Илова ўзбекистон қизил ярим ой жамиятининг


Download 264 Kb.
bet16/23
Sana18.12.2022
Hajmi264 Kb.
#1032078
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23
Bog'liq
AR Uzbekistan 2020

Тўртинчи лойиҳа:
Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари Халқаро федерацияси билан 2020 йилнинг январь ойида “Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда табиий офатларга тайёрланишнинг институционал имкониятларини кучайтириш ва табиий офатлар хавфини камайтириш” номли дастурга старт берилди. Ушбу дастур Андижон вилояти, Андижон туманида жойлашган Жаҳонобод, Янги Тўлқин, Оқ Роввот ва Бешпахлавон маҳаллалари сел хавфи инобатга олинган ҳолда қамраб олинди. Ушбу маҳаллаларда ФВларда ҳаракат қилувчи йиғма жамоалар тузилди, маҳалла аҳолиси биринчи ёрдам, иқлим ўзгариши, ФВларда ёрдамни тақсимлаш бўйича семинарларда иштирок этди. Қамраб олинган барча маҳаллаларда симулацион ўқув машғулотлари ташкил этилиб, семинар-тренинглар ўтказилди. Барча маҳаллалар учун таббий офатлар вақтида бирламчи зарурат бўлган буюмлар, йиғма жамоалар учун униформа, резина этиклар ва бошқа буюмлар харид қилинди. Шу билан бирга маҳаллада жойлашган барча давлат идораларида ноструктуравий бўлган митигация ишлари ҳам амлга оширилди ва бу тадбир ўтказиш учун зарур бўлган буюмлар болға, арра, перфаратор, пармалагич, бензинли арра, турли хил ҳажмдаги михлар, қотириш учун зарур бўлган мосламалар, нарвон ва бошқа буюмлар харид қилинди. Тадбирларни ўтказиш учун дастур доирасида 58 000 швейцария франки сарфланди. Шуни таъкидлаш жоизки, дастур 2021 йилда Тошкент шаҳрида давом этади.


Бешинчи лойиҳа:
Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари Халқаро федерацияси билан “Марказий Осиё давлатларида маҳаллий даражада табиий офатлар хавфини камайтириш орқали маҳаллалар барқарорлигини кучайтириш” номланган яна бир дастур июль ойида бошланди. Дастур доирасида Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Каттақурғон ва Жомбой туманларида жойлашган 12 маҳалла ва мактабларни фавқулодда вазиятларга тайёргарлигини ошириш, уларда маҳалла фуқаро муҳофазаси йиғма гуруҳларни ташкил қилиш, ўқитиш, жиҳозлаш, хатар зоналар хариталарини тузиш, сел келадиган ариқлар қирғоқларини мустаҳкамлаш, шунингдек, мактабларда ўқувчиларни фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва биринчи ёрдам кўникмаларига ўргатиш каби тадбирлар белгиланган. Хозирги кунда 12 маҳаллаларнинг барчасида “Маҳалла фуқаро муҳофазаси” йиғма гурухлари шакллантирилди ва улар билан машғулотлар олиб борилмоқда.



Download 264 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling