Боб. Европа антик дунё ва ўрга асрлар чегарасида
Download 101.22 Kb.
|
III БОБ. ЕВРОПА АНТИК ДУНЁ ВА ЎРГА АСРЛАР ЧЕГАРАСИДА Европа ер эгалиги жамияти антик кулчилик тизимининг -герман, кельт, славян ва бошқа варварларнинг уруғ-қабилачилик тузумлари тўқнашуви хамда ўзаро таъсири шароитида вужудга келади. 6 §. Халқларнинг буюк кўчишлари Кўчишлар сабаблари. Герман кабилаларининг кўчишларини шарқий герман қабилалари бошлаб, бу борада готларнинг силжишлари диккатга сазовор. Дастлаб готлар Болтиқ денгизининг жанубий соҳилларида яшаган. Кейинчалик уларнинг бир қисми Скандиванияга кўчиб ўтади. Милодий аср бошларида эса готлар Висла дарёси бўйларига келиб ўрнашади. Улар П-Ш асрларда жанубий-шарққа силжийди. Готлар Ш асрнинг биринчи ярмида Шимолий Кора денгиз бўйларига келиб, Дунай ва Днепр дарёлари куйи оқимида жойлашади. Днеирдан ғарбда яшаган "ўрмон аҳолиси" ғарбий готлар - вестпллар, Днепр бўйи даштларида ва улардан шарқий томонда жойлашган қабилалар остготлар номини олади. Қора денгиз сохилларида готлардан ташкари гепид, герул, тайфал каби герман қабилалари ҳам яшаган. Готлар кейинчалик маҳаллий славян, скиф-сармат қабилалари билан арапаша боради. Рим империясига чегара худудларда жойлашган готлар Болқон ярим оролидаги ҳудудларга ҳужумлар уюштириб, уларни таяон-тарож қилиб турганлар. Готларнинг 250-251 йиллардаги хужумлари пайтида Фракия ва Македониялар харобага айлантирилиб, император Деций варварлар билан жангда халок бўлади. Император Клавдий 269 йилда шимолий кўшниларига зарба бериб, готларнинг бир кисмини Рим кўшинида ёлланма ҳарбий хизматга қабул қилгак, қолганлари Римни ҳимоялаш мақсадида чегара вилоятларида федератлар (иттифоқчилар) сифатида жойлаштирилади. Бу тадбир кейинги юз йилга Дунайбўйи чегара вилоятларида нисбатан осойишталикни таъминлайди. Римликлар ГП асрнинг иккинчи ярми ва IV асрда империянинг гарбий кисмида франклар, алеманлар, бургундлар ҳужумларига қарши кураш олиб боради. Европа тарихига IV-VI асрлар "Халкдарнинг буюк кўчишлари даври" номи билан кирган, сабаби миграция жараёнлари айни шу асрларда кенг тус олиб, бутун қитьанинг этник, маданий ва сиёсий қиёфасини ўзгартириб юборади. Ушбу давр антик маданиятининг инқирози ва янги ер эгалигига асосланган жамиятнииг вужудга келиши даври бўлади. Варварларнинг экспанцияга мойиллигя уларни улкан ҳудудларни истило қилишларига, герман қабилалари ораеидаги мулкий ва ижтимоий тенгсизликнинг кучайишига туртки беради. Шаркдан кўчманчи қабилалар тазйиқи ҳам жараёнга ўз таъсирини ўтказади. Лекин турли кабилалардан ташкил топган омманинг улкан окими био пайтда хапакятпана 17 www.ziyouz.com kutubxonasi бошлашининг асоскй сабаби иклимдаги ксскин ўзгаришлар бўлган. Европада хавокинг совуши II асрдан бошланиб, V асрга келганда қурғоқчил гупроқларни янада куриши, сернам тупроклар эса ботқоқларга айланиши кузатилади. Бу жараёнлар Евроосиё даштларидаги кўчманчи халқларнинг хўжалик ҳаётига, шунингдек Европанинг шимолидаги ўтрок аҳолксига бир хил салбий таъсир кўрсатиб, уларнинг жанубий кенгликлардаги яшаш учун қулай жойларга силжишига олиб келади. Китьанинг кўпгина варвар кабилалари учун икдимнинг совуши, уларда.и уруғ-қабилачилик тузумининг инқирози билан бир пайтда рўй беради. Ишлаб чиқаришнинг экстеисив юксалиши, унга мос равишда аҳолининг кўпайши, милодий аср бошларида қитъанинг ўрмон, кисман дашт ҳудудларида Ўрта Ер денгизи атрофларидаги худудларга нисбатан табиий захираларнинг чекланганлиги ҳам кўчишларнинг асосий омиллари бўлади. Миграция жараёни асосий сабаблари каторида ташқи сиёсий омил - Рим империясининг заифлашгани туфайли қаршилик кўрсатишга ожизлиги ҳам бўлган. Оқибатда, антик дунё ўзининг кучайган қўшнилари хужумларига яош бера олмайди. 1У-У асрлардаги буюк кўчишларда германлар, турклар, кейинрок славян,фин-угор кабилалари етакчи ўрин тутган. Хунилар босқини. Адрианополь жанги. Осгготларнинг Эрманарих бошчилигиваги кабилалари 375 йили шаркдан силжишни бошлаб, Баламбер атакчилигидаги хуннлар зарбасига учрайди. Кўчманчн хуннлар қўшинига каршилик кўрсатмшга ожизлик қилган Эрманарих, жонига қасд қилганидан сўнг, остготлар хуннларга таслим бўлиб, уларкинг ғарбга юришларида ьштирок этадилар. Хуннлар хужуми хавфи остнда қолган вестготлар, Римдан Фракия ьа Мезилга кўчиб \тиб жоилагп.ишга рухсат сўрайдилар. Император Валент роэилиги билан 376 йили \лар Дунай дарёсининг жанубий соҳилига ўтадилар. Рим вестготларни чегара ҳудудларни мудофаа килиши эвазига ознк-овкат билан таъминлайдигаи бўлади. Лекин Римнинг вилоятлардаги махаллий амалдорлари суистеъмолликпари, тамагирликлари туфайли озиқсиз қолган вестгсглар исён кўтаради. Уларнинг лашкари 378 йил 9 августда Адрианополь жангида Рим қўшинини енгади. Император Валент қўлга олиннб, гулханга ташланади. Готлар Болқоннинг катга қисмини талаб, Константинополь бўсағзларига чи.лади. Рим саркардаси, бўлажак император Фсодосий готларни катта қийиячиликлар билан тинчлантиради. Шартнома тузилиб, унга бипоан Болқон ярим ороли готларга инъом этилиб, варварлар унда фенератлар сифатида жойлашадилар. Император Феодосийникг (379-395) вафотидаи сўнг, 395 йили вестготлар кнрол Аларих бошчилигида яна кўзголон кутариб, Константинополга юриш бошлайдилар. Маълумки, ўша йили империя бўлиниб, Шарқий Рим императорига айланган Аркадий Аларихни катта тўлов эзазига укаси Гонорий тахтда бўлган Ғарбий Римга йўллашга эришади. www.ziyouz.com kutubxonasi Вестготлар Италияда. Аларих лашкари 40] йили Шимолий Италияга бостириб киради, лекин Рим қўшини, вандаллардан чиккан саркарда Стилихон бошчилигида уларни Иллирияга суриб ч.иқаради. Айни пайтда, Ғарбий Рим империясига Паннония (Марказий Европа)дан хуннлар тазйиқига учраган свев, алаи, вандал кабилалари хужуми бошланади. Улар остготлар етакчиси Радагайс бошчилигида 405-406 йиллари Флоренцияни қамал қиладилар. Лекин Стилихон уларнинг кушинини ҳам енгиб, варварларнинг катта кисмини қулликка олади. Шундан сўнг 407-409 йиллари аланлар, свевлар ва вандаллар Галлияга хужум бошлаб, уни беаёв талайдилар, Бу қабилалар 409-411 йиллари Испанияни эгаллайдилар. Стилихон варварларнинг империя жанубий вилоятларига хужумларини бартараф этиш учун Британия ва Шимолий Галлиядаги Рим легионларини чақириб олади. Айни пайтдан, варварлар хужумлари оқибатида Италиянинг мудофаа қудрати хам заифлаша боради. Стилихон унинг варварларга ён босишларидан норози Рим сенаторларининг фигнаси сабабли ҳалок бўлади. Весгготларнинг кейинги ҳужуми пайтида император Гонорий Равеннада яширинади, варварлар эса Римни қамал қнлади. Шаҳарга озиқ-овқат олиб кириш тўхтайди. Аларих унга Римдаги барча бойликларни ва варварлардан олинган қулларни беришини талаб киладилар. Ушбу дастлабки талаблар бажарилгач, Аларих император билан янги музокараларда ундан вестготлар кўчиб келиб жойлашишлари учун Далмация, Норик ва Венецияни беришни талаб қилиб, рад жавобини олгач, 409-йили Римни яна қамал киладя. Шахарда очарчилик бошланиб, оқибатда, вестготларга дарвозалар очиб берилади. Аларих клтаинлари 410-йилнинг 24 августида Римга кириши билан талончилик бошланади. "Бокий шаҳар"нинг қулаши замондошлар руҳига салбий таъсир кўрсатиб, аҳоли орасида "охир замон" хқинлашаётгани ҳақидаги миш-мишлар тарқалади. Ушбу фикрга қарши чиққан таниқли христиан файласуфи ва "черковнинг ғоявий оталари"дан бири шимолий африкалик епископ Аврелий Августин (354-430-йй.) "Илоҳий шаҳар хақида" номли асарини ёзади. Унда Августин Римнинг кулашидан азият чеккани, шаҳарнинг эса тикланишига умид билдирган. У дунёвий, ўткинчи нарсаларга интилган инсонлар гуноҳлари ва маъжусийлар туфайли ҳалокатга учратган давлат ўрнида "Ҳақиқий Рим", "Илоҳий давлат", "Умрбоқий ва умрбодий" мамлакат вужудга келишини башорат килган. Августиннинг фикрича, давлатнинг янгиланиши, факат у бўйсуниши лозим бўлган, христиан черкови хомийлиги остида амалга оширилиши мумкин. Бпископ варварларни қоралар экан, қулчиликни сақлаб колишга, лекин уларни маънавий жиҳатдан озод этишга чақиради. Аларих Римдан олган катта ўлжалари билан дастлаб Сицилияга, сўнг Африкага ўтиш максадида Жанубий йталияга йўл олади. Аммо унинг 19 www.ziyouz.com kutubxonasi Download 101.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling