Физика фанидан тажриба бажаришга оид ишларни ташкил қилиш ва бажариш ҳолати. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»


Download 202.3 Kb.
bet3/4
Sana29.03.2023
Hajmi202.3 Kb.
#1305289
1   2   3   4
Bog'liq
1 боб самар

Кўрсатмалилик тамойили –физика фанидантажриба бажаришнинг ютуғи унда кўрсатилган намойишларга боғлиқ. Машғулотда келтирилган барча ҳодисалар тажриба ишлари амалиётда кўрилиши зарур. Ушбу фанга оид ҳодисаларни тушинтириш зарур.
Кўрсатмалилик тамойилидан келиб чиқиб, физикадан доимий такомилаштирилиб туриладиган барча ўқув машғулоталари, маъруза, амалий, семинар, лаборатория машғулотларини ўтказиш методикасига керакли талаблар қўйилади. Айниқса, бу талаб фан, техника тараққиёти билан боғлиқ тарзда жиҳозлари ўзгариб турадиган лаборатория машғулотлари мазмунига тегишли, чунки физика фани фундаментал, тажрибаал фандир.
Илмийлик тамойили – тажриба ишларини ахборот-комуникацион технологиялари асосида кузатиб, физик практикум сифатида ўтказиш самарали эканлиги олиб борилган педагогик ва илмий изланишлар асосида тажрибада тасдитқланган. Унда машғулотга оид виртуал ишланмада тажрибанинг схематик тасвири ва ҳодисанинг кечиш жараёнида илмий асосда элементар ҳаракат қонуниятларининг моделини яратиш ва таълим амалиётига жорий этиш муҳим шартлардан ҳисобланади.
Физика фанига оид тажриба ишларини бажариш давомида кўз билан кўриш имкони бўлмаган жараёнлар тушинилади, сўнга тажриба иши қўрилма асосида олиб борилиши, талабаларнинг индивидуал мойиллиги, қизиқишларини ҳисобга олиш ва уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш учун имконият яратади. Физика практикуми тарздаги тажриба ишлари танланган курс ёки унинг қисми ўрганилгандан сўнг қўйилади. унда талабалар икки ёки уч кишидан бўлиб олинган натижалар бўйича мустақил ишлашади ва маҳсус қўлланмадан фойдаланилади. Тажриба ишлари нисбатан мураккаб, уларни бажариш учун асбоб, ускуналар, техник воситалардан фойдаланилади.
Мустаҳкамлик тамойили –физика фанига оид билимларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, касбий ва тажрибаал тайёрларлик сифатини оширишдаги муҳим шартлардан биридир. Унинг асосий мақсади, муайян ўлчаш методини ва ўлчаш натижаларини тўғри таҳлил ва талқин қилишга ўргатиш орқали бўлажак физика ўқитувчилари ва соҳа мутахассисларининг тажрибаал малака ва кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси, таълимни компьютерлаштириш шароитида ўқувчилардан анъанавий методларни ўзгартириб, ўз фаолиятида янги илғор замонавий педагогик технологияларни таълим амалиётига қўллашни талаб этади. Янги технология элементаларидан бири ахборот-комуникация технологиялари воситасида яратилган виртуал маъруза анимациялари, лаборатория ишланмалари, инновацион таълим муҳитида физик жараёнларга динамик иллюстрацияли ўқув материалини яратиш киради. Ушбу усул талабаларнинг маъруза давомида олган билим ва кўникмаларини компьютер технологиялари воситасида мустақил ўрганиш ва тажриба бажариш ишларига тайёргарлик кўришга самарали ёрдам бераётганлиги бутун тажрибалардан исботланмоқда.
Бу усул, ўқитувчи ва талабалар орасида ўзаро ҳамкорлик туфайли маъруза самарадорлигини ошириш, янги ўқув материалини мустақил ҳаракат, мушоҳада, баҳс-мунозара орқали ўрганишг, қўйилган мақсадга эришитшда фаол иштиирок этган ҳолда кичик гуруҳларда жавоб топиб, машғулот давомида фаол иштирок этишини талаб қилади.
Назарияни амалиёт билан боғланиш тамойили – назарий ва амалий ахборотлар тажриба ишларидан олдин ўтилган маърузаларда берилиб, улар ўрганилаётган ҳодиса, жараён ва қонуниятларнинг назариясини ҳамда физик маъносини етарли даражада етарли даражада ўзлаштиришни таъминлайди. Мавзуда берилган назарий маълумотлар ва тажриба ишларини бажаришда олинган амалий, тажрибаал ахборотларнинг мазмунини ва ҳажмини онгли бошқариш имкониятига эга бўлади. Ушбу тамойилни бажарилиши, айниқса, физикавий тажрибаларни бажаришда намоён бўлиши зарур.
Физик тажриба лаборатория амалиётининг энг юқори шакли бўлиб ҳисобланади. У талабаларнинг юқори даражадаги мустақиллиги ва керакли асбобларнинг мураккаблиги билан ифодаланади. Одатда лаборатория тажрибаи фаннинг қайси бўлими ўқитилаётганига қараб узвий кетма-кетликда олиб борилиши самарали натижаларга олиб келади. Ҳар бир курсга тегишли лаборатория тажрибалари шу курсга мослаб танланади. Лаборатория тажрибаларининг ҳажми ҳам ўқув режада келтирилдади. Физикавий тажрибалдар бир ёки икки соатга мўлжалланади. У лабораториянинг моддий техник баъзасига боғлиқю лаборатория ишига тегишли кўрсатмада қуйидагилар келтирилиши зарур;

  1. мавзунинг қисқа назарияси ва тадқиқ қилинаётган катталикни ҳисоблашнинг бирор қисқа йўли;

  2. зарурий асбоб ва жиҳозларнинг схематик тасвири;

  3. асбобларда олинаётган натижалар асосида талабаларга номаълум катталикни тушинтиришга оид назарий маълумотлар;

  4. иш бадариш йўриқномаси;

  5. ўлчаш хулосасини чиқариш тартиби ва ҳатоликни ҳисоблаш йўли;

  6. қўшимча савол ва вазифалар.

Физик тажриба ишларини бажариш бўйича талабаларга қўйиладиган талаблар:
- тажриба мақсадини аниқ ифодалашни билиши ва уни ҳар тамонлама чуқур тушиниши;
- тажрибанинг боришини ва унинг элементларини яққол тасаввур қилиши ва тушиниши;
- тажрибага керакли асбоб ва материалларни танлаш, уларни керакли тарзда жойлаштиришни билиш;
- кузатиш ишларини олиб боришни ва тажриба натижарини математик-статистик методлар ёрдамида ишлаб чиқишни билиш;
- тажриба якунида натижаларни умумлашитира олиши;
- билимни мустақил бойитиши;
- классик тизим тенгламаларини еча олиши;
- квант-механик тизимлар ҳаракат ва ҳолат тенгламаларини туза олиши;
- математик физиканинг чегаравий масалаларини ечиши, турли хил координата тизимларини қўллай билиши;
- яратилган технологияларнинг экологик таъсирини баҳолай олиши ва атроф-муҳит ҳамда табиатга етказилиши мукин бўлган заранинг олдини олишга интилиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Демак, лаборатория машғулотлари назария ва амалиётни боғловчи ҳамда уларнинг бирлигини таъминловчи машғулот ҳисобланиб, талабаларнинг билимларини мустаҳкамлашда, ўлчов асбоблари билан ишлай олиш, уларни схематик тартиблашитира олиш ва тажриба ўтказа олиш, ўлчаш хатоликларини баҳолай олиш каби амалий кўникмаларни ривожлантиришда катта роль ўйнайди.

Download 202.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling