металлар коррозияси тушунчаси ва металларни коррозиядан сақлашнинг иқтисодиётдаги ахамияти
ГАЗ КОРРОЗИЯСИ. МЕТАЛЛАРНИНГ ЎТДА ЧИДАМЛИЛИГИ ВА ЎТДА МУСТАҲКАМЛИГИ
Download 28.5 Kb.
|
ДАРС КОРРОЗИЯ
- Bu sahifa navigatsiya:
- МЕТАЛЛ ЮЗАСИДА ПАРДАЛАР ҲОСИЛ БЎЛИШИ ВА УЛАРНИНГ ҲИМОЯЛАШ ХОССАЛАРИ.
2.1. ГАЗ КОРРОЗИЯСИ. МЕТАЛЛАРНИНГ ЎТДА ЧИДАМЛИЛИГИ ВА ЎТДА МУСТАҲКАМЛИГИ
Металларнинг юқори ҳароратдаги ҳолати асосан унинг ўтга чидамлилиги ва ўтда мустаҳкамлиги билан баҳоланади. Ўтга чидамлилик металлнинг юқори ҳароратда ва газ таъсирига чидамлилиги, ўтда мустаҳкамлик металларнинг юқори ҳароратда ўз мустаҳкамлигини сақлаб қолиши билан белгиланади. Масалан, кўпгина алюминий қотишмалари ўтга чидамли, лекин 400 – 450С ларда мустаҳкамлигини йўқотади. Вольфрамли пўлатларнинг кўпчилиги эса 600 – 700С ларда ўтда мустаҳкам, лекин ўтга чидамли эмас, яъни газ коррозиясига учрайди. Бу иккала хоссага ҳам эга бўлган буюмлар никель билан хром қотишмалари ҳисобланади. Унчалик юқори бўлмаган ҳароратда фақат олтин ҳаво кислороди таъсирида оксидланмайди. Бошқа барча металлар, ҳатто кумуш ҳам ҳавода барқарор эмас. Ҳарорат ортиши билан металларнинг оксидланиши тезлашади, коррозияланиш эҳтимоли ортади. Бунда қуйидаги тенглик: яъни оксидланиш реакцияси мувозанати пайтидаги кислороднинг парциал босими логарифми ва температуранинг тескари қиймати орасидаги чизиқли боғланиш вужудга келади. Ig (Рo2)мувоз = f (). Фақат платина, иридий, палладий, родий, рутений каби металларгина юқори ҳароратда оксидланади (750 – 1300К). МЕТАЛЛ ЮЗАСИДА ПАРДАЛАР ҲОСИЛ БЎЛИШИ ВА УЛАРНИНГ ҲИМОЯЛАШ ХОССАЛАРИ. Металл оксидланиши пайтида дастлаб кислород молекуласи металл юзасига ютилиб (адсорбцияланиб), атомларга парчаланади ва у металл билан кимёвий реакцияга киришади. Ме(қ)+ О2(г)=Ме(қ) 20 (адс) mMe(қ)+(адс)= mMe+=Mem Omn/2(қ ) Юзада ҳосил бўлган металл оксидлари парда ҳосил қилиб, парда-оксидланишни янада чуқур қатламларга давом қилишига тўсқинлик қилади. Агар у парда мустаҳкам ва пишиқ бўлса, металл ўтга чидамли бўлади. Парда қалинлиги турлича бўлиб, одатда юпқа пардалар пишиқ ҳисобланади:
Кўзга кўринмас, юпқа, қалинлиги 40 нм гача (400) бўлган парда: Ўртача турли ранг билан товланувчи, қалинлиги 40 – 500 нм бўлган парда: Кўзга кўринадиган, қалинлиги 500 нм дан ортиқ бўлган пардалар. Агар ҳосил бўлган оксид парда молекулаларининг ҳажми металл атоми ҳажмидан катта бўлса, у парда биртекис бўлади, яъни > 1: Бу ерда Vok – оксид молекулалари ҳажми; Vme – оксид ҳосил қилган металл ҳажми. Бу нисбат қуйидагидан аниқланиши мумкин: М – оксид молекулалари массаси; А – металл атоми массаси ; Pok – оксид зичлиги; Pмc – металл зичлиги; m – оксиддаги металл атоми сони (жадвал 1). Download 28.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling