Физика фанидан тажриба бажаришга оид ишларни ташкил қилиш ва бажариш ҳолати. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»
Download 202.3 Kb.
|
1 боб самар
Физика фанидан тажриба бажаришга оид ишларни ташкил қилиш ва бажариш ҳолати. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли, «ЎзбекистонРеспубликаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантиришконцепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли, «Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаштўғрисида»ги 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сонли, «Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантиришчора-тадбирлари тўғрисида» ги 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сонлифармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Олий таълимтизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 20апрелдаги ПҚ-2909-сонли, «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлашсифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокиниянада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сонли, «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш вауларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлардафаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сонли қарорлари ҳамда мазкур соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишдаушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади. Мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган кенг ислоҳотлар қаторида юртимиз ёшлари дунё миқёсидаги нуфузли олий таълим муассасаларида билим олиб қайтмоқдалар. Педагог ходимлар ва барча соҳа мутахасислари эса ўзаро малака алмашиб қайтмоқдалар. Педагог ходимлар ва барча соҳа мутахассислари эса ўзаро малака ошириб қайтмоқдалар. Бу ишларнинг барчаси замирида ўамон талабига мос етук, билимли, педагогик ва илмий салоҳиятли юқори малакали кадрларни тайёрлаш мақсад қилиб қўйилган. Шундай экан, давр талабига мос янги таълим технолгияларини ва турли ахборот узатиш воситаларини киритган ҳолда рақоботбордош кадрлар салмоғига қараб физикани ўқитиш методикаси салоҳиятини кўтаришимиз лозим. Бу борада яратилган абдабиётлар, илмий изланишлар ва тадқиқотларни таҳлил қилдик. Жаҳон физика фани ва педагогикасида C.Benjamin, J.Chun Shing, R.Feynman, Б.Беспалько, Ю.К.Бабанский, В.Л.Ларин, А.И.Жиряков, М.Кларин, Э.Ф.Зеер, Б.Кадомцев, Е.Князева, Г.Ландсберг каби олимларнинг тадқиқотларида таълим мазмунини сифат жиҳатидан янгилаш, физика фанини ўқитишда педагогик технологияларни қўллаш масалалари ўрганилган. Физикани ўқитишнинг долзарб муаммолари М.Джораев, К.Турсунметов, С.Қаҳҳоров, М.Қурбонов, Ҳ.Жўраев сингари олимларнинг тадқиқотларида ўз аксини топган. Педагогикада инновацион модел, методларни ишлаб чиқишва такомиллаштириш масалалари Ш.Олимов, Н.Саидахмедов ишларида тадқиқ этилган. Таълим тизимида ахборот технологияларидан фойдаланишни тадқиқ қилишнинг илмий-назарий асослари Ж.Йўлдошев, С.Усмонов, У.Бегимқулов, О.Тўракулов, Н.Азизхўжаевалар томонидан ўрганилган. Физик методист олим М.Жораев тамонидан яратилган “Физика ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланмада узлуксиз таълимда физика ўқитиш методикаси, унинг предмети ва методлари, педагогик олий таълим тизимида физика ўқитишнинг мазмуни ва вазифалари, умумий физика курси бўйича талабаларнинг ўқув ишларини уюштириш, талабаларнинг назарий ва методик тайёргарлигини кучайтириш масалалари тўла ёритилиб, методик тавсиялар бериб ўтилган ҳамда ўрта таълимда эҳтимолий-статистик ғоя ва тушинчаларнинг мазмуни, аҳамияти ва ўрни аниқланган. Бу ғоя ва тушинчалар ёрдамидагина квант физикаси, жумладан, зарралар физикаси қонуниятлари, ҳодисалари ҳамда табиат қонунларини тўлақонли ёритиш муаммо сифатида кўрилган. Бу адабиётлар нафақат педагогика, физика йўналиши талабалари ва магистрлари учун қўлланма, балки шу йўналишда илмий изланиш олиб борувчи тадқиқотчилар учун тажриба манбаи ҳамдир. Б.М.Мирзахмедов, Н.Б.Ғофуров ва Ф.Ф. Тошмухамедовларнинг “Физика ўқитиш методикаси курсидан ўқув тажрибаи” номли методик қўлланмасида ўрта мактабларда физика ўқитиш методикаси бўйича деярли физиканинг барча бўлимларидан демострацион тажрибалар ва амалий ишлар ёритилган ҳамда методикасига урғу берилган. Унда ўқув тажрибаларни ўтказиш тизимлаштирилиб, йўриқномалар ва тажрибаларни ўтказиш методикаси баён этилган. Б.М. Мирзахмедов, Н.Б. Ғофуров, Б. Ибрагимов, г. Сагатовалар тамонидан яратилаган ва педагогика йўналишдаги олий таълим муассасаларида ўқув қўлланма сифатида киритилган “Физика ўқитиш методикаси” номли қўлланмада узлуксиз таълим тизимида физика фанини зқитиш масалалари келтирилган бўлиб, унинг 19-параграфида олий таълим муассасаларида физик практикумлар ва уларни ташкил этишга оид методик тавсичлар ёритилиб ўтилган. Ўзбекистон Миллий университети педагог ходимлари томноидан яратилаган видео ишланмаларда умумий физика курсига оид илмий лаборатория тажрибаларининг олиб борилиши ва натижаларнинг илмий назарияга асосланиш жараёни ёритилиб, бу видео қўлланма экперементлар ёрдамида талабаларнинг лаборатория бажариш кўникма малакасини оширишга хизмат қилади ва экперементал асбоблар билан тасвирларда таништирилади. Ушбу ишланма маъруза машғулотларида намойиш тажрибаси сифатида жорий этишга мўлжалланган. Г.А. Умарованинг тадқиқот ишида ўрта мактаб ўқувчиларида квант физикасига оид тушунчаларни сингдиришда узвийликни тартиблаштириш, квант тушунчаларни компьютер технологиялари воситасида яратилган ўқитиш усулларидан фойдаланиш методикасига эътибор қаратилаган. М.Қурбоновнинг тадқиқот ишларида таълим соҳасида намойиш тажрибалари ва тажрибанинг дидактик имкониятларини оширишга бағишланган бўлиб, унда кўп функцияли намойиш тажрибаи қурилмаларини яратиш ва улардан маъруза жараёнида фойдаланиш методларини ишлаб чиқиш ҳамда намойиш тажрибаларини замонавий таълим технологиялари асосида ташкил этишнинг психологик-педагогик ва методик асосалари ёритилган бўлиб, стендлар, кўргазмали қуроллар, демонстрацион воситалар ва улардан узлуксиз таълим тизимида мақсадли тажрибалар кўринишда фойдаланиш усуллари ва ёритилган. Физика таълимида мураккаб мавзуларни ёритишда ахборот технологиялари ҳам уларни таълим жараёнида фойдаланиш шакли, методлари, воститалари ҳам уларни таълим жараёнида қўллаш шароитлари тўғрисида фикрлар юритилиб, физикадан лаборатория машғулотларини ташкил қилишда индивидуал (якка тартибда), гуруҳли (кичик жамоа) ва фронтал (барча учун битта) топшириқлар кўринишда ўтказиш заруриятини таъкидлайди. Б.Н. Хушвақтовнинг тадқиқот ишларида педагогика олий таълим муассасаларида ўқитиладиган умумий физика фани бўйича талабаларнинг касбий фаоллигини белгиловчи инновацион тенденциялар, моделли тасаввурлар, реал таълим амалиёти тамойилларихусусиятлари бўлажак ўқитувчиларнинг касбий, шахсий, махсус компетенцияларига оид элементларни киритиш асосида аниқланган;бўлажак физика фани ўқитувчисининг малака талабларидаги гносеологик, социологик, кибернетик жиҳатларни рефлексив, квантлаш ва кўргазмалилик каби ёндашувлар асосида синтезлаш орқали касбий фаолиятнинг ташкилий-функционал компонентлари мазмунан такомиллаштирилган ва умумий физика фанининг «Оптика» бўлимини ўқитишда талабаларнинг феноменологик билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган “debrifing”, “scientific discussion”, “analise actual problem” каби ноъананавий ўқитиш методларининг дидактик имкониятларидан физикавийқонуниятлар асосида фойдаланиш методикасини такомиллаштирилган ҳамда физика фани ўқитувчиларининг креативликка оид компетенциялариниилмийлик, узвийлик, онглилик, педагогик, методик ва дидактиктамойилларга таянган ҳолда “iSpring Suite” дастурий пакетида комплекс баҳоловчи (репродуктив, продуктив, қисман изланишли, креатив) ностандарт тест топшириқлари мазмуни такомиллаштирилган. Г.Е. Карлыбаеванинг тадқиқот ишларида физика ўқитувчиларинингметодик тайёргарлигини такомиллаштириш орқали уларнинг касбий-педагогик фаолиятга тизимли ёндашув асосида йўналтирилганлиги; физикаўқитиш методикаси фанини ўқитиш жараёнида ахборот-коммуникация ваинновацион технологияларни қўллаш, бўлажак физика ўқитувчисинингметодик тайёргарлигини такомиллаштиришга хизмат қиладиган билим,ахборотларни тақдим этиш воситалари ва методларини танлаш, ўқитишжараёни сифат кўрсаткичлари асосида ташкил этиш, физика фани таълиминидавлат таълим стандарти ва ўқув дастурларини инновацион технологияларасосида такомиллаштириш билан изоҳланади. Ф.Қ. Тугаловнинг тадқиқот ишларида талабаларни компетенциявий ёндашув асосида ўқитишнинг мавжуд дидактик таъминоти сифатини баҳолаш бўйича методик, дидактик ва тарқатма материаллар мажмуи ҳамда «Ядро реакцияларининг ўзига хосхусусиятлари, Зарралар ва коинот физикаси» ўқув методик қўлланмаларкомпьютер технологияларининг имкониятларидан фойдаланган ҳолда ишлабчиқилган ва амалиётга жорий қилинган шунингдек физика ўқитишда талабаларнинг илмий дунёқарашини компетентликдаражасида шакллантиришда «on-line тарзда» ҳам фойдаланиш мумкин бўлган ўқув-методик адабиётлар мажмуалари мазмуни ва таркибини шакллантириш ҳамда аудитория ва мустақил машғулотларни ўтказиш сифатини баҳолаш бўйича мезонлар ишлаб чиқилган. Н.М. Ҳамдамованинг татқиқот ишларида умумий ўрта таълим мактаблари физика тўгарак машғулотларида узвийлик ва интегративлик тамойиллари асосида ўқувчиларга техник ижодкорлигини ривожлантириш (теxник oбъектлaрни ўргaниш, физик- теxник мaзмундaги компетенцияга йўналтирилган тoпшириқлaр) орқали дарсдан ташқари машғулотларнинг дидактик имкониятлари кенгайтирилган ва ўқувчиларнинг техник ижодкорлиги (лаёқат, теxник фикрлaш, фaзoвий тaсaввури, теxник кузaтувчaнлиги) билан аниқ ва табиий фанлардан малака талабаларини интеграциялаш асосида техник ижодкорлик қобилиятнинг тизимли компонентлари (мoтивaциoн-когнитив, технологик ва креатив) тизими аниқлаштирилган ҳамда физикадан тўгарак машғулотларида “Веб-квест”, “creative technology”, “brainstorming” каби инновацион таълим методлари ва компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган рақамли таълим ресурсларини ишлаб чиқиш асосида ўқувчиларнинг техник ижодкорлигини ривожлантириш методикаси такомиллаштирилганлиги айтиб ўтилган. Халқ таълим муассаларининг педагогик ходимлари билан ўтказилган сўровномада Физика фанига оид тажриба ишларини бажаришни ташкил этишда асосан техник жиҳозлар, лаборатория асбобларидан фойдаланганлиги ва жиҳозларни янгилаш зарурати кузатилди. Физика фанидан тажриба бажришда моддаларнинг ҳаракати ва ўзаро таъсирини кўз билан кўришнинг имкони мавжуд эмаслиги, олинган натижаларни фақат асбоблар ёрдамида қиймат олиниши натижасида таълим жараёнидаги тажрибаларни визуал кўринишда ҳосил қилиниб ўрганишга эҳтиёж туғилади. Бундан ташқари, тажрибани ўтказишга керакли жиҳозларнинг моддий техник базаси молиявий юқори нархда. Машғулотларда техник носоз жиҳозларни таъмирлаш жараёнида мактаб ўқувчиларнинг машғулотдаги вақти чекланиши кузатилади. Тажриба ишида қўлланиладиган моддалар радиактивлик хусусиятининг ўқувчи ёшлар организмига салбий таъсирини йўқотишда витуал ишланмалардан фойдаланиш мавжуд. Физика фанига оид тажриба ишларини бажаришда ахборот технологияларини қўллашдан асосий мақсад қуйидагилардан иборат; -таълим жараёнини интенсивлаштириш (фаоллаштириш); -таълимни кўргазмали ташкил қилиш; Таълимни шахсга йўналтириш; Ўқвчиларнинг билим даражаларига кўра таълимни ташкил қилиш ҳамда натижаларни автоматик баҳолаш. Қуйида ушбу таъминотнинг дастурий тизимлари, имкониятлари, самарадорлиги тўғрисида маълумотларнинг блок-схемаси келтирилган. Download 202.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling