Халқимиз азалдан бола тарбиясига жиддий ва қаттиқ эътибор бериб келган. Бежизга «Бир болага етти қўшни ота-она», «Бола азиз, одоби ундан азиз» деб айтилмаган. Бола тарбиясида оталарнинг роли жуда юқори бўлган
Download 18.21 Kb.
|
оталар йиғилиши
Халқимиз азалдан бола тарбиясига жиддий ва қаттиқ эътибор бериб келган. Бежизга «Бир болага етти қўшни ота-она», «Бола азиз, одоби ундан азиз» деб айтилмаган. Бола тарбиясида оталарнинг роли жуда юқори бўлган. Афсуски, бугунга келиб, ёш авлодни тарбиялаш, жамиятнинг фаол фуқаролари, эртанги кун умидларини ҳар томонлама камолга етказиб, жамиятга топшириш вазифаси иккинчи бир тарафга — ўқитувчига юклатилган. Дарҳақиқат, ўқитувчи инсониятнинг улуғ устози, илм-фан боғининг боғбони ҳисобланади. Аксар ўқитувчилар қанчалик машаққатли йўлни босиб ўтган бўлса-да, уни ҳеч қачон миннат қилмагани, ўқитувчилик касбини улуғлагани учун том маънода касблар подшоси десак адашмаймиз. Бироқ боланинг билим олишига қўшиб, таълим-тарбиясини ҳам батамом ўқитувчига юклаб қўйилгани ачинарлидир. Бу борада оталарнинг ўрни алоҳида ва муҳим аҳамиятга эга. Оталар тарбия деб аталмиш машаққатли, муҳим маъсулиятдан қочмаса дердик. Ҳозирда оталарнинг бола тарбиясидаги ўрни қандай деган савол туғилади. Афсусланарли томони, бугунги кунда айрим оилаларда отанинг оталик ўрни йўқ даражада. Айрим ўзбек киноларида отага хизматкорлик ҳам раво кўрилмаганини кўрамиз! Ота хотини ва қизини ялпайтириб, талтайтириб ўтқизиб қўйиб, ошхонада фартук тақиб овқат пиширади, чой дамлайди. Оиладаги ҳал қилувчи сўзни эса хотин айтяпти! Баъзи киноларда кино якунигача оғзидан дадил сўз чиқмаган эр фильм якунида хотин қандайдир сабаб бўшашиб қолса, шердек «мард» бўлиб қолади. Бундай кўринишлар кинодан реал ҳаётга ҳам кўчмоқда. ТВдаги айрим ток-шоуларда отасидан шикоят қилиб келаётганлар, отасининг бошидан мағзава тўкаётган, оила сирларини бутун дунёга ёйиб, заррача афсусланмаётган миллатдош йигит-қизларимизнинг сони кўпайгандан кўпайяпти! Мактабга чақирсанг, «ота» келмай, она келади. Ўғил бола барибир ўғил бола. Бир-бири билан муштлашади, уришади, сўкишади. Кўз кўкаради, бош ёрилади… Ҳаммамизда бўлган. Афсуски, бўлғуси эркакларнинг бу эркакча жанжалига ҳам оналар аралашяпти. Калтак еган ўғлини етаклаб, жанжал кўтариб мактабга она келади. Оқибатда ўғил болаларимиз нозиклашиб кетяпти. Бориб онасига шикоят қиляпти. Қизлар бир-бири билан уришиб, уйига йиғлаб борса ҳам, қизини етаклаб, бақир-чақир билан она мактабга келади. Айрим ўқитувчилар ўқувчиси мактабни битиргунча унинг отасини кўрмай, танимай ўтади. Ота борми ўзи бу оилада? Боласининг тарбияси, ўқиши уни қизиқтирадими? Ёки у мактабга ўқитувчини таъзирини бергани келадими?! Оталар боласининг тарбияси, ўқиши, қизиқиши, яшаши билан қизиқмаса, боланинг ҳаётида заррача ўрни йўқ бўлса, уйда яшаб турган бир «квартирант» десак ҳам бўлади. Бола учун ҳар нарсага балогардон бўлаётган оналарга катта раҳмат. Тўғри, онанинг тарбияси ҳам керак. Лекин тарбияда отанинг муомаласи, отанинг назорати, отанинг сири, ҳайбати бўлиши керак. Йигитлар отадан йигитча, эркакча тарбия олмаса, боланинг юриш-туришида, фикрлашида салбий кўринишлар пайдо бўлади. Шу сабабдан ҳам телевизорларда сочини «хвостик» қилган ёки қизларнинг сочига ўхшатиб турмаклаб олган, ноз-ишва билан гапирадиган «йигитчалар» кўпайгандан кўпайяпти. Бола тарбиясида отанинг ўрни катта. Болалигимизда шўхлик қилса, уришсак, икки олсак ўқитувчилар ёки оналаримиз «дадангга айтаман» ёки «даданг ишдан келсин, кўрасан» деса безиллаб ҳамма ишни қилар, дарсларни ҳам вақтида тайёрлардик. Агар мактабга бирор синфдошимизнинг дадаси келса бутун синф пилдир-пис бўлиб кетардик. Ота оталигини қиларди! Жуда камтар, қаттиққўл бўлмасаям, ота ота эди-да! Отага бир оғиз гап айтиш, нимадир сўрашдан чўчирдик. Онанинг кўнгли бўш. Отада сир, отада ҳайбат бор. Мактабга ўқитувчининг таъзирини, мактаб раҳбариятининг нимага ҳаққи бор, нимага йўқлигини кўрсатганигина борманг. Бусиз ҳам ўқитувчига ақл ўргатадиганлар етарли. Ўқитувчини «онасини» кўрсатганингиздан кейин болангиз ўқийдиган синфга кириб, болангизни ўқиши қандай, ҳулқи қандай бир сўраб қўйинг. Бу билан ёлғиз болангиз эмас, бошқа ўқувчилар тарбиясига ҳам қаттиқ таъсир кўрсатасиз. Мактабга ҳам борманг, майли. Ҳеч бўлмаса болангиз билан 5 минут ўқиши ҳақида сўранг. Ўзингиз билан мавзуларни суриштиринг. Йўқ деганда 9 карра 9 неча бўлади денг. Пойтахтимиз қайси шаҳар денг. Шуни ўзи ҳам болангизни сал бўлсаям билим олишига туртки бўлади. Сиз билан уни руҳан яқинлаштиради. Майли, шунда болангизнинг жавобидан қониқмасангиз ўқитувчини сўкиб ташланг, ҳаққингиз бор. Эртага яна сўрайман деб таъкидлаб қўйинг. Энг муҳими болангиз сизни билимдон деб ҳурмати ошади, сал бўлсаям ўқишга интилади. Download 18.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling