Мавзу: Педагогик маҳорат: педагогик қобилият хусусиятлари, педагогик техника, педагогик такт ва педагогик имидж Амалий машғулотнинг мақсади


Download 185.87 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/5
Sana29.04.2023
Hajmi185.87 Kb.
#1401210
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2-MODUL



Мавзу: Педагогик маҳорат: педагогик қобилият хусусиятлари
педагогик техника, педагогик такт ва педагогик имидж 
 
Амалий машғулотнинг мақсади: тингловчиларда педагогик 
маҳоратнинг ўқитувчи фаолиятидаги ўрни ва уни ривожлантириш йўллари, 
педагогик қобилият хусусиятлари, педагогик техника, педагогик такт ва 
педагогик имидж бўйича кўникма ва малакаларини такомиллаштириш.
1-топшириқ. Қуйидаги саволларга жавоб беринг. 
1. Қайси бири қийин – машғулотнинг бошланишими ёки якуни?
а) ўқитувчи учун; б) тингловчилар учун. 
2. Машғулот жараёнида пауза давомий бўлиши мумкинми? 
3. Ишлаш учун нима самарали: ўқитувчи бутун гуруҳга савол билан 
мурожаат қилишими ёки алоҳида ўқувчига? 
4. Машғулотни қандай ташкил этиш маъқул: тингловчиларни фикрий 
фаолиятини битта тор доирадаги саволни муҳокама қилишга қаратишми ёки 
уларни хилма-хил фаолият турларига жалб этишми? 
5.Агар тингловчилар ўқув материалини биринчи мартанинг ўзида англаб 
ва тушуниб олишган бўлса, уни бир неча маротаба ўқиб чиқишга йўналтириш 
керакми? 
 
2-топшириқ. Ўқитувчи диққатининг йўналганлигини аниқланг: 

янги материални тушунтириш жараёнида; 

билимларни текшириш жараёнида; 

тингловчиларнинг мустақил ва назорат ишларини 
бажаришлари жараёнида; 

яхлит тарзда машғулотни ўтказиш жараёнида. 
Амалий машғулотни ташкил этиш ва ўтказишда қизиқарли 
ижодий топшириқлар, машқлар, тренинглар, сўровномалар ва 
интерфаол таълим методларидан фойдаланилади. 


Тингловчилар фаолиятидаги қандай ташқи белгилар ўқитувчига 
машғулотнинг ҳар бир босқичида педагогик хулосалар чиқаришга ёрдам 
беради. 
3-топшириқ. “Ўзгалар фикрини ўқиш”. 
Дафтарингизга ёзма тарзда гуруҳ аъзоларидан бирининг кайфиятини 
ёзинг. Тавсифномада ким ҳақида ёзаётганлигингизни ошкор қилманг. 

Download 185.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling