Илова ўзбекистон қизил ярим ой жамиятининг


Тиббий–ижтимоий йўналишдаги фаолият. “Меҳр-шафқат хизмати”


Download 264 Kb.
bet5/23
Sana18.12.2022
Hajmi264 Kb.
#1032078
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
AR Uzbekistan 2020

Тиббий–ижтимоий йўналишдаги фаолият. “Меҳр-шафқат хизмати”
Жамиятнинг ҳар бир вилоят, район/шаҳар ташкилотида “Меҳр-шафқат” хизмати фаолият кўрсатмоқда. Аҳолининг ҳимояга энг муҳтож қатламларига бепул тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, уларга руҳий-ижтимоий кўмаклашиш, якка-ёлғиз ва қаровчисиз қолган қариялар, ногиронлар, турли касалликларга учраган беморларга уйларида, 138 тиббий-ижтимоий марказлар қошида ғамхўрлик кўрсатиш Меҳр-шафқат хизматининг асосий фаолияти саналади.
Бу хизмат аҳоли соғлигини сақлаш ва уларга ижтимоий кўмаклашиш бўйича давлат ижтимоий дастурларини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда. Бундан ташқари, патронаж ҳамширалари аҳолига “Уй шароитида муолажа қилиш асослари”, “Биринчи ёрдам”, “Соғлом турмуш тарзи ва касалликлар профилактикаси” дастурлари бўйича билим ҳам бермоқда.
Миллий Жамиятнинг тиббий-ижтимоий марказлари беш мингдан зиёд мухтож фуқароларга ўз ёрдамларини бериб келдилар. Шу жумладан 1285 якка ёлғиз кексалар, 1055 ногиронлар, 1042 кам таъминланган оилалар, 121 боқувчисини йўқотган фуқароларга моддий маънавий ва руҳий ёрдам бериб келинди.
Жойларлардан олинган маълумотларга қўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида республика бўйича:
Коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишини олдини олиш ва унинг асоратларини енгиллаштириш йўлида аҳоли ўртасида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари юзасидан:
- Жами 6174 та тарғибот тадбирлари ўтказилган бўлиб, уларда қамраб олинган аҳоли сони 145110 нафарни ташкил этди;
- Аҳоли ўртасида жами 144914 та ниқоблар (маска) ҳамда 50 817 та санитария-гигиена маҳсулотлари ажратилди;
- Фуқароларнинг билимларини ошириш мақсадида жами 44 445 та информацион материаллар тарқатилди.
Ушбу мақсадларга 246,5 млн. сўм Жамият ва ҳомий маблағлари сарфланди.


Аҳолининг итимоий муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатилиши:
Аҳолининг ижтимоий мухтож қисмига 18144 та моддий ва ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатилган бўлиб, ушбу мақсадларга 609,4 млн. сўм маблағ Жамият ва ҳомийлар ҳисобидан сарфланди.
Шунингдек, Ижро аппарати томонидан олиб борилган музокаралар натижасида АҚШнинг «Проктер энд Гэмбл» компаниясининг Ўзбекистондаги дистрибьютори "Wings Distribution Company" МЧЖ томонидан беғараз ҳомийлик ёрдами сифатида 14 169 пачка кир ювиш кукуни ва 13 119 дона ювиш воситаси ажратилди ва Жамият ташкилотларига тақсимланди. Карантин талабларини инобатга олган ҳолда, ушбу маҳсулотларни жойларга етказиш ва аҳолига тарқатиш ишлари давом эттирилмоқда.
Германиянинг «Нивея» компаниясининг Ўзбекистондаги дистрибьютори томонидан тиббиёт ходимлари учун ажратилган 3 590 дона қўлларни парваришлар учун мўлжалланган кремлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослаштириган Вирусология ИТИ, “Зангиота-2” Республика ихтисослаштирилган клиник шифохонаси ҳамда Тошкент ш. ва Самарқанд вилоятлари Соғлиқни сақлаш Бош бошқармалари тасарруфидаги 12та тиббиёт муассасаларига беғараз ҳомийлик ёрдами сифатида топширилди.



Download 264 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling