Илова ўзбекистон қизил ярим ой жамиятининг


ЎЗБЕКИСТОН ҚЯОЖ ФАОЛИЯТИНИНГ


Download 264 Kb.
bet23/23
Sana18.12.2022
Hajmi264 Kb.
#1032078
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
AR Uzbekistan 2020

ЎЗБЕКИСТОН ҚЯОЖ ФАОЛИЯТИНИНГ
ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ КУЧАЙТИРИШ
Жамият Олий Мажлис томонидан 2004 йил апрелида қабул қилинган “Қизил ярим ой ва қизил хоч эмблемаларидан фойдаланиш ва уларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистор Республикаси қонунининг лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш ташаббускори бўлди. Ҳозирги пайтда вазирликлар, идоралар ва жойларда ушбу қонунни имплементация қилиш Ўзбекистон ҚЯОЖнинг услубий кўмагида амалга оширилмоқда.
Ушбу қонун талабларига кўра Ўзбекистондаги барча тиббиёт муассасалари, ҳарбий госпиталлар, санитар қисмлари, санитар транспорти, тез ёрдам машиналари, бепул хизмат кўрсатувчи дорихоналар Қизил Ярим ой эмблемасидан фойдаланадилар.
Ўзбекистон ҚЯОЖ Қонун талабларининг сўзсиз бажарилиши, белгилардан тўғри фойдаланилиши бўйича давлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади. Ҳар йили Раёсат йиғилишларида Қонуннинг бажарилиши кўриб чиқилади, унинг бузилишлари хусусида тегишли давлат органлари хабардор қилинади.
Миллий Жамият ташкилотлари, ходимлари ва волонтёрлари меҳнат жамоалари, ўқув юртлари, аҳоли яшаш жойларида қонун талаблари ва белгилардан фойдаланишга қаратилган фаол тарғибот ишларини олиб боришади.
Ўзбекистон ҚЯОЖ фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар фаол олиб борилмоқда. Йил давомида Жамият Уставига киритилиши лозим бўлган ўзгартишлар лойиҳаси барча вилоятлар конфернцияларида маъқулланди. Берилган таклифларга биноан Уставнинг лойиҳаси қайта ишлаб чиқилди. Келгуси 2020 йилда Жамиятнинг ХХII Қурултойига Устав олиб чиқилади. Шунингдек ташкилий ривожланиш бўлими томонидан йил давомида 20 зиёд Йўриқнома, Низомлар, тавсиялар ишлаб чиқилди ёки янгиланди.


КОММУНИКАЦИЯВИЙ ИШЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ,
МИЛЛИЙ ЖАМИЯТ НУФУЗИНИ ОШИРИШ.
ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ИНФОРМАЦИОН ФАОЛИЯТИ.
2020 йилда матбуот хизматининг фаолияти Ўзбекистон ҚЯОЖ Низомидаги вазифалар ҳамда давлат дастурининг амалга оширилиши доирасида олиб борилди.
ЎҚЯОЖнинг фаолияти йил давомида ОАВда ҳар томонлама ёритиб борилди. Ўтган йили ЎҚЯОЖ томонидан амалга оширилган ва ОАВда кенг ёритилган йирик тадбирлар қаторига Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой Халқаро кунига, Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб май ойининг бошида ўтказилган тантанали кечаларни киритиш мумкин.
2020 йилда ёзма нашрлар, газеталар, журналлар ва интернет-сайтларда 40 дан ортиқ мазмунан ва шаклан йирик материаллар чоп этилди.
Йилнинг ҳар чорагида ўзбек ва рус тилларида “Эзгулик” бюллетени чоп этилиб, жамиятнинг фаолияти ёритиб келинмоқда. Ушбу бюллетень барча вилоятларга 792 нусхада тарқатилди. Соглом турмуш таргиботи, COVID 19 короновируси профилактикасига бағишлагган 37676 нусха буклетлар чоп этилиб жойларга тарқатилди.
Шунингдек, йил давомида фаолиятни ёритиш оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича 400дан зиёд мақола ва ахборотлар телевидение, радио, интернет сайтларида ва газета журналларда чоп этилган.
Имидж материалларига тегишли жамият логоси билан 100 дона папка, 250 дона блокнот, 250 дона ручкадар ишлаб чиқилди.
2021 йилда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Раҳбарияти, минтақавий/вилоят ташкилотлари, Миллий Жамият Устави талаблари асосида тизимли ишларни давом эттирадилар ва Жамиятнинг XXII Қурултойини янги ютуқлар билан кутиб оладилар.
“2021 – ёшларни қўллаб қуваатлаш ва ахоли саломатлигини мустахкамлаш йили”да минтақавий/вилоят, шаҳар/туман ва бошланғич ташкилотлар ва уларнинг ижроия аппаратлари ўз куч-ғайратини Давлат тизими ташкилотларига кўмаклашиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва фуқароларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, аҳолини турли фавқулодда вазиятларга тайёрлаш ва фавқулодда вазиятларда уларга ёрдам кўрсатиш каби Жамиятнинг асосий миссиясини амалга оширишга йўналтиради.
15.01.2021 й.
Ўзбекистон ҚЯОЖ Раиси Ҳ.Я.КАРИМОВ
Ўзбекистон ҚЯОЖ
Ижрочи Директори
Э.А.Амиралиева

Ташкилий бўлим бошлиғи


Т.С.Собитов


Download 264 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling