Баённомасидан кўчирма 2021 йил 24 июнь Ширин ш. Умумий йиғин раиси
Download 410.8 Kb.
|
1хбет
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қатнашди
- 2021 йил 21 июнь кунидаги 16/411-сонли талабнома муҳокамаси ва ижроси юзасидан.
- “1xBeT”, “Mostbet”, “Saturnbet”
49479 ҳарбий қисм шахсий таркибининг навбатдан ташқари умумий йиғин БАЁННОМАСИДАН КЎЧИРМА 2021 йил 24 июнь Ширин ш. Умумий йиғин раиси: 49479 ҳарбий қисм командири ВВБ майор М.Халдаров. Умумий йиғин котиби: 49479 ҳарбий қисм командиринигнг Т ва МИБЎ майор М.Азимов. Қатнашди: 49479 ҳарбий қисм шахсий таркиби. КУН ТАРТИБИ: “1xBeT”, “Mostbet”, “Saturnbet” букмекерлик компанияси ва унинг салбий оқибатлари юзасидан. 2021 йил 21 июнь кунидаги 16/411-сонли талабнома муҳокамаси ва ижроси юзасидан. Раислик этувчи майор М.Халдаров, кун тартибини очиқ деб эълон қилиб, ўз сўзида Ўзбекистонда аҳолининг молиявий қийинчиликлари туфайли, карантин пайтида букмекерларга қизиқишлар ошганининг ҳисобига “1xBeT”, “Mostbet”, “Saturnbet” иловаси 2020 йилнинг апрель ойидан бошлаб фаол равишда олиниши қайд этилганлигини, бундан ташқари “Яндекс”да букмекер.уз га бўлган талабларнинг сони ҳам ойига 8 млн кишини ташкил этганлигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг сўзга қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари майор М.Азимов чиқиб ўз сўзида сўнги вақтларда қўшинларда ҳарбий хизматчиларнинг интернет тармоғи орқали “1xBeT”, “Mostbet”, “Saturnbet” букмекерлик идораларида рўйхатдан ўтиб, катта миқдордаги пул маблағлари тикиши, онлайн-казинолардан бонуслар ва преференциялар олиш мақсадида хизматдошларини ҳам онлайн тотализаторга жалб қилаётганлиги ҳолатлари мавжудлиги маълум бўлмоқдалигини, 2020 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий контрразведка бошқармасидан олинган маълумотга кўра, Жиззах гарнизони бўлинмаларининг 400 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари “1xBeT”, “Mostbet”, “Saturnbet” букмекерлик идораларида рўйхатдан ўтиб, катта миқдордаги пул маблағлари тикиб келаётганлиги, алоҳида ҳарбий хизматчилар онлайн-казинолардан бонуслар ва преференциялар олиш мақсадида хизматдошларини ҳам онлайн тотализаторга жалб қилаётганлигини ва бунинг натижасида ҳарбий хизматчиларнинг ўртача қарздорлиги 10-50 млн. сўмни ташкил этиб, маиший эҳтиёжларига пул маблағларининг етишмовчилиги ёки бошқа салбий оқибатларга олиб келаётганлигини айтиб ўтди. Бундан ташқари, 2021 йил февраль ойида ИИВ Қоровул қўшинларида контракт асосида ҳарбий хизматчининг ўқ отар қуролидан ўз жонига қасд қилганлик ҳолати ўрганилганда, асосий сабаб сифатида мазкур ҳарбий хизматчи ҳамда у билан бирга хизмат қилаётган 70 дан ортиқ сафдошлари ҳам “1xBeT”, “Mostbet”, “Saturnbet” иловаси орқали онлайн-казинога пул маблағларини тикишганлигини, бунинг натижасида катта қарздорлик гирдобига кириб қолганлигини кўриш мумкинлигини ва мазкур ҳолатлар, молиявий етишмовчилик ёки турли ижтимоий-маиший муаммоларни бошидан кечираётган ҳарбий хизматчиларнинг онлайн-козиноларга пул тикиб, қарздорликларини ортиб кетиши натижасида бир қатор салбий ҳолатларга, яъни оилаларда ажримлар сони ортиши, бу каби ҳолатлардан чиқиб кетишнинг сўнги чораси сифатида ҳарбий хизматчиларнинг ўз жонига қасд қилишга уриниши ҳамда бўлинмаларнинг жанговар шайлигига путур етказишига сабаб бўлишини таъкидлаб шу билан бир қаторда ҳарбий хизматчилар томонидан қарз ва устамали фоиз эвазига пул олмаслик, спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслик, енгилтак аёллар билан (жинсий) муносабатга киришмасликларини қатъий таъкидлаб ўтди. Бўлинмаларда молиявий маблағларини тўғри сарфланишини таъминлаш, қарздорликнинг ортиб кетишини ҳамда турли салбий ҳолатларни толдини олиш мақсадида йиғилиш Download 410.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling