Кириш
Лойиҳаланаётган корхонани ҳозирги кундаги ҳолати ва уни ривожланиш истиқболи ҳақида қисқа маълумотлар.
1 Технологик қисм
1.1 Маҳсулот номенклатураси
Лойиҳаланаётган буюм тури учун мавжуд ҚМҚ, ЎзРСТлар билан, техник шартлар ёки бошқа меъёрий ҳужжатлар билан регламентланган асосий кўрсаткичларни келтириш зарур.
1.1– жадвал
Ишлаб чиқариш учун қабул қилинган буюмларнинг асосий кўрсаткичлари
1.2 Ишлаб чиқариш усулини танлаш ва асослаш
Йиғма темир – бетон буюмларини ишлаб чиқариш стенд ва агрегат кетма–кетлик (агрегат – поток) усуллари билан амалга оширилади. Ишлаб чиқаришни стенд усулида ташкил қилиш, буюмни қолиплаш стационар кўчмас қолипларда (ишлаб чиқаришнинг стенд усули ёки стенд технологияси ва кассета қолиплари ёки ускуналар), буюмларни кетма-кетлик усулида тайёрлашда эса кўчма қолипларда (агрегат кетма – кетлик ва конвейер усуллари ёки технологияларда) амалга оширилади.
Маҳсулотнинг бир турини ишлаб чиқаришни турли усулларини ташкил қилиб ва турли технологияларда тайёрлаш мумкин.
Технологик жараённи ташкил қилиш усули ва буюм ишлаб чиқариш усулини олдиндан танлаб олиш зарур. Бу танловни мавжуд ишлаб чиқариш усуллари ва жараёнларининг адабиётларда ёритилган шарҳлари ва таҳлиллари кўринишида, уларнинг афзаллиги ва камчиликларини кўрсатган ҳолда асослаш керак.
Технологик жараённи етарлича тўлиқ ва кетма-кет ёритиш керак. Ёритилаётган материал лойиҳанинг график қисми чизмаларидаги ускуналар ва алоҳида агрегатларнинг жойлашувига тўлиқ мос бўлиши керак.
Ҳар бир технологик жараён вазифасига, буюмни қолиплаш режими ва иссиқлик билан ишлов беришга, арматурани тортиш усулларига, иш жойларини ташкил қилиш, назорат масалаларига алоҳида эътибор бериш керак.
Ишда маҳсулот ва конструкцияларнинг монтажи вақтини қисқартириш мақсадида, уларнинг заводдаги тайёргарлик даражасини ошириш масалалари чуқур ўрганилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |