Эшитишда ва нутқида нуқсони бор болаларни инклюзив таълимга жалб этиш


Download 14.41 Kb.
Sana06.05.2023
Hajmi14.41 Kb.
#1436429
Bog'liq
Эссе


Эшитишда ва нутқида нуқсони бор болаларни
инклюзив таълимга жалб этиш
(муаммо ва ечими)

Инклюзив таълим – тенг ҳуқуқли таълим олиш. Ногирон ва соғлом болалар ўртасида тўсиқларни бартараф этиш, ижтимоий хаётга мослаштиришга йўналтирилган умумтаълим жараёнига қўшишни ифодаловчи тизим. Инклюзив таълим 2014-2016 йилдан бошлаб Ўзбекистонга кириб келган. Л.Виготский инклюзив таълим ғоясини асосчиси. Л.Виготский: “Олий ақлий функцияларнинг ривожланиши ижтимоий хамкорликдан бошланади ва кейин шахс бўлади”,- деб айтган. Бу ҳақда мен шуни айтиб ўтмоқчиманки, мактаб ва болалар жамоаси алоҳида эхтиёжи бор болалар учун бевосита “Ривожланиш зонаси” деб ҳисоблайман. Алоҳида эхтиёжи бор болалар бошқа болалар билан (ўз тенгдошлари билан) оддий мактабларда ўқисалар, уларда ўсиш ривожланиш мойиллиги ортиб боради. Болалар билан бир гуруҳда бўлиши - уларга тақлид қилишга, улар билан мулоқот қилишга, ижтимоий кўникмаларини ривожлантиришга харакат қилади. Ривожланаётган болалар ахолида эхтиёжи бор одамларга дуч келганда, уларнинг муаммоларни тушуниб борадилар. Улар бошқаларнинг эхтиёжларига сезгир бўлиб, фарқлашни яхшироқ англайдилар. Болалар ўртасида эса, дўстоналик, хамжиҳатлик, аҳиллик пайдо бўлади.


Инклюзив таълимни иштирокчилари:

  1. Оила, 2) Маҳалла, 3) Мактаб жамоаси, 4) Синфдошлар, 5) Халқ таълими тизими, 6) Соғликни сақлаш тизими.

Фарзандларининг таълим тарбияси ва ривожланишига доир қарор қабул қилишда она-оналарнинг ўрни беқиёс. Бола ўсиб улғайишида нафақат ногирон болаларни, балки, соғлом болаларнинг камолотга эришишида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ота-она томонидан бола ўз вақтида эътибор билан рағбатлантириш борилса, болада эмоционал хис ривожланади, ота-онадан мотивация олади. Махалла, мактаб, синфдошлар жамоаси қўллаб-қувватлаши билан болага ижтимоий муҳит кўмакдош бўлади. Тенгдошларига қараб, бола, гапиришга, яна ҳам диққати барқарорлашишига интилади. Халқ таълими тизими ҳар бир болага тенг ҳуқуқ асосида сифатли таълим бериш дастурларини яратиши лозимдир.
Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиманки, алоҳида эхтиёжга мухтож болалар тенгдошлари каби оддий мактабларда ўқисалар, уларда ҳам ақлий ва жисмоний жиҳатдан ўсишга мойиллик пайдо бўлади. Боланинг психологиясида ижобий ўзгаришлар юзага келади. Жамиятимиздаги ҳар бир соғлом ва алоҳида эхтиёжга мухтож болаларни жамият учун етук ва баркамол шахс сифатида етишиши учун инклюзив таълимни ҳам жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлайман.
Download 14.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling