Гулдона таниева император кема
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Г Таниева Эрназар элчи рисола охирги
- Bu sahifa navigatsiya:
- ГУЛДОНА ТАНИЕВА ИМПЕРАТОР КЕМА СОВҒА ҚИЛГАН БУХОРОЛИК ЭЛЧИ
- Таниева Г.М. Император кема совға қилган бухоролик элчи
- Тақризчилар: Д.Ю.Юсупова
- Д.А.Алимова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ ГУЛДОНА ТАНИЕВА ИМПЕРАТОР КЕМА СОВҒА ҚИЛГАН БУХОРОЛИК ЭЛЧИ Илмий-оммабоп рисола ТОШКЕНТ «O‘ZKITOB SAVDO NASHRIYOT MATBAA IJODIY UYI» 2021 УДК 94:327(575)(09) КБК 63.3(543)66.4г Т 21 Таниева Г.М. Император кема совға қилган бухоролик элчи // (илмий-оммабоп рисола) // Масъул муҳаррир тарих фанлари доктори, профессор Алимова Д.А. – Т.: «O‘ZKITOB SAVDO NASHRIYOT MATBAA IJODIY UYI», 2021. - 44 б. Тақризчилар: Д.Ю.Юсупова – тарих фанлари доктори профессор, академик Г.А.Агзамова – профессор, тарих фанлари доктори Масъул муҳаррир: Д.А.Алимова – тарих фанлари доктори, профессор Ушбу илмий-оммабоп рисолада XVIII асрда яшаган, ўз савдо карвонлари билан Бухородан Хива, Сибирь, Россия империяси, Ҳиндистон ва Усмонийлар империяси (Туркия)нинг шаҳарларига салкам 40 йил давомида қатнаган йирик савдогар мулла Эрназар Мақсуд ўғли фаолияти ҳақида баён қилинади. Унинг халқаро савдо алоқаларини ривожлантиришга доир фаолияти ҳамда Бухоро хонининг расмий элчиси сифатида Россия ва Ўрта Осиё шаҳарларини боғлаган халқаро карвон йўлларида қароқчилар ҳужумини бартараф этиш масаласида қўшни ҳукмдорлар, жумладан император Екатерина II билан олиб борган музокараларининг натижалари таҳлил қилинади. Бунинг учун Россия империяси ташқи сиёсат архивида (Москва) сақланаётган XVIII асрга тегишли тарихий расмий ҳужжатлардаги далиллар, айрим адабиётлардаги илмий хулосалар таҳлил қилинди. ISBN 978-9943-7165-9-9 © Таниева Г.М., 2021 © «O‘ZKITOB SAVDO NASHRIYOT MATBAA IJODIY UYI», 2021 3 КИРИШ Биз ўзбек заминида яшаб ижод қилган дунё танийдиган Аҳмад Фарғоний, Ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Имом Бухорий каби алломаларимиз, Тўмарис, Широқ, Жалолиддин Мангуберди, Нажмиддин Кубро, Амир Темур сингари юрт эрки ва озодлиги йўлида курашган ватандошларимиз, Абдулла Авлоний, Беҳбудий, Исҳоқхон Ибрат, Абдулла Қодирий, Чўлпон каби ҳурфикрли тараққийпарвар боболаримиз билан фахрланамиз. Мустақиллик йилларида тарихчи олимлар томонидан яратган асар- лари, бунёдкорлик ишлари ёки турли соҳаларда эришган юксак натижалари билан машҳур бўлган яна кўплаб аждодларимиз ҳақи- да янги маълумотлар топилди, ўрганилди. Шулар асосида янги асар лар ёзилиб, халқимиз эътиборига ҳавола этилди. Ўзларининг ёзиб қолдирган асарлари, Ўзбек заминида ҳукм сурган давлатларнинг халқаро алоқалар тараққиёти учун амалга оширган муҳим ишлари, дунё зиёратчиларини ўзига жалб этиб келаётган тарихий шаҳарларимизда амалга оширган бунёдкорлик ишлари билан машҳур бўлган, лекин ҳали тадқиқотчилар томонидан ўрганилмаган ота-боболаримиз жуда кўп. Турли манбаларда улар ҳақида узиқ-юлиқ жумлалар учрайди. Уларни излаб топиб, тўплаб ҳолисона таҳлил қилиш асосида кенг китобхонлар жамоасига тақдим этиш бугунги кунда жуда долзарб саналади. Ҳатто бундай аждодларимиз ҳақидаги маълумотлар ўтмишда хорижий мамлакатларда яратилган ёзма манбаларда, Туркия, Ҳиндистон, Эрон ва Россия Федерацияси каби дунёнинг турли давлатлари архивларида сақланиб келаётган тарихий ҳужжатларда кенг омма назаридан узоқда қолиб келмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг марказий ва турли вилоятлари архивларидаги XVI-XX аср бошларига тегишли кўплаб ҳужжатларда “бухоролик”, “хивалик”, “тошкентлик”, “қўқонлик” деб қайд этилган ватан- дошларимизнинг исмлари жуда кўп учрайди. Уларнинг аксарияти ўтмишда ўз карвонлари билан Ўрта Осиё хонликлари билан Россия империяси шаҳарлари ўртасидаги алоқа йўлларида қатнаган машҳур савдогарлар, моҳир элчилар ёки ҳажга йўл олган зиёратчилар бўлган. Бундай таниқли шахслар орасида ўрта асрларда Ўрта Осиё ҳукмдорлари томонидан бошқа давлатларга жўнатилган машҳур 4 элчилар алоҳида ўрин тутган. Маълумки, ўрта аср шароитида халқаро йўлларда қатнаш, сувсизлик, очлик, жазирама иссиқ ёки қаҳратон совуқ об-ҳаво шароитида, қароқчилар ҳужуми каби турли қийинчиликларни енгиб, узоқ сафарлар машаққатини зиммасига олишнинг ўзи катта қаҳрамонлик саналган. Бир неча ойдан бир неча йилларгача чў зил ган сафарлар элчилардан кучли иродадан ташқари яна ўзга тилларни билиш, чуқур билим ва дипломатик қобилиятга эга бўлиш каби сифатларга ҳам эга бўлишни талаб этган. Ана шундай мустаҳкам ирода, чуқур билим, моҳирона дипломатлик қобилияти эгаси бўлган ҳамда бир неча тилларни ҳам мукаммал билган ватандошларимиздан бири XVIII асрда яшаган бухоролик элчи мулла Эрназар Мақсуд ўғли ўзининг тадбиркорлиги ва кенг дуёқараши билан Россия императорларини қойил қолдирган. Ҳатто шу қобилиятлари туфайли импертор Екатерина II унга йирик савдо кемаси совға қилган эди. Унинг фаолияти ҳақидаги маълумотлар Россия Федерациясининг турли марказий ва маҳаллий архив фондларида сақланиб келаётган тарихий ҳужжатларда кўп учрайди. Тарихий далиллар асли савдогар бўлган бу шахснинг сал кам 40 йил давомида халқаро карвон йўлларида савдо иши билан Россия, Сибирь, Ҳиндистон, Туркия каби мамлакатларга қатнаганини тасдиқлайди. Бу тарихий шахс ҳақидаги айрим маълумотлар тарихчилар Ҳ.Ғуломов, Қ.Ражабов, А.Д.Васильевлар томонидан бажарилган Ўрта Осиё хонликларининг дипломик алоқаларига доир тадқиқотларда қисқа бериб ўтилган. 2016 йилда Германия Тарих институти (DIH) ҳомийлигида бажарилган халқаро илмий лойиҳа доирасида Россия федера- циясининг марказий ва айрим вилоят архивларида олиб борган илмий изланишларимиз натижасида XVI-XIX асрларда яшаб, ўз даврида катта мавқега эга бўлган кўплаб бухоролик, хивалик, тошкентлик тарихий шахслар фаолияти ҳақидаги маълумотлар топиб ўрганилди. Шулар орасида шахсан императорнинг ўзидан кема совға олган мулла Эрназар Мақсуд ўғли ҳақидаги кўплаб тарихий маълумотлар диққатимизни тортди. Ушбу рисола ўз даврида нафақат Ўрта Осиёда, балки Россия, Усмонийлар импе- рияси, қозоқ жузлари орасида ҳам машҳур бўлган мана шу ватандошимизнинг шахси ва фаолияти ҳақидаги далилларни 5 кенг китобхонлар жамоасига тақдим этиш мақсадида яратилди. Биробарин, аждодларимиз ақл-заковоти, эришган ютуқлари ҳақи- даги тарихий маълумотлар нафақат бизнинг қалбимизда улар би лан фахрланиш ҳиссини уйғотади, балки ёшларимизнинг ана шундай мард, заковатли, тадбиркор ота-боболаримиздан ўрнак олиб, ўз олдиларига катта-катта эзгу мақсадлар қўя олиш қобилиятларини янада ўстиришига хизмат қилади ҳамда ҳаёт йўлларини тўғри танлашлари учун кўмак беради. 6 Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling