Илова ўзбекистон қизил ярим ой жамиятининг


Ўзбекистон ҚЯОЖда волонтерлар ҳаракатини ривожлантириш


Download 264 Kb.
bet19/23
Sana18.12.2022
Hajmi264 Kb.
#1032078
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
AR Uzbekistan 2020

Ўзбекистон ҚЯОЖда волонтерлар ҳаракатини ривожлантириш:
2019 йил 05 декабрида “Волонтерлик фаолияти тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши жамиятимиз ҳаётида катта воқеа бўлди. Ўзбекистон ҚЯО жамиятининг фаолияти кўп жихатдан волонтерлар ишига боғлиқ. Халқаро КХ ва ҚЯО жамиятлари Харакатида ва шу жумладан Ўзбекистон ҚЯО жамияти амалиётида волонтерлар билан ишлашнинг яхши анъаналари мавжуд.
Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Халқаро Харакатининг 150 йиллик тарихи давомида волонтерликка таянган ҳолди иш юритиб келинмоқда.
Қизил Хоч Халқаро ҳаракатининг асосчиси, Швейцария фуқароси Анри Дюнан (1863 йили) бу ҳаракатни вужудга келтирар экан, фуқароларнинг гуманитар ва эзгулик фаолиятида кўнгилли иштирок этишига асосий тамойиллардан бири сифатида қараган эди.
Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой Халқаро Федерацияси волонтёрликка ихтиёрий хизмат сифатида таъриф берилади:
“Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой Ҳаракатига ихтиёрий хизмат қилиш – бу моддий ёки молиявий фойда кетидан қувиш, ёки ташқи ижтимоий, иқтисодий ёки бошқа таъсир бўлмай, балки ҳимояга муҳтож кишилар ва уларнинг жамоаларига фойда келтириш истаги билан, Миллий Жамият вакиллари томонидан ташкил этилган эркин ирода (истак)нинг ифодасидир”.
Ўзбекистон ҚЯОЖ Уставида шундай дейилади (4-модда13-банд):
“Мазкур Уставни тан олувчи ва Жамият ҳамда унинг ташкилотлари фаолиятида ихтиёрийлик асосида, доимий ёки вақти-вақти билан иштирок этувчи жисмоний шахслар Жамият кўнгиллилари (волонтерлари) ҳисобланади.”
Жамият ташкилотининг Устав фаолиятини амалга оширишда бепул, ўз шахсий вақти ҳисобига Жамиятнинг инсонпарвар ва эзгу (савоб) ишларида иштирок этувчи волонтерларга таянади.
Ўзбекистон ҚЯОЖ Раёсати волонтёрлари тўғрисидаги Низом тасдиқланган. Низом Ўзбекистон ҚЯОЖ Низоми вазифаларини амалга оширишда муҳим ва зарурий компонент бўлмиш волонтёрларни жалб этиш, уларни сақлаш ва тан олиш бўйича фаолиятнинг асосий тамойилларини белгилаб беради. Ўзбекистонда волонтерлар харакатини ривожлантириш бўйича қонун қабул қилиниши ҚХ ва ҚЯО жамиятлари Халқаро Харакатида волонтерлар билан олиб борилаётган фаолиятга монандир.
2019 йил 03 – 13 декабрь кунлари Женева шахрида (Швейцария) Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро Харкати Бош Ассамблеяси Халқаро Федерациянинг делегатлар Кенгашининг Форуми бўлиб ўтди.
Халқаро Харакатнинг ушбу анжумани “Стратегия 20-30” ва ёшлар ва волонтерлар харакатини ривожлантириш масаласини алоҳида тахлил этди ва вазифалар белгиланди.
Бугун жамиятнинг ҳар бир туман бўлинмасида волонтерлар сони ўртача 150-200 тадан тўғри келмоқда. Эндиги вазифа ҳар бир туман бўлинмасида 550-600 нафар кўнгилли бўлишига эришиш. Шунда волонтерларни жаъми сонини 100-120 минг нафарга кўтариш имкони бўлади.

Download 264 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling