Россия давлат ОАВ Днипро яқинидаги «қайта гуруҳланиш» ҳақидаги хабарни ўчириб ташлади
РИА «Новости» ва ТАСС Днипро шарқида Россия қўшинларининг «қайта гуруҳланиши» ҳақида хабар берди, сўнгра бу хабарни ўчириб ташлади. Россия Мудофаа вазирлиги провокация ҳақида эълон қилди.
Фото: РИА Новости
Россия давлат матбуоти Днипронинг чап қирғоғида Россия қўшинлари «қайта гуруҳлангани» ҳақидаги хабарларни эълон қилди ва бир неча дақиқадан кейин уни ўчириб ташлади. 13 ноябр, душанба куни эрталаб Telegram-каналлари ҳамда РИА «Новости» ва ТАСС сайтларида «Днепр» қўшинлари гуруҳи Днипронинг шарқидан «яна қулайроқ позицияларга» ўтказилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди, сўнг иккала агентлик ҳам маълумот хатолик туфайли ўчирилганини билдирди.
«Биз обуначиларимиз ва ўқувчиларимиздан узр сўраймиз», — дейилади ТАСС хабарида. «Медуза»нинг таъкидлашича, агентлик ўчирилган хабарларида Россия Мудофаа вазирлигига таянган, бироқ бу хабар Россия маҳкамасининг Telegram-каналида эълон қилинмаган.
Айни пайтда, Россия Мудофаа вазирлиги Днипро яқинида чекиниш эҳтимоли ҳақидаги хабарларни рад этди. «Россия Мудофаа вазирлиги матбуот маркази номидан Днипро ҳудудида қўшинларнинг гўёки «қайта гуруҳлангани» ҳақидаги ёлғон хабарнинг тарқалиши провокациядир», — дейилади маҳкаманинг РБК сўровига жавобида.
Чекиниш пайтида «қўшинларни қайта гуруҳлаш» ҳақидаги ибора ишлатилади
«Мавжуд вазиятни баҳолаб, «Днепр» гуруҳи қўмондонлиги қўшинларни Днепрнинг шарқидаги қулайроқ позицияларга ўтказишга қарор қилди. Қайта гуруҳлаш ишларидан сўнг, «Днепр» бошқа йўналишларда ҳужум пайтида ишлатиладиган кучларнинг бир қисмини озод қилади», - дея ўчирилган хабардан иқтибос келтирган қатор нашрлар. Россия давлат ахборот агентликлари кўпинча Мудофаа вазирлиги баёнотларини олдиндан қабул қилиб олади.
«Қўшинларни янада қулайроқ позицияларга ўтказиш» ҳақидаги ибора аввалроқ Россия расмий манбалари томонидан ишлатилган ва Украинага к
Do'stlaringiz bilan baham: |