Иш режаси I. Вилоят сайлов комисиясининг 2022 йилдаги устувор вазифалари


Download 35.49 Kb.
bet1/5
Sana05.01.2023
Hajmi35.49 Kb.
#1079474
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Илова иш режа


Вилоят сайлов комиссиясининг 2022 йил ___ январдаги
____-сонли қарорига илова
Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг 2022 йил учун мўлжалланган
ИШ РЕЖАСИ
I. Вилоят сайлов комисиясининг 2022 йилдаги устувор вазифалари

1. Умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартлари, халқаро кузатувчилар тавсиялари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти таҳлиллари асосида сайлов қонунчилиги ва сайлов амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига тақдим этиш.


2. Бўшаб қолган ўринларга сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш, бу борада туман (шаҳар) сайлов комиссияларига услубий жиҳатдан кўмаклашиш ҳамда улар билан ҳамкорликни кенгайтириш.
3. Вилоят сайлов комиссияси фаолияти, сайлов жараёнларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик билан алоқаларни ривожлантириш ва аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш.
4. Сайлов ташкилотчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича кўмаклашиш.
5. Сайлов жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг жорий қилишда кўмаклашиш.
6. Маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига тақдим этиш.
II. Вилоят сайлов комиссиясининг мажлисларида
кўриб чиқиладиган масалалар

1. Маҳаллий Кенгашларга бўшаб қолган ўринларга сайлов ўтказиш тўғрисида.
январь-декабрь

2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг2022 иш режасининг ижроси тўғрисида.


декабрь

3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайловларни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси талабларига риоя этилиши ва унинг бир хил тарзда қўлланилиши ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисида.


октябрь-декабрь

4. Туман (шаҳар)ларда сайлов жиҳозларининг ҳисобини юритиш ва сақланиш ҳолатини манзилли ўрганиш натижалари тўғрисида.


июнь-август

Download 35.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling