Шунингдек муҳим Давлат хужжатларида Жамиятга масъул топшириқлар акс эттирилган. Шу жумладан:
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПҚ-2705-сонли «Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Қарори билан тасдиқланган 2017- 2020 йилларда кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари комплекси"сида Жамият томонидан ҳар йили 3,5 минг якка-ёлғиз кексаларни моддий қўллаб қувватлаш учун ва уларнинг амбулатор даволанишида дори дармон харид қилиш учун 400 млн сўмдан зиёд маблағ юборилиши топшириғи берилган.
2.Ўзбекистон Вазирлар Махкамасининг (26.08.2020й №515 сонли) «Ўзбекистон Республикасида Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда харакат бўйича давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” Қарори ва №650 сонли Қарорларида аҳолини ФВларга тайёрлаш вазифаси топширилган.
3.Парламент комиссияси томонидан ҳар йили Олий Мажлис Жамоат Фонди грантлари берилмоқда.
ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Ўзбекистон ҚЯОЖ ўз фаолиятини ҚХ ва ҚЯОЖ ХФ, ХҚХҚ, Марказий Осиё мамлакатлари Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой жамиятлари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга йўналтирмоқда.
Ўтган йил мобайнида Германия ва Хитой Қизил Хоч миллий жамиятлари билан алоқалар мустаҳкамланди. Россия, Япония, Жанубий Корея Қизил Хоч жамиятлари, шунингдек Марказий Осиё мамлакатлари ҚЯО жамиятлари билан ҳамкорликда ишланмоқда.
2020 йил давомида ижро аппарати ходимларининг хорижий учрашувларда иштироки:
Коронавирус пандемияси туфайли эълон қилиган карантин талабларига кўра барча хорижий сафарлар бекор қилинди ва режалаштирилган тадбирларда ходимлар онлайн тартибида иштирок этиб келдилар.
Ўзбекистон ҚЯОЖ ташкилотларида халқаро ҳуқуқ тарғиботи.
Ўзбекистон ҚЯОЖ ташкилотлари ҳалқаро ҳуқуқ тарғиботи доирасида, Халқаро Харакатнинг асосий тамойилари, эмблемалар, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Харакати фаолияти тўғрисида маълумотлар бериб борилмоқда. Жаъми республика бўйича 950 тадбир ўтказилган бўлиб, уларда 30 мингдан зиёд фуқаролар иштирок этган. Қатнашчиларга ҚХ ва ҚЯО ХХ моҳияти, тузилиши, Асосий тамойиллари, ЎҚЯОЖ тарихи, фаолият йўналишлари ва халқаро инсон ҳуқуқлари асослари тўғрисида маърузалар қилинган. Шу жумладан:
Вилоятларда тиббиёт ходимлари учун 4 семинар 96 иштирокчи билан;
Фавқулодда вазиятлар ходимлари ва волонтерлари учун 4 семинар 104 иштирокчи билан;
Хокимият вакиллари, ҳамкор ташкилот ходимлвари билан 4 давра сухбати 88 иштирокчи билан;
Ўрта махсус уқув юртлари педагог ва талабалари учун 4 семинар 118 иштирокчи билан ўтказилди.
Йил давомида Ўзбеки стон ҚЯОЖ вебсайтида ахборотлар янгиланиб борилди.
Йилнинг ҳар чорагида тўрт ахборот бюллетени ишлаб чиқилди ва жойларга тарқатилди.
Ўзбекистон ҚЯОЖ логотипи билан ручкалар (250 дона) ва блокнотлар (250 дона) ишлаб чиқилди ва Жамият тадбирларида тарқатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |