Диплом лойиҳасини бажаришда талаба ўқув жараёни давомида ўзлаштирган назарий ва амалий билимларини системалаштиради ва мустаҳкамлайди
Download 1.2 Mb.
|
Diplom loyiha metadicka
Кириш Диплом лойиҳасини бажаришда талаба ўқув жараёни давомида ўзлаштирган назарий ва амалий билимларини системалаштиради ва мустаҳкамлайди. Илмий, техник ва меъёрий адабиётлар ҳамда ҳужжатларни кўриб чиқиб, маҳаллий ҳамда хорижий ташкилотлар иш тажрибасини ўрганиб олган билимларини кенгайтиради ва чуқурлаштиради. Диплом лойиҳаси талабаларда муҳандислик масалаларини мустақил ечиш, техник ва техник – иқтисодий ҳисобларни бажариш, ҳамда лойиҳани чизмасини тайёрлаш малакаларини шакллантиради. Диплом лойиҳаси талабаларни техник дунёқарашини кенгайтиради, ишлаб чиқаришда мустақил ишлаш ва ижодий эркинликни ривожлантиради. Диплом лойиҳасини бажаришда лойиҳада замонавий индустриал қурилишни ривожланишининг илғор даражаси ўз аксини топиши, қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқаришга нисбатан тараққий этган технологик ечимларни тадбиқ этишни, замонавий юқори унумдорликка эга бўлган машина ва қурилмалар, ишлаб чиқаришни самарали усуллари, жараёнларни комплекс механизациялаштириш ва автоматлаштириш каби жиҳатлар кўзда тутилиши лозим. Талабанинг ўзи бажарган диплом лойиҳасини муаллифи бўлиб, унда қабул қилинган технологик, ҳисобий, иқтисодий ва бошқа ечимлар, ҳамда бажарилган ҳамма ҳисоблар тўғрилиги учун масъулдир. 5340500-“Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш”, 5111000 – Касб таълими (5340500 – “Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш”) таълимйўналишлари бўйича дипломлойиҳаси таркиби ва ҳажми Диплом лойиҳаси мавзуси сифатида, аввало, янги ва перспектив буюм турлари ва янги технологияларга эга, йиғма темир-бетон саноати цехлари ёки корхоналари олинади. Алоҳида ҳолларда, диплом лойиҳада мавжуд цехлар реконструкцияси (қайта таъмирлаш) бажарилади. Топшириқда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот тури, корхона маҳсулдорлиги (20000 м3 дан 50000 м3 гача), хом ашёнинг сифат кўрсаткичлари ва унинг хусусиятлари кўрсатилади. Диплом лойиҳасида лойиҳаланаётган цех эксплутацияси билан боғлиқ барча технологик масалалар ёритилиши керак. Диплом лойиҳаси қуйидаги қисмлардан ташкил топган: Технологик қисм; Ҳисобий қисм; Иқтисодий қисм. Диплом лойиҳасининг технологик қисми комплекс кўринишда бўлиб, қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади: Download 1.2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling