Илова ўзбекистон қизил ярим ой жамиятининг


Ўзбекистон ҚЯО жамияти давлатга кўмакчи ташкилот сифатида қуйидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ва Қарорлари асосида фаолият юритиб келмоқда. Жумладан


Download 264 Kb.
bet2/23
Sana18.12.2022
Hajmi264 Kb.
#1032078
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
AR Uzbekistan 2020

Ўзбекистон ҚЯО жамияти давлатга кўмакчи ташкилот сифатида қуйидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари ва Қарорлари асосида фаолият юритиб келмоқда. Жумладан:
- “Қизил Ярим Ой ва Қизил Хоч тимсолларидан фойдаланиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш тўғрисда”ЎзР Қонуни (2004й);
- “Ижтимоий шерикчилик тўғрисида” ЎзР Қонуни (2016й);
- “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги ЎзР Қонуни (2017й);
- “Волонтерлик фаолияти тўғрисида” ЎзР Қонуни (2019й);
-“Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида” ЎзР Қонуни (2016й).
- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимида ислохотларни амалга ошириш борасидаги Фармон ва Қарорлар ва бошқалар.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти ФАРМОНИ билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” асосида жамиятнинг иш режалари қабул қилинди ва амалга ошириб келинди.


“Ўзбекистон Республикаси Президенти ФАРМОНИ билан тасдиқланган (20.03.2020й) «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги хужжат ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Короновирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” Қарорларининг бажарилишида Ўзбекистон ҚЯОЖ ходимлари, “Меҳр-шафқат” ҳамширалари, жамият волонтёрлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, шунингдек Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ва Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги ва бошқа давлат ташкилотлари нодавлат ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда иштирок этдилар.




Ўзбекистон ҚЯО жамиятининг устувор йўналишлари Уставга ва ҚХ ва ҚЯО Халқаро Харакатининг “20-20 Стратегияси”га мувофиқ йил давомида қуйидагилар бўлди:
1.“COVID 19” пандемияси шароитида аҳолининг энг муҳтож қатламларига инсонпарварлик, хайрия ва тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш;
2.Ўзгалар ёрдамига муҳтож бўлган якка-ёлғиз қариялар, ногиронлар, сурункали оғир касаллар, кўп болали кам таъминланган оилалар, етим болалар каби ҳимояга муҳтож фуқароларга ҳуқуқий, психологик, ижтимоий ва гуманитар ёрдам кўрсатиш;

Download 264 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling