради: эрувчанлигига, рангини интенсивлигига, барқарорлигига ҳам таъсир қилади.
Ҳозирги замонда ФАГларнинг 100 тадан ортиқ тури маълум, ААГ эса 10 тадан кўп эмас. Хар бир элемент учун бир нечта ФАГ бор. Масалан :
Жадвал 4.
Асосий функционал актив гуруҳлар

-СºС-

кумуш билан мис учун

-С-С-
| |
ОН ОН
ортодиоксигуруҳ

Al, In,Ga,Ge,Sn,Sb,Bi,Ti,Te,Pb ва
бошқалар.

-N=
учламчи азот

аммиакат ҳосил қилувчи металлар, мис, никель, рух, титан, кобальт.

-С = С-
| |
ОН NО
нитрозо окси гуруҳ (Ильинский реактивида)

темир(III) ва кобальт



-С = NOH
|
-C = NOH
диоксим гуруҳи (Чугаев реактивида)

Ni, Te, Pd, Pt



-C — C-
| |
СО NОН
ацетилоксим гуруҳи

Мис, молибден, палладий, никель, темир.



/е(III), Zn, Ti Bi






Мо, Bi, Ru, Os






Zr, /е(III)

-N=

Zr, U, Th, Al, РЗЭ

Аналитик актив гуруҳлар эса комплекс ҳосил қилишда қатнашмайди, лекин комплекснинг хоссаларига таъсир этади: эрувчанлигига, сезгирлигига, барқарорлигига ва ҳоказо. Масалан:


1.Эрувчанлиги. a-нитрозо-b-нафтолда иккита функционал актив гуруҳлар бор –NO ва –ОН (бу модда сувда эримайди). Агар бу моддага -SО3Н гуруҳи киритилса янги реагент нитрозо R-тузи ҳосил бўлади, бу модда сувда яхши эрийди, чунки таркибида аналитик актив гуруҳ (-SО3Н) киритилган. Бу ААГ комплекс хосил қилишда иштирок этмайди.
2.Сезгирлиги. Купферон реагенти ёрдамида кўп металл-ионларини аниқлаш мумкин: Сu, Тi , Zr, Sп, /е ва бошқалар. Бу реагентни сезгирлиги кам, агар яна битта фенил халқаси қўшилса сезгирлиги ошади. Бунда фенил радикали - ААГ ҳисобланади..
3.Барқарорлиги. Хромотроп кислотаси тез оксидланади, бу моддада диокси гуруҳ ФАГ ролини ўйнайди.Агар бу моддага иккита хлор гуруҳи киритилса натижада янги моддани (дихлорхромотроп кислотани) барқарорлиги ошади. Хлор ААГ ҳисобланади.
Юқорида айтилганлардан хулоса қилиб: Органик реагентлар-бу молекулани таркибида аналитик марказ бор органик моддалардир.



Download 127.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling