Сурхондарё вилоятининг туристик йўналишига киритилган тарихий-меъморий,
археологик ва экологик объектлари ҳақида
МАЪЛУМОТ
№
|
Объект номи
|
Жой-лашган жойи
|
Даври
|
Объект тарихи
|
|
Мурчбобо мақбараси
|
Термиз шаҳри
|
20 аср бошлари
|
МУРЧБОБО МАҚБАРАСИ – асли исмлари шайх Саид Вали бўлган Самарқандлик савдогар 1874 йилда ҳаж амалини адо этиб, кичик ёшли ўғли билан Афғонистон (Балх шаҳри) орқали ўз ватанига қайтаётиб Термизга келади. Ўшанда Термиз атрофи қумзор бўлган Паттакесар деган жойда бўлган. Паттакесар қароқчи-ўғрилари савдогар Саид Валининг қаршисидан чиқади. Унинг белбоғига бойланган ҳамёнида пул бор деб уйлаб уни ўлдиришади. Қурқувдан дахшатга тушган Саид Валининг ўғли бақириб қоча бошлайди. Ўғрилар уни ҳам тутиб олиб ўлдиришади. Белбоғдаги ҳамёнга қарашса пул эмас, қора мурч уруғи бўлади. Ўғрилар мурч уруғини ташлаб юбориб, савдогар ва унинг ўғлини ўша ерга кўмишади ва ерни текислаб кўйишади. Фақат белги сифатида ёғоч таёқ устига оқ мато бойлаб қўйишади. Кейинчалик қабр устига Мурч дарахти ўсиб чиқади.
Карвонларга йўл кўрсатувчи, ўша замонларда шубхали йўл билан бойиб кетган, кейинчалик катта савдогарга айланган Термизлик Имом Алибой 1916 йилда ўз молларига омборхона қурдириш учун Саид Вали шаҳид бўлган жойни танлайди ва мурч дарахтини кестириб, қурилишни бошлайди. Имом Алибойга бу шаҳид жойлиги ҳақида айтишса ҳам, бунга эътибор бермайди. Қурилиш вақтида Имом Алибойга ишчилари одам суяги қолдиқлари чиқаётганлиги ҳақида хабар беради. Бу ҳолатни кўрган Имом Алибой қурқувдан фалаж олади. Имомали бой касални даволаш учун бир қанча муолажа олади, бироқ бу касалдан туриб кетиш оғир кечади. Охир Имом Алибой ўз ҳисобидан усталарни чорлаб шайх қабри устида мақбара қурдиради, шайх қабрлари устига яна Мурч дарахти ўсиб чиқади ва бу дарахт ҳозирда ҳам бор. Кейин шайх ҳазратларини тушида кўради, Шайх ҳазратлари ўзининг ким эканлигини бойга айтиб беради, бу воқеалардан кейин Имом Алибой кўп ўтмай оламдан ўтади.
1980-йилларда мақбара Сурхондарё улуғ сиймолардан бири диний арбоб Нақшбандия тариқатининг билимдони минглаб одамларнинг пиру рахномоси бўлган эл-юрт ардоқлаган инсон Шайх Тошболта Абдулхафиз хожи хазратлари томонидан қайта таъмирланган.
|
|
Александр Невский провослав черкови
|
Термиз шаҳри
|
1904-1905 йиллар
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |