Илова ўзбекистон қизил ярим ой жамиятининг
Аҳолини турли-туман фавқулодда вазиятларга тайёрлаш ва шундай вазиятлар юз берган ҳолатда ушбу ФВга муносабат кўрсатишга тайёрлаш
Download 264 Kb.
|
AR Uzbekistan 2020
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЗБЕКИСТОН ҚЯОЖ РАЁСАТИ МАЖЛИСЛАРИ
3.Аҳолини турли-туман фавқулодда вазиятларга тайёрлаш ва шундай вазиятлар юз берган ҳолатда ушбу ФВга муносабат кўрсатишга тайёрлаш;
4.Соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, айниқса коронвирус касаллигининг олдини олиш ва аҳолини биринчи ёрдам кўрсатиш кўникмаларига ўргатиш. Беғараз донорликни тарғиб қилиш. “Меҳр-шафқат” хизматини ривожлантириш; 5.Жамиятнинг минтақавий, вилоят ташкилотлари, район, шаҳар бўлинмаларини ташкилий жиҳатдан ривожлантириш, ёшлар ҳаракати ва кўнгиллилар активини ривожлантириш, шу жумладан – ёшларни инсонпарварлик ва меҳр-шафқат руҳида тарбиялаш; 6.Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш; 7.Аҳолининг кенг қатламлари орасида, хусусан ёшлар ва ўқувчилар ўртасида халқаро гуманитар ҳуқуқ ҳақидаги билимларни ёйиш; 8.Коммуникацияга оид ишларни ривожлантириш, ўз фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш. Жамиятнинг нуфузи, обрў-эътиборини кўтариш; 9.Гуманитар дипломатияни олиб бориш, Жамият ташкилотларининг давлат ва нодавлат, нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлигини фаоллаштириш. 05.12.2019 йилда Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Халқаро Харакатининг Бош Ассаблеяси харакатнинг “Стратегия 20–30” истиқболи режасини қабул қилди. Ўзбекистон ҚЯОЖ республика ижро аппарати томонидан ушбу режага асосан “Ўзбекистон ҚЯО жамиятининг 2021-2025 йилларга стратегик режаси” лойиҳаси ишлаб чиқилди ва 2021 йилда бўлиб ўтадиган Миллий Жамиятнингг ХХII Қурултойига тақдим этилади. ЎЗБЕКИСТОН ҚЯОЖ РАЁСАТИ МАЖЛИСЛАРИ: 2020 йилда Ўзбекистон ҚЯОЖ Раёсатининг 2 йиғилиши ўтказилди (март ва сентябрь ойларида), уларда Жамиятнинг Устав фаолиятига таъалуқли 15 та масала кўриб чиқилди. Жумладан: - “Ўзбекистон ҚЯОЖнинг 2019 йилги фаолияти якунлари ва 2020 йилдаги вазифалари ҳақида”; - “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 04 май 2018 йил ПФ №5430 сонли “Мамлакатни демократик янгилаш жарёнида фуқаролик жамияти институтлари ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Фармонидан келиб чиқадиган Ўзбекистон ҚЯОЖнинг вазифалар тўғрисида” Қарори бажарилишини таъминлаш; - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28 декабря 2016 г. № ПП-2705 сонли “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарорини бажариш бўйича фаолияти тўғрисида”; - “Ўзбекистон ҚЯОЖ ва Ижроия аппаратининг 2020 йилги бюджетни ижро этишга оид фаолияти ва 2021 йилги вазифалар ҳақида”: - “Ўзбекистон ҚЯОЖ Раёсатининг Ўзбекистон ҚЯОЖ XXII Қурултойига тайёргарлиги, 2019 йил давомида бошланғич ва минтақавий/вилоят ташкилотларида ҳисобот сайлов мажлислари ва конференциялари якунлари ва Курултойда кўриладиган масалалар тўғрисида”; - “Ўзбекистон ҚЯОЖ 2021 йилга иш режаларини қабул қилиш”; - “Хотира ва қадрлаш куни 9 май” байрами, иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги ва Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халкаро Ҳаракатининг 157 йиллигини нишонлаш тўғрисида”; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Ўзбекистон Республикасида Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда харакат бўйича давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” (26.08.2020й № 515 сонли) Қарори; -“Ўзбекистон ҚЯОЖ Тошкент вилояти ташкилотининг ”2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга ошириш ва Устав вазифаларини бажариш борасидаги фаолияти тўғрисида”; Download 264 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling