Гулдона таниева император кема


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/17
Sana04.05.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1424260
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Г Таниева Эрназар элчи рисола охирги


Қачон 
сарфлаган
Эрназар Мақсуд 
ўғли ўз ҳисобидан 
сарфлаган 
маблағлар
Нима учун 
сарфланган ёки 
йўқотилган
Император 
унга 
қайтарган 
маблағлар
Қайтарилмаган 
маблағлар
1.
1763 йилда
28 минг 300 рубль 
миқдордаги савдо 
моллари 
Улар йўлда 
қароқчилар 
томонидан тортиб 
олинган
26 минг 
рубль 
(1765й)
2 минг 300 рубль
2.
1774-1776 
йилларда
10 минг 50 рубль 
+ қулларни 
кийинтириш 
овқатлантириш ва 
йўл харажатлари 
учун сарфланган 
харажатлар 
(миқдори 
аниқланмади)
Россияга олиб 
бориш мақсадида 
Ўрта Осиёдан 21 
нафар рус қуллари 
харид қилган
-----
10 минг 50 рубль
11 минг рубль
Ложувард тошлари 
хариди учун
-----
11 минг рубль
3.
1775 йилда 
80 минг рубль
-14 та от учун-8 
минг рубль;
-117 пуд ложувард 
тошлари учун 40 
минг рубль;
-бошқа турли 
моллар учун 8минг 
700 рубль
билан келган 
60 кишининг йўл 
харажатлари
------
------


36
Хусусан, жадвалдаги маълумотлар 1780 йил июнь ойида 
элчи Эрназар Мақсуд ўғлининг Екатерина IIга бу маблағларни 
қайтаришни сўраб қилган мурожаат хатларидан олинди.
Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, Екатерина II Эрназар 
Мақсуд ўғлига ҳеч қандай қарзларини қайтармаган, деган хулоса 
келиб чиқмаслик керак. Ҳозирча топилган маълумотларга қараганда, 
у 1765 йилда жадвалда кўрсатилган 26 минг рубль миқдордаги 
маблағни элчига қайтарган. Шунингдек, 1776 йилнинг 19 декабрида 
Екатерина II Эрназар Мақсуд ўғлининг Каспий орқали Манғишлоқ-
Астрахань оралиғида қатнаб, савдони ривожлантириши учун 5 йил 
муддатга 10 минг рубль миқдоридаги моллар билан божсиз савдо 
қилишига рухсат беради. Ҳатто император унга Каспий денгизида 
савдо қилиши учун битта “казенний” кема ҳам совға қилган эди. 
Бизнинг назаримизда, Екатерина II Эрназар Мақсуд ўғли пулларининг 
бир қисмини ундан беш йил давомида бож солиғи олмаслик 
орқали узишни режа қилгандир. Эҳтимол, Эрназар Мақсуд ўғлига 
кема совға қилиб, Каспий орқали савдони ривожлантириш ва бу 
орқали давлат хазинасига даромад келтиришни мақсад қилгандир. 
Эрназар Мақсуд ўғлининг ўз тадбиркорлигини кенгайтириши учун 
эса нақд пуллар лозим бўлган.
1772 йилда Россия ҳукумати томонидан Эрназар Мақсуд ўғлига 
Ўрта Осиё шаҳарларида бўлган бир қанча рус миллатига мансуб 
қулларини қайтариб олиб келиш топшириғи берилган эди. 1775 
йилда у Хива ва Бухородан ўз маблағидан 10 минг 50 рубль сарфлаб 
шундай қуллардан 21 нафарини сотиб олади ва уларнинг барча йўл 
харажатларини ҳам ўз ҳисобидан қоплаб, Россияга олиб келади. 
Шунингдек, яна ўзининг ҳисобидан 11 минг рубль маблағ сарфлаб 
Екатерина II буюртмасига асосан қимматбаҳо тошлар харид қилган 
эди. Архив ҳужжатларидаги маълумотларга қараганда, мана шу 
сарфланган маблағ ва харажат пуллари Эрназар Мақсуд ўғлига 
умрининг охиригача ҳам қайтарилмаган.
Қисқаси, Эрназар Мақсуд ўғли 1774-1775 йилдан то умрининг 
охиригача, яъни 1780 йил декабригача 21 минг 50 рубль 
миқдордаги қарзларини қайтариб олиши учун Екатерина II га кўп 
марта мурожаат қилган. Архив ҳужжатларида айтилишича, элчи 
юқоридаги жадвалда қайд қилинган 1763 йилдаги қарзларини 
қайтиб олиш учун пойтахтда икки йил давомида яшаганини ёзади. 


37
Ҳатто у 1775 йилда пулларини олиб қайтиш учун укаси Авазберди 
Мақсуд ўғлини Санкт Петербургда қолдиради. Лекин тарихий 
маълумотлардан аён бўлишича, бу иш ҳам фойда бермаган. Чунки 
архив ҳужжатларида ёзишилича, Эрназар Мақсуд ўғли вафотидан 
бир-икки ой олдин, яъни ҳажга кетаётганида ҳам Екатеринага хат 
ёзиб, бу маблағларини қайтаришини илтимос қилади. У хатда Иван 
Петрович исмли шахс номига ишонч хати қолдирганини, пулларни 
ундан олишини ҳам баён қилади. Демак, Эрназар Мақсуд ўғли 
умрининг охиригача Екатеринадан пулларини қайтиб ололмаган.
Бу каби тарихий маълумотларни таҳлил қилиб, Эрназар Мақсуд 
ўғли ана шундай қарзлари ҳисобига Екатеринадан олган маблағига 
мадраса қурдирган, деган хулосага келиш ўринли. Шунинг учун 
халқ орасида мадрасанинг Екатерина маблағига ёки эҳсони эвазига 
бунёд бўлган, деган гаплар тарқалган. 
Лекин бизнинг хулосамизга кўра, Эрназар элчи мадрасаси 
мулла Эрназар Мақсуд ўғлининг шахсий маблағи ҳисобига 
бунёд этилган. Чунки “мадраса қурилиши учун ажратилган” деб 
кўрсатилган маблағнинг миқдори билан 1775 йилда Екатерина II 
учун келтирилган ложувард тошлар хариди учун Эрназар Мақсуд 
ўғли сарф қилган маблағнинг миқдори бир хилдир, яъни 40 минг 
рублни ташкил этади. Эрназар Мақсуд ўғли Москвадан (элчи 
бўлиб турган вақтда) 1780 йилнинг июнь ойида Маккага кетиши 
олдидан Екатерина II дан бошқа қарзлари қаторида бу суммани 
ҳам қайтаришини сўраган эди. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling