Мавзу: Педагогик маҳорат: педагогик қобилият хусусиятлари, педагогик техника, педагогик такт ва педагогик имидж Амалий машғулотнинг мақсади


Касбий-педагогик тасаввур (фантазия)ни фаоллаштиришга доир


Download 185.87 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana29.04.2023
Hajmi185.87 Kb.
#1401210
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-MODUL

Касбий-педагогик тасаввур (фантазия)ни фаоллаштиришга доир 
топшириқлар 
1-топшириқ. Қуйида келтирилган сўзлардан имкони борича кўпроқ гап 
тузинг: “дарахт”, “уй”, “таълим олувчилар”, “дераза”. Ҳар бир гапда мазкур 
сўзларнинг барчаси иштирок этиши лозим. 
2-топшириқ. Қуйида келтирилган ҳикояни давом эттиринг. “Педагогика 
фани ўқитувчиси Нигора Бобоқуловна синф хонасига кирди. Ҳаммаси 
одатдагидек, тингловчилар партани олдида тик туриб, унга салом бериб қарши 
олишди. Доскада “Педагогик маҳорат” мавзусига оид плакат осиғлиқ 
турибди. Тўсатдан...”. 
3-топшириқ. Образ яратишга ҳаракат қилинг (масалан, қишлоқ кўчаси: 
қум, товуқлар, болачалар югуриб юришибди). Сўнгра сизга яратган образни 
рассом, бастакор, ёзувчи, ўқитувчи қандай кўришини изоҳланг. 
4-топшириқ. “Истиқболдаги таълим муассасаси” қандай бўлиши 
ҳақида ўйланг ва уни ёзма баён этинг. Мазкур таълим муассасаси 
ўқитувчилари ва тингловчиларини сиз қандай тасаввур этасиз? Унинг ўзига 
хосликлари ва фарқли жиҳатларини ажратинг. 
5-топшириқ. Малака оширишда бирга ўқиган курсдошларни йигирма 
йилдан сўнг табрикланг. Мазкур табрик учун асос бўлган ностандарт вазиятни 
ўйлаб топинг. 
6- топшириқ. Қуйидаги мавзулар асосида режа тузинг ва ўзингизнинг 
фикр – мулоҳазаларингизни билдириб, “Мустақил иш” ёзинг: 
1. “Педагогик маҳоратнинг ўқитувчи фаолиятидаги ўрни”. 
1. “Ўқитувчининг педагогик маҳоратини такомиллаштириш йўллари”. 


7- топшириқ. Интернет маълумотларидан фойдаланиб “Педагогик
импровизация” мавзусида эссе ёзинг. 
Педагогик техникага доир топшириқлар 
1-топшириқ. Қуйида келтирилган вазиятлар билан танишинг ва 
берилган вазиятга мос мимик, пантомимик кўринишни ифода этиб 
беринг. 
 
1-вазият. Ўқитувчининг хонага кириб келиши. Саломлашиш. Ўзини 
таништириш ва гуруҳ билан танишув. 
2-вазият. Ўқитувчининг аудиторияга кириши. Саломлашиш. Тасодифан 
эшик тақиллаши. Ҳаракатланинг ва муносабат билдиринг. 
3-вазият. Ўқитувчининг аудиторияга кириб келиши. Саломлашиш. 
Қуйидаги тарзда ҳикояни бошлаш: “Тингловчилар мен сизларга қуйидаги 
ҳақида айтмоқчиман...”. Ҳикояни давом эттириш (фан билан боғлиқ ёки 
қизиқарли бирор воқеага тааллуқли). Ҳикоя қилувчининг вазифаси – 
тингловчиларнинг диққатини воқеага жамлаш, аудитория билан контактга 
киришиш, ўзининг ташқи кўриниши ҳақида ўйлаш. 

Download 185.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling