металлар коррозияси тушунчаси ва металларни коррозиядан сақлашнинг иқтисодиётдаги ахамияти


Download 28.5 Kb.
bet1/4
Sana28.01.2023
Hajmi28.5 Kb.
#1135449
  1   2   3   4
Bog'liq
ДАРС КОРРОЗИЯ


I. КИРИШ

Узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган, мамлакатимизнинг салоҳияти, қудрати ва иқтисодиётимизнинг рақобатдошлигни оширишда ҳал қилувчи аҳамият касб этадиган навбатдаги муҳим устувор йўналиш – бу асосий етакчи соҳаларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, транспорт ва инфратузилма коммуникацияларини ривожлантиришга қаратилган стратегик аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун фаол инвестиция сиёсатини олиб боришдан иборат.

Ўзбекистон Республикаси ҳам, бошқа ривожланган мамлакатлар қатори ўзининг қора ва рангли металлургия саноатига эга. Мамлакатимизда мавжуд бўлган ва 1946 йилда қурилиб, ишга туширилган ягона металлургия комбинати, Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида жойлашган.

Қора металлургия саноати таркибидаги бу корхона пўлат, прокат, хилма–хил трубалар ва қатор бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришда асосан, металл чиқиндилари, темир–терсаклар ҳисобига ишлайди. Демак, мамлакатимиз қора металлургия саноати, иккиламчи хом-ашёлар ҳисобига ишлар экан, ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган металл буюмларидан эҳтиётлик билан оқилона фойдаланишимиз керак.



Металл конструкциялар қўлланиладиган ҳамма жойда (ҳавода, сувда, тупроқда) металлар билан ўзаро таъсирлашиб, уларни емирадиган моддалар мавжуд. Коррозия лотинча «corrodere» сўзидан олинган бўлиб, емирилиш деган маънони билдиради. Металл ва металл буюмларнинг атроф–муҳит билан физик–кимёвий таъсирлашиши натижасида ўз–ўзидан емирилиш ҳодисасига металлар коррозияси дейилади.



1.1 МЕТАЛЛАР КОРРОЗИЯСИ ТУШУНЧАСИ ВА МЕТАЛЛАРНИ КОРРОЗИЯДАН САҚЛАШНИНГ ИҚТИСОДИЁТДАГИ АХАМИЯТИ.

Коррозия жараёни икки фаза чегарасида содир бўлади: Яъни металл атроф-муҳит деб аталмиш суюқ ёки газсимон модда (ёки оксидловчи жинслар) билан металл ўртасидаги гетероген жараён ҳисобланади.

Металларнинг коррозиясига қуйидагиларни: металл конструкцияларининг (биноларнинг темир қисмларини, пўлат кўприкларни, цехларнинг станок ва жиҳозларини) ҳавода занглаши; кема ва пароходларнинг ташқи металл қисмларини дарё ва денгиз сувларида коррозияланиши, кимё ёки бошқа заводларда металлардан ясалган идишларни кислоталар, асослар, тузларнинг эритмалари таъсирида емирилиши; пўлат трубаларининг тупроқда занглаши, металларни қиздирилганда оксидланиши ва ҳоказоларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин.

Металларнинг коррозияси металлар қайтадан ишланадиган ёки металл буюмлардан фойдаланиладиган ҳамма жойларда кузатилади. Яқин вақтларгача коррозия жараёни фақат металл ва қотишмаларга тегишли деб тушуниб келинган бўлса, эндиликда бошқа бир қанча буюмлар бетон, полимер буюмлар, резина, қоғоз ва ҳоказоларнинг ҳам ташқи муҳит таъсирида емирилиши – коррозияланиши маълум.

Коррозия натижасида металлар оксидланиб, металл атоми ҳолидан, металл иони ҳолига ўтиб, ўзининг металлик хусусиятлари яъни; электр, иссиқлик ўтказиш, мустаҳкамлик, эгилувчанлик каби хоссаларини йўқотади. Металл учун оксидланган (ион), ҳолатда бўлиш, термодинамик жиҳатдан барқарор ҳолат бўлиб, коррозия жараёни ўз–ўзидан ташқаридан энергия сарф этилмасдан боради. Натижада, жуда катта маблағ ва иш кучи сарф этилиб ишлаб чиқарилган металл жиҳозлари емирилади, асбоб-ускуналар ишдан чиқади. Металларнинг коррозияси халқ - хўжалигига жуда катта зарар келтиради. Коррозия натижасида келадиган зарарни икки турга бўлиш мумкин.

Биринчидан, бевосита етказиладиган зарар, яъни металл буюмлар емирилади, ишдан чиқади, натижада ўша буюмни алмаштириш ёки таъмирлашга зарурият туғилади. Иккинчидан, билвосита зарар, бунда коррозия натижасида завод ёки цех тўхтаб қолади, қувурларнинг емирилиши туфайли газ ёки нефть маҳсулотлари ташқи муҳитни заҳарлайди, сув усти ёки сув ости кемаларидан денгиз ва океанларга нефть маҳсулотлари оқиб кетади, заводлардаги портлаш туфайли турли хил кўнгилсиз воқеалар содир бўлади.

Маълумотларга қараганда, саноати ривожланган мамлакатларда коррозиядан келадиган ҳар йилги зарар миллий даромаднинг 3–4% ини ташкил этади. Шунинг учун коррозияга қарши курашиш, унинг олдини олиш муҳим давлат аҳамиятига эга. Бунинг учун эса металларнинг ташқи муҳит билан ўзаро таъсир этиш шартлари, унинг сабабларини ва умумий қонуниятларини билиш зарур. Юқоридагиларгни эътиборга олиб иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқларидан бири хисобланган металлургия сохасини модернизация қилиш, техник технологик янгилаш, металларни коррозиядан ҳимоя қилишнинг замонавий усулларини яратиш сохасида муҳим стратегик аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фаол инвестиция сиёсати юритиш мамлакатимиз олдидаги муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.



Download 28.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling