Ой мавзуси: Ўзбекистон менинг ватаним Хафта мавзуси: Мен ва менинг оилам Сентябр ойининг учинчи хафтаси иккинчи мавзуси


Download 15.95 Kb.
Sana11.03.2023
Hajmi15.95 Kb.
#1260109
Bog'liq
ozbekiston mening vatanim


Ой мавзуси: Ўзбекистон менинг ватаним
Хафта мавзуси: Мен ва менинг оилам
Сентябр ойининг учинчи хафтаси иккинчи мавзуси:
Мавзу: Биз ахил оиламиз.
Талимий мақсад: Оила, унинг аъзоларининг қадрига етиш, уларни хурмат қилиш каби юксак ахлоқий фазилартларни тарбиялаш.
Тарбиявий максад: Оилани муқаддас билиб, хурмат билан оиланинг урф-одатларига амал қилишга ундаш.
Ривожлантирувчи максад: Болаларда “ Мен “ консециясини ривожлантириш.Мустакил фикрлаш нуткини фаоллаштириш.
Кутилаётган натижа: Болаларнинг оила, бурч, хуқуқ хақидаги тушунчалари мустахкамланади. Машгулот натижасида хар бир бола ота-она, оила аъзолари хақида, улар орасидаги муносабатлар қандай бўлиши кераклиги, оилада тинч-тотув яшаш, ўзаро мехрибонлик, ғамхўрлик, ёрдам тушунчасини билиб оладилар, келгусида бир бирларига бўладиган муносабатини яхшилаш каби кўникма хосил бўлади.
Керакли жихозлар: Одоб чаманзори китоби, арқон, Оила азолари тугрисидаги слайд.
Тил ва нутк фаоллик маркази: Фаолият бориши: Тарбиячи- Болалар, сиз бахтилисиз.Хаммангизнинг ўз уйингиз, оилангиз бор. Оила деганимизда кўз ўнгимизга энг аввало ким келади? Оилада кимлар яшайди?
Болаларнинг жавоблари: ота-она, опа-сингил, акак-укаларимиз.
Тарбиячи: Тўғри, оилада қадрдон отамиз, мехрибон онамиз, опа-сингил, акак-укаларимиз билан бирга яшаймиз. Ота-оналаримизни хурмат қилиш бизнинг бурчимиз. Чунки ота-она буюк зотлардир. Улар сизни дунёга келтириб, тарбиялайдилар, асраб-авайлайдилар.
Оила “ мавзусида слайд намойиш этилади. Намойиш давомида тарбияланувчилар билан ўйин тарзида савол-жавоб ўтказилади.
Бунда Оила аъзоларига исм кўйиш...
Ким нима билан шугулланади?
Ота-онанинг касблари
Ким қандай уй юмушини бажаряпти? Уйда ким нима юмушлар бажаради? каби саволларга жавоб айтиб берадилар.
Слайдда Дастурхон атрофида ўтирган оила хақидаги расм намойиш этилади.
Дастурхон одоби хакида сухбат ўтказилади.
Бурч нима? Ким айтади?
Болаларнинг жавоблари.Ота-оналаримизнинг насихатларига қулоқ солиш.
Ота-онамиз, ака-укаларимиз қилаётган ишларига кўмаклашиш, уларни ранжитмаслик, уларга қўпол сўзламаслик, юзни буриштирмасдан сўзлаш.
Тарбиячи: Ота-онани хурматлаш борасида олиму фузалоларнинг қандай насихат ўғитларини биласиз?
Болаларнинг жавоблари: Ота-онага уфф дема, қўпол сўзлама. Ота-оаннг иш буюрса, юзингни буриштирма.
Ота-онанг чақирсалар табассум қилиб “Лаббай, онажон” еки отажон деб югуриб кел. Сен турган хонага улар кирсалар, ўрнингдан тур.Юворидан жой бер.Улардан олдин овқатга қўл узатма.Таом ейишда уларнинг хурматларини ўрнига қўй.Уларга ёлғон сўзлама.
Тарбиячи:Тўғри, болажонлар, бу ўғитларни чин кўнгилдан бажарсак, ота-онамиз олдидаги бурчимизни бажарга бўламиз, уларни севиб ардоқланг, хеч қачон дилларини ранжитманг.
Оилада сизнинг қандай хуқуқларингиз бор? Ким айтади?
Болаларнинг жавоблари.
1- бола.Биз оила аъзоларимиз билан бирга яшаш, уларнинг ғамхўрлигидан фойдаланиш хуқуқига эгамиз.
2-бола.Биз исм, ота исми, фамилия олиш хуқуқига эгамиз.Болага исм ота-онанинг келишувига биноан қўйилади.
3-бола. Болалар ўз фикрларини ифода этиш хуқуқига эгадирлар.Оилада боланинг манфаатларига таалуқли хар қандай масала хал қилинаётганида бола ўз фикрини айтишга хақли.
Тарбиячи: Мен хозир сизга ахил оила хақида “Шолғом” эртагини сўзлаб бераман.
Эртак бўйича савол-жавоб ўтказилади. Еки сахналаштирилган томоша кўрсатиш мумкин.
-Болажонлар, эртакда биз кимнинг оиласи билан танишдик?
-Оиладаги бирдамлик кучи нимада акс эттирилди?
Менинг оила аъзоларим” мавзусида расм чизишингиз мумкин.
Шеър ёдлаш.
Ота-она икки сўз
Бири-қошу, бири-кўз
Бир-биридан химматли
Мехридарё, қимматли
Тарбиячи болаларнинг ишларини кузатади.
Якуний кисм: Болажонлар биз айтиб утканимиздек ахил ва инок оила булайлик.
Кушимча кисм : Мустахкамлаш учун саволлар.
1.Болажонлар, бугун биз нималар хақида гаплашдик? 2, О ила деганида нимани тушунасиз?
3.Оилангизда кимлар билан яшайсиз?
4.Сизнинг қандай бурчларинигиз бор?
5.Хуқуқ деганида нималарни тушунасиз?
6.Сизнинг қандай хуқуқларингиз бор?
7.Оилангиздагиларга қандай ёрдам берасиз?
Этиборга молик жихатлар: Оилага булган мехр мухаббатни уйготиш.
Машғулот давомида ва якунида болаларни ширин сўзлар иблан рағбатлантириш
Download 15.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling