металлар коррозияси тушунчаси ва металларни коррозиядан сақлашнинг иқтисодиётдаги ахамияти


II. КОРРОЗИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ СИНФЛАНИШИ


Download 28.5 Kb.
bet2/4
Sana28.01.2023
Hajmi28.5 Kb.
#1135449
1   2   3   4
Bog'liq
ДАРС КОРРОЗИЯ

II. КОРРОЗИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ СИНФЛАНИШИ

Металлар коррозияси мураккаб жараён бўлиб, содир бўлиш механизмига кўра кимёвий ва электрокимёвий коррозияларга бўлинади.



Кимёвий коррозия металл атомлари билан муҳитни ташкил қилган модда молекулалари (зарралари) ўзаро тўқнашиши натижасида содир бўлиб, оксидланиш - қайтарилиш жараёни бир пайтнинг ўзида юз беради. Масалан, магний металл бўлаги қиздирилса, магний ҳаводаги кислород молекулалари билан тўқнашиб, магний ёнади, яъни оксидланади.

2= MgO

Натижада магний электронлари тўғридан–тўғри кислородга ўтади. Магний оксидланади, кислород қайтарилади. Шунингдек, натрий метали ҳавода оксидланиб, коррозияга учрайди, емирилади.

Электрокимёвий коррозия содир бўлиши учун металл электролит муҳитида бўлиши лозим. Натижада электрокимёвий жараён содир бўлиб, оксидланиш ва қайтарилиш реакциялари турли юзаларда боради. Бу юзалар электродлар вазифасини ўтаб, улар орасида электронлар алмашинади.

Коррозия содир бўладиган шароитига қараб қуйидагиларга бўлинади:





  1. Газ коррозияси - газ иштирокида ва одатда юқори ҳароратда содир бўлади.

  2. Электролитмаслардаги коррозия - электр токини ўтказмайдиган суюқликларда боради (масалан, бензинда).

3. Атмосферадаги коррозия - ҳавода борадиган коррозия.





  1. Электролитлардаги коррозия – электр токини ўтказадиган суюқликларда боради (масалан, денгиз сувидаги коррозия).

5. Тупроқдаги коррозия - қувурларни ердаги коррозияси.





  1. Адашган электр токлари таъсирида борадиган коррозия (трамвай йўлларига яқин қувурлар коррозияси).
  2. Туташган металлардаги коррозия - ҳар хил металлар бир–бирига туташган ёки пайвандланган пайтдаги коррозия.


8. Ёриқлардаги, ғоваклардаги коррозия.




  1. Юк (куч) таъсири остида турган металл коррозияси (насос, рессор, пўлат арқонларнинг коррозияси).


  2. Ишқаланиш пайтида коррозия (эррозия), масалан, подшипниклар


коррозияси.




  1. Кавитация – урилиш пайтидаги коррозия (кемалар парракларининг коррозияси).


  2. Биокоррозия – микроорганизмлар томонидан чиқариладиган моддалар


таъсирида боради (тупроқда сульфат бактериялари таъсирида борадиган коррозия).

Емирилиш турига қараб қуйидаги коррозиялар бўлиши мумкин:



  1. Биртекис (умумий) коррозия, металлнинг бутун юзасида боради

(темирнинг H2 SO4 эритмасидаги коррозияси).




  1. Маҳаллий коррозия - айрим юзада кетади (латуннинг денгиз


сувидаги коррозияси).




  1. Нуқтада борадиган (нуқтали) коррозия, металл тешилишига қадар


бориши мумкин (сув қувурларида).




  1. Кристаллараро коррозия – кристаллар чегарасида боради, металлнинг


мустаҳкамлиги, эластиклиги йўқолади (кўпроқ қотишмалар, легирланган пўлатларда содир бўлади).




  1. Коррозион ёрилиш – муҳит ва юк/куч таъсири биргаликда бўлганида


боради. Ёриқлар кристаллар чегарасидагина эмас, кристалл бўйлаб ҳам ҳосил бўлиши мумкин.





Download 28.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling