АЛЕКСАНДР НЕВСКИЙ ПРОВОСЛАВ ЧЕРКОВИ – Туркистон 9-ўқчилар полкининг черковига 1901 йилда қурилиш комиссияси томонидан тасдиқланган ҳарбий ибодатхоналар намунавий лойиҳаси бўйича асос солинган ва авлиё княз Александр Невский номига муқаддаслаштирилган. 3 йилдан кейин черков полк мансабдорларини сиғдиролмаганлиги сабабли, ҳарбий вазирлик томонидан илгари тасдиқланган намунавий лойиҳа бўйича янги тошли черков қурилиши учун маблағ ажратилган. Янги черков очиқ кул ранг ғиштдан қурилиб,1904 йил илохий одам Алексий шарафига (архитектор Федор Михаилович Вержбицкий) асос солинган бўлиб, 1905 йил 19 ноябр куни муқаддаслаштирилган. Сиғими катталиги 1500 киши мўлжалланган.
1917 йилга қадар Россия империясида ҳаммаси бўлиб 64 га яқин бу каби черковлар қурилган.
1909-1911 йилларда Самарқандда ҳам шу лойиҳа бўйича святитель (юқори унвонли шахслар номи) Алексий Московский шарафига сабор қурилган. Катта руҳоний Василий Павлович Благовещенский бошчилигидаги сабор 1910 йилгача илохий одам авлиё Алексия номли Туркистон 9-ўқчилар полкига тегишли бўлган. Бино лойиҳаси шу даврдаги Туркистон ўлкасидаги кўплаб ибодатхоналар билан бир хил бўлган.
1910 йил черков, Термизга кўчирилган Туркистон 10-ўқчилар полки ихтиёрига ўтиб, авлиё Александр Невский шарафига номланган ва 1910 йил 3 сентябр кунидан бошлаб ибодатхонага Василий Никифорович Орлинский руҳонийлик қилган. Шу вақтдан бошлаб юқорида айтиб ўтилган полк мансабдорларидан ташқари черковдан 3 вёрст наридаги қароргоҳларга жойлаштирилган Термиз қалъаси артиллерияси ва Туркистон пантон роталари мансабдорлари ҳам черковга ибодат қилишган.
Черков пишиқ ғиштдан қурилиб, сувоқланган. Саборда катта қўнғироқ минораси ва меҳроб мавжуд бўлган. Ибодатхона ичи ўлчамлари 24х16 метр. Ибодатхона кўп миқдордаги иконалар ва черков асбоб-анжомларига эга бўлган. Ибодатхона ёпилишидан кейин иконалар ва ибодатхона мулки бошқа ибодатхоналарга тарқатилган.
1927 йилда ибодатхона ёпилгач, орадан бир оз вақт ўтиб, қўнғироқ минораси бузиб ташланган. Кейинчалик ибодатхона қурол аслаҳа сақланадиган омбор, ҳарбий госпитал ва спорт зал вазифасини бажарган.
1990 йилда ибодатхона биноси Россия провослав черковига қайтарилиб, қайтатадан авлиё княз Александр Невский номига муқаддаслаштирилган. 2000 йилларда черков меҳроб бош қисми тикланиб, том қисми янгиланган. Бугунги кунда ибодатхона доимий оммавий зиёрачилар очиқ бўлиб, черковни диндор туристлар зиёрат қилишлари мумкин.
|
Термиз зоопарки
|
Термиз шаҳри
|
1934 йил
|
ЗООПАРК МДҲ ҳудудидаги энг кўҳна зоопарклардан бири бўлган термиз зоопарки 1934 йилда 20 гектарлик ҳудудда ташкил этилган. Ҳозирги пайтда зоопаркда 141 турдаги 382 экзотик ва ноёб ҳайвонлар бор. Уларнинг учдан бири “Қизил китоб” га киритилган.
|
|
Қўғирчоқ театри
|
Термиз шаҳри
|
2002 йил
|
Сурхондарё Вилоят Ҳокимининг 2001йил 26 ноябрдаги 218-сонли қарорига асосан вилоят қўғирчоқ театри ташкил этилди.
2002 йил январь ойидан ўз иш фаолиятини бошлаган қўғирчоқ театри ёш томошабинлар онгида маънавият тушунчаси моҳиятини миллий истиқлол ғояси асос ва тамойилларини изчил ва тўғри сингдира олиш мақсадларини кўзлаб, иш олиб бормокда. Шу мақсадда асосий диққат эътибор ёш томошабинларни театр санъати билан янада яқинроқ таништиришга, яъни яхши асарлар саҳналаштиришга ва бу асарлар мамлакатимизда шакллантирилаётган миллий истиқлол ғояларига, тамойилларига мос келишига интилмоқда.
Тегишли тайёргарликлардан сўнг, 2002 йилнинг февралида театр жамоаси ўзининг илк спектаклини саҳналаштиришга киришди. Таниқли шоир ва болалар адиби Пўлат Мўмин қаламига мансуб «Туяқуш-боёқиш» спектакли саҳналаштирилди.
Шундан сўнг Алп Жамолнинг «Дўстлар» асари асосида иккинчи спектакл ҳам ёш томошабинларга тақдим этилди.
2005 йил Бухоро шаҳрида ўтказилган Республика қўғирчоқ театрларининг VII - анъанавий фестивалида театримиз
Т. Муҳиддиннинг “Шум бола ўзга сайёрада” спектакли билан иштирок этиб, театр актирисаси Д. Авазова яратган она образи учун “Энг яхши актёр ижроси учун” номинациясига сазовар бўлди. Шунингдек, мутахассислар томонидан театрдаги ижобий ўзгаришлар алоҳида таъкидлаб ўтилди.
2013 йилнинг 17-21 ноябрь кунлари театр жамоаси Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг Самарқанд шаҳрида ўтказилган 1Х- анъанавий кўрик - фестивалида иштирок этди.
Т. Қобил асари асосидаги “Ёмғир ёғдир, “Суст хотин” спектакл-томошаси фестивалнинг “Халқ мусиқасидан унумли фойдаланганлик учун” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди ва махсус диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғаси билан тақдирланди.
2016 йилнинг иккинчи чораги давомида Ё. Тўйчиевнинг (Т.Қобилов рус тилидан таржима ва таҳрир қилган, қўшиқлар матнини тайёрлаган) “Орзунинг ушалиши” деб номланган асари асосидаги спектакл саҳналаштирилди. Спектакл премьераси 2016 йилнинг 12 май куни бўлиб ўтди. Саҳналаштириш ишларига Тошкентдан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Ходжаев бадииий раҳбар сифатида таклиф этилди.
Ушбу спектакл Ўзбекистон қўғирчоқ театрларининг
X-анъанавий кўрик-фестивалида ҳам намойиш этилиб, “Энг яхши пьеса учун” номинацияси бўйича ғолиб деб топилиб, қимматли совғаларга эга бўлишди.
Театр ижодий жамоаси 2018 йил 8-14 июлда Тошкент шаҳрида ўтказилган Республика қўғирчоқ театрларининг анъанавий XI-кўрик-фестивалида ўзбек халқ эртаги Э.Хушвақтов асари асосида саҳналаштирилган “Зумрад ва Қиммат” спектакли билан иштирок этиб, фестивалнинг “Фаол иштирокчиси” номинацияси билан тақдирланди.
Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театри ижодий жамоаси Тошкент шаҳрида “Дебют 2018” театр фестивалида Э.Хушвақтов асари асосида театрнинг ёш саҳналаштирувчиси режиссёри Зуҳра Нормўминова томонидан саҳналаштирилган “Зумрад ва Қиммат” спектакли билан иштирок этди. Хакамлар хайъати томондан спектакл ижобий баҳоланди.
Фестивалнинг тантанали ёпилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев фестивалда иштирок этган барча ёш режиссёрларга ижодий мовофақиятлар тилаб, вазирликнинг ёш режиссёрларнинг “Дебют 2018”
V Республика кўрик-фестивали иштирокчисига ДИПЛОМ ва эсталик совғаларини топширди.
Театр саҳналаштирувчи режиссёри Зухра Нормўминова ҳам ушбу мукофотга сазовор бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 майдаги ПҚ-2349-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 декабрдаги 05-02/1-327-сонли йиғилиш баёни ижроси юзасидан “Вилоят мусиқали драма театри биносини вилоят қўғирчоқ театри балансига ўтказиш тўғрисида”ги Термиз шаҳар ҳокимининг 2017 йил 4 май 541-сонли қарори асосида “Тўпаланг қурилиш монтаж” бошқармаси томонидан қайта қуриш ишлари 2017 йилнинг май ойидан бошланиб, 2018 йилнинг декабрь ойида якунланди.
2018 йилнинг 22 декабрь куни Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрининг янги бинога кўчиб ўтиши муносабати билан театрнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросим З.Маматова сценарийси асосида “Эмемденсларнинг янги йил саргузаштлари” мусиқали томошаси намойиши билан очилди. Ушбу тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими ва ҳокимлик вакиллари ҳамда вилоятдаги барча ташкилот раҳбарлари илк томошабин сифатида иштирок этишди.
Айни кунларда театр ижодий жамоаси томонидан И.Содиқов асари “Алпомишнинг болалиги” спектаклли саҳналаштирилмоқда.
Театр ўз фаолиятини бошлагандан буён шу кунга қадар
50 яқин спектакл ҳамда 8 та маданий-маърифий тадбирлар саҳналаштирилиб, томошабинлар ҳукмига ҳавола этди.
|
|
Вилоят мусиқали драма театри
|
Термиз шаҳри
|
1935 йил
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |