Илова ўзбекистон қизил ярим ой жамиятининг


Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг Устав вазифаларни амалга оширишда ҳамкор Ҳалқаро ташкилотлар билан самарали иш олиб борилди


Download 264 Kb.
bet6/23
Sana18.12.2022
Hajmi264 Kb.
#1032078
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
AR Uzbekistan 2020

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг Устав вазифаларни амалга оширишда ҳамкор Ҳалқаро ташкилотлар билан самарали иш олиб борилди.
Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари Халкаро Федерацияси билан биргаликда, коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалашини олдини олишга, унинг асоратларини камайтариш юзасидан соғлиқни сақлаш тизимига кўмаклашиш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш чораларини янада оширишга қаратилган “COVID-19га жавоб” лойиҳаси доирасида:
А) жойлардаги ходим ва кўнгиллилар учун 84,63 млн сўмлик шахсий ҳимоя воситалари- ниқоблар, қўлқоплар ва антисептик воситалар ва тадбирларда фойдаланиши учун пирометрлар ажратилди ва жойларга етказилди;
Б) ҚР ва вилоятлардаги коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослаштирилган 13 та юқумли касалликлар шифохоналарига жами 700 дона кровать ва кўрпа-тўшак тўплами, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда, жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида жойларга етказиб берилди ва бу тадбир маҳаллий оммавий воситаларида кенг ёритилди. Ушбу хизматлар умумий қиймати 780, 7млн сўмни ташкил этди.
В) 3240 нафар Жамият қарамоғидаги ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг бошқа муҳтож қатламларига маблағ кўиринишида 50 шв франки миқдорида, ёки 560 390 ўзб. сўми миқдорида молиявий ёрдам уларнинг шахсий пластик карталарига ўтказиб берилди ва бу ишларга 1 млрд 834 млн 089 млн сўм миқдорида маблағ сарфланди.
Г) Санитар-гигиеник ва шахсий ҳимоя воситаларидан иборат 1300 та тўпламлар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва бошқа ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларга тарқатиш учун жойларга етказилди ва бугунги кунда оилаларга тарқатилмоқда.Ушбу хизматларнинг умумий қиймати 615,9 млн. сўмни ташкил этди.
Д) Карантин чоралари юмшатилганлигини инобатга олиб, Жамият ходим ва кўнгилларининг коронавирус инфекциясига оид билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида, республика, минтақавий ва маҳаллий даражада 14 та
ўқув-амалий семинарлар
ташкил этилди ва уларда Жамиятнинг 200 нафардан ортиқ ходим ва кўнгиллилари иштирок этишди.

Download 264 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling