Илова ўзбекистон қизил ярим ой жамиятининг


Олий Мажлис Жамоат Фонди грантлари билан ишлаш


Download 264 Kb.
bet18/23
Sana18.12.2022
Hajmi264 Kb.
#1032078
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
AR Uzbekistan 2020

Олий Мажлис Жамоат Фонди грантлари билан ишлаш:
2020 йил давомида Ўзбекистон ҚЯОЖ раҳбариятининг чақириғига жавобан, вилоят ташкилотларида пандемия асоратларини камайтириш профилактикаси, ахоли уртасида соғлом турмуш таргиботи масалаларига бағишланган 60 дан зиёд лойиҳалар Олий Мажлис Жамоат фондига тақдим этилди.
Парламент Комиссияси томонидан 8 лойиҳа грантга муносиб деб топилди. Шу жумладан: Жамиятнинг Андижон, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент вилоят ташкилотлари, Тошкент шаҳар ташкилоти, Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани, Тошкент вилоятининг Бўка тумани, Хоразм вилоятининг Янгибозор туман бўлинмалари такдим этган лойиҳалари ғолиб деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 40 млн сўм миқдорида маблағ юборилди. Жаъми 320 млн сўм маблағ жамият ташкилотлари ҳисоб рақамига келиб тушди.
Лойиҳар асосан пандемия шароитида, карантин тартиб қоидаларига риоя қилган ҳолда, аҳоли короновирусга қарши чора тадбирларга ўргатилди, карантин талаблари моҳияти тушунтирилди, аҳолининг ижтимоий мухтожларига санитар гигиеник моллари ва соғлом турмуш тарзининг тарғиботи бўйича буклетлар тарқатилди.


Ўзбекистон ҚЯО жамияти “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бажарилиши:
Жамиятнинг барча минтақавий/вилот ташкилотлари, туман/шахар бўлинмалари “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида фаолиятни ташкиллаштирмоқдалар.
Ўзбекистон ҚЯО жамияти оммавий жамоат ташкилоти сабабли кўпроқ фуқаролар аъзоликка, кўнгиллиларни жамият ишига жалб қилиш орқали аҳолини, айниқса ёшларни инсонпарварлик руҳида тарбиялаш фаолияти олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ҚЯОЖ ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ўртасида тадбирлар режаси тасдиқланди. Режага биноан жаъми вилоят ташкилотларида 23 ёшлар марказлари тузилди ва жихозланди. Жамият томонидан ўтказилаётган тадбирларга аксарият ёшлар жалб қилинмоқда ва бу уларни иноснпарварлик руҳида тарбиясига ижобий таъсир этмоқда.
Жамиятимизнинг кўпчилик вилоят ташкилотлари ёшлар ўртасида санитария-гигиенага оид билимларни тарқатиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича, беғараз қон донорлигини тарғиб этиш, ичкиликбозликка, гиёҳвандликка, юқумли касалликлар ва бошқа ижтимоий хавфли касалликлар ва уларнинг профилактикаси, ҳамда Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой Халқаро Харакати ва Миллий Жамиятимизнинг инсонпарварлик фаолияти ҳақидаги билим ва ахборотларни тарқатишда тизимли ишламоқдалар.
Ушбу йўналиш бўйича Республика бўйича мингдан зиёд тадбирлар ўтказилди жами 25 минг нафар ёшлар қатнашди.
Ёшларни Жамиятимизнинг инсонпарварлик фаолиятига жалб этиш, бу нафақат ёш авлодни тарбиялаш, шунингдек Миллий Жамиятимизнинг ҳам келажагидир. Ўзбекистон ҚЯОЖ ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорлик фаолияти 2021 йилда ҳам давом этиши режалаштирилган.



Download 264 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling