Мавзу: Педагогик маҳорат: педагогик қобилият хусусиятлари, педагогик техника, педагогик такт ва педагогик имидж Амалий машғулотнинг мақсади
Download 185.87 Kb. Pdf ko'rish
|
2-MODUL
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-топшириқ.
2-топшириқ. Матнни ўқинг. Матндаги таянч сўзларни ажратиб ёзинг.
Мулоқот пайтида ўзини тутиш, нигоҳ, овоз, нутқ оҳанги, ҳаракат, имо- ишоралар, оралиқ масофа, вазиятга тўғри баҳо бериш каби унсурларга аҳамият беришингиз лозим. Мулоқот ва суҳбат чоғида ўзингизни эркин, шу билан бирга сипо ва ҳушёр тутишингиз керак. Сизнинг ҳолатингиз ички ҳаяжон, сиқилиш ва ўзига бўлган ишончсизликни кўрсатмаслиги керак. Ҳаёлан атрофингизда 45 сантиметр радиусли айлана чизиб олинг ва ҳаракатларингизни шу доирадан чиқмаслигига интилинг. Мулойим назар билан суҳбатдошингизга эътибор бераётганингизни билдиринг. Бунда нигоҳингиз ҳамсуҳбатингиз юзининг юқори қисми – қошидан бироз тепароққа қаратилиши, ора-орада унинг кўзларига ҳам назар ташлаб туриш лозим. Мулоқотда овознинг аҳамияти жуда катта. Мабодо овозингиз баланд бўлса ҳам зинҳор шиддатли бўлмаслиги керак. Акс ҳолда суҳбатдошингизда кўзларини чирт юмиб, қулоқларини беркитиб олиш истаги туғилиши мумкин. Баланд тембрли овоз асабга тез тегади, у жаҳл аломати ҳисобланади. Шунинг учун имкон қадар паст овозда сўзлашга ҳаракат қилинг. Аммо жуда ишончсиз оҳангда ҳам гапирманг. Вақти-вақти билан тин олиб, гапларингизни ўйлаб гапиринг. Суҳбатдошингизга қулоқ солаётганингиз ҳам кўриниб туриши керак, жуда тез гапириб уни маълумотларга кўмиб ташламанг. Нутқ оҳанги шиддатли ҳам, ҳаддан ташқари секин ҳам бўлиши керак эмас. Ҳеч қачон ҳовлиқманг – бу ҳар қандай вазиятда ёмон таассурот уйғотади. Аввал ўзингизни босиб олинг, кейин ичкарига хотиржам киринг ва у ердагилар билан сўрашинг. Буларнинг ҳаммасини шошмай, вазминлик билан бажаринг. Мулойим, очиқ, туйғуларини жиловлаб олган, ортиқча жаҳл ва манманликдан холи бўлган одам ҳар қандай даврада ҳам ижобий қабул қилинади. Имо-ишораларнинг мулоқот чоғидаги аҳамияти катта бўлиб, биз истагандан кўпроқ маълумотларни ошкор қилиши мумкин. Имо-ишоралар гапингиз мазмуни ва суръатига ҳамоҳанг бўлиши лозим, зеро ортиқча ҳар бир ҳаракат дарҳол эътиборни тортади. Шунингдек, оралиқ масофа ҳар қандай мулоқотда эътибор бериш лозим бўлган унсурлардан биридир. Унутманг, инсон қанчалик самимий бўлса, хатти-ҳаракатлари шунчалик табиий ва эркин чиқади. Бу эса ҳар доим қадрланади. 3-топшириқ. Матн мазмунидан келиб чиқиб, таянч сўзлардан фойдаланган ҳолда “Ўқитувчи назокатида мулоқот маданиятининг ўрни” мавзусида эссе ёзинг. Download 185.87 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling