Гулдона таниева император кема


Бухородаги Эрназар элчи мадрасаси қурилишига ким


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/17
Sana04.05.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1424260
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
Г Таниева Эрназар элчи рисола охирги

Бухородаги Эрназар элчи мадрасаси қурилишига ким 
ҳомийлик қилган?
Бухоронинг марказий кўчаларидан бирида XVII асрда бунёд 
этилган Лаби ҳовузнинг шимолида Кўкалдош мадрасаси билан 
ёнма-ён жойлашган, (ҳовузнинг ғарбида Нодир девонбеги хонақоҳи, 
шарқида Нодир девонбеги мадрасаси жойлашган), оқ мармардан 
қурилган, кенг ички ҳовлига эга Эрназар элчи мадрасаси XIX аср 
бошидаёқ кўпчилик россиялик сайёҳлар эътиборини тортиб келган. 
Бунинг ўзига яраша сабаби мавжуд бўлган. Мадрасанинг Россия 
императори Екатерина II (1729-1796) маблағи ҳисобига бунёд 
этилганлиги ҳақидаги маълумотлар рус сайёҳларида уни кўриш 
истагининг янада ошишига сабаб бўлган. XIX асрнинг охирида 
П.П. Шубинский берган таърифга асосан икки қаватли, 80 нафар 
талаба таҳсил оладиган Эрназар элчи мадрасасининг таъминоти 
унга вақф қилинган мулклар ҳисобидан қопланган.
Эрназар элчи мадрасасининг 1950 йилги тасвири.
(XX асрнинг 50 йилларида бузиб ташланган)
Илмий адабиёт ва тарихий асарларда Бухородаги Эрназар элчи 
мадрасаси XVIII асрда Россия императори Екатерина II томонидан 


30
қурилганлиги ва унинг бунёд этилиш тарихи Россияга бир неча 
бор расмий элчи сифатида ташриф буюрган бухоролик моҳир 
дипломат, йирик савдогар ва элчи мулла Эрназар Мақсуд ўғли 
номи билан боғлиқлиги ҳақида кўп гапирилади. 
Бизни қизиқтирган масала шуки, бу мадраса ҳақиқатан ҳам 
Екатерина II маблағи ҳисобига қурилганми ва ёки мулла Эрназар 
Мақсуд ўғли маблағи ҳисобигами, деган саволга жавоб топишдан 
иборат. 
Аввало мулла Эрназар Мақсуд ўғли шахси хусусида қисқача 
тўхталиш жоиз. Чунки унинг мадраса қурилиши учун етарли сармояга 
эга бўлганми ёки йўқлиги ҳақида аниқ хулосага келиш лозим бўлади. 
Мулла Эрназар Мақсуд ўғлининг мадраса қурдириш учун етарли 
миқдорда сармоя эгаси бўлганини қуйидаги жиҳатлар тасдиқлайди. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling