Илова ўзбекистон қизил ярим ой жамиятининг
Download 264 Kb.
|
AR Uzbekistan 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- 15 минтақавий/вилоят
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг 27.07.2018 й. №336-сонли буйруғи билан тасдиқланган ҳисобот шаклига ИЛОВА ЎЗБЕКИСТОН ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ЖАМИЯТИНИНГ 2020 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА ЁЗМА ҲИСОБОТ (2021 йил 20 январига) Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти 1925 йилда ташкил топган бўлиб, у кўнгилли, халқаро, инсонпарвар, жамоат ташкилоти ҳисобланади. 1992 йилда Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамияти тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур фармонни ижро этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Қизил Ярим ой Жамияти тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Юқорида кўрсатилган ҳужжатларга мувофиқ, ҳамда ўз Уставига кўра, Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамияти мустақил, нодавлат, нотижорат ташкилот ҳисобланади ва муҳим ижтимоий-гуманитар вазифаларни ечишда, ёрдамга муҳтож фуқароларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш, шунингдек аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган қисмига тиббий ва ижтимоий ёрдам берилишида, Давлат ташкилотларига кўмаклашиш вазифалари юклатилган. Жамият 1995 йилда Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси (ХҚХҚ) томонидан эътироф этилган, ҳамда ҳозирги пайтда ўз сафларида жаҳондаги 192 Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой миллий жамиятларини бирлаштирган, Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой жамиятлари Халқаро Федерацияси (ҚХваҚЯО ЖФ) аъзолигига қабул қилинди. Уставга мувофиқ, Қурултой Ўзбекистон ҚЯОЖнинг олий органи саналади, унинг сўнгги XXI Қурултойи 2015 йил 30 октябрда бўлиб ўтди. Қурултой Хамид Якубович Каримовни Жамият Раиси этиб сайлади. Жамиятнинг Ижрочи Директори этиб Эльвира Ахмедовна Амиралиева тайинланди. Ўзбекистон ҚЯОЖ ижроия аппаратида 33 нафар ходим ишламоқда, марказий қароргоҳ Тошкент шаҳри, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 30-уй манзилида жойлашган. Ўзбекистон ҚЯОЖ таркибида 15 минтақавий/вилоят ташкилоти (Қорақалпоғистон Республикаси, 12 вилоят, Тошкент шаҳар, “Ўзбекистон Темир йўллари” ДАК ташкилотлари), 195 туман/шаҳар бўлинмаси, 3505 бошланғич ташкилот мавжуд бўлиб, уларда 1 348 651 аъзо, шу жумладан, 42 мингдан зиёд волонтерлар бор. Район/шаҳар бўлинмаларининг барчаси минтақавий/вилоят адлия бошқармаларида рўйхатга олинган ҳамда юридик шахс мақомига эга. Download 264 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling