Мавзу: саид оталиқ мадрасаси (сурхондарё вилояти денов тумани)


Download 0.91 Mb.
Sana09.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085046
Bog'liq
МАВЗУ



МАВЗУ: САИД ОТАЛИҚ МАДРАСАСИ
(СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ДЕНОВ ТУМАНИ)

ТЕРМИЗ-2022й.



САИД ОТАЛИҚ МАДРАСАСИ — Сурхондарё вилояти Денов ш. даги меъморий ёдгорлик (16-а.). Хожа Алоуддин Атторга атаб қурилган. Айтишларича, бу зот Баҳоуддин Нақшбанднинг куёвлари бўлиб, у кишининг икки халифаларидан бири. Бу киши дафн қилинган қабрлари ҳозир «Шайх Аттори Валий» ёки «Остона бува» дейилади. Мадраса у кишининг ўғиллари ва неваралари томонидан 26 й. давомида қурилган. Қурилишда уста Аҳмад Мамат Бухорий бошқош бўлган. Пойдеворининг чуқ. 5,5 м. Мадраса шим,жан. га томон чўзилган тўгри тўртбурчак тарҳли (46×64 м), бурчакларига гулдасталар ишланган. Пештоғининг 2 ён томонида 2 қаватли 3 равоқли пешайвони борПештоқ орқали кираверишда миёнсарой (бир неча бўлимдан иборат), унинг 2 ёнида чортоқ тархли масжид ва дарсхона бор. Миёнсарой гумбази қалқонсимон қаносларга, масжид ва дарсхона гумбазлари тоқиларга таянган. Ҳовли (40×29,5 м) атрофида олди чуқур равокли, 2 қаватли ҳужралар жойлашган. Пастки қаватдаги ҳужралар ҳажми 4,75×2,75 м ва юқорисидаги ҳужралар ҳажми 2,75×2,25 м, томи балхи гумбазли. Пештоғи ва ички хоналарида миёнсарой равоқларида ганчкори безаклар ва ички бўртма қобирғасимон, муқарнас нақшлар сақланган. Ҳужра деразаларига ганчдан панжаралар ишланган. 1956—60 ва 1972—73 й. ларда илмий ўрганилиб, лойиҳа асосида таъмирланмоқда.


Денов шаҳридаги Саид оталиқ мадрасаси XVI асрда Хўжа Алоуддин Атторга атаб бунёд этилган. Бу улуғ зот халқ орасида Шайх Аттори Валий номи билан шуҳрат қозонган. Алоуддин Аттор Баҳоуддин Нақшбандийнинг киёви бўлиб, тариқат таълимотини кенг ёйиш мақсадида Деновга кўчиб келган ва шу ерда вафот этган. Манбаларга кўра, мадраса у кишининг ўғиллари ва неваралари томонидан 26 йил давомида қурилган




.

Ўзига хос лойиҳа асосида қурилган мадраса асрлар давомида илму урфон, маърифат маскани сифатида халқимизга хизмат қилган. Бу ерда таҳсил олган толиби илмлар орасидан не-не улуғ олиму фузалолар етишмаган дейсиз?!
Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling