Ўзбекистон республикаси олий уа ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.53 Mb.
|
MAKTABGACHA TA\'LIM MAXSUS METODIKA 2 KITOB (Кириллча)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ УА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ М.П. Хамидова, М.Й. Аюпова МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ МАХСУС МЕТОДИКАСИ СЎЗБОШИ «ТаъИим тўғрисида»ги Қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», «Махсус таълим консепсияси» талабларидан келиб чиққан ҳолда ногирон болаларни ўқитиш, ижтимоий ҳаётга мослаштириш ҳамда улами мактаб таълимига тайёрлаш муаммоси республикамизда илмий-назарий, амалий- методик жиҳатдан етарли даражада ишланмаганлиги афсусланарлидир. Мактабгача тарбия махсус методикаси фанининг назарий, дидактик асосларини аниқлаш, билиш фаоллигини ошириш асосида мулоқот қилиш жараёнидаги бузилишларни бартараф қилиш ҳамда мактаб таълимига тайёрлаш самарадорлигини таъминлашга қаратилган коррексион педагогик усулларни ишлаб чиқиш махсус педагогика олдида турган долзарб вазифалардандир. Мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларга таълим бериш жараёнини такомиллаштириш бўлажак педагогнинг илмий ва услубий таъминланганлигига боғлиқ бўлади. Ушбу ўқув қўлланма «Мактабгача тарбия махсус методикаси» дастурига мос қилиб ёзилган бўлиб, дарслар ўзбек тилида олиб бориладиган махсус болалар боғчаларининг дефектологларини тайёрлашда хизмат қилади. Олқув қўлланмада мазкур курснинг асосий бўлимларининг назарий ва услубий масалалари ёритилган. Жумладан: мактабгача ёшдаги ақли заиф болалар нутқини ўстириш; мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларни теварак-атроф билан таништириш; мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларни ўйинга ўргатиш; елементар математик тасаwурлами шакллантириш; мактабгача ёшдаги ақли заиф болаларни тасвирий фаолиятга ўргатиш. Бу ўқув қўлланма талабаларга нафақат ўқиш даврида, балки болалар боғчасида машғулотлар ўтказишда ҳам ёрдам беради. 0ъқув қўлланма ўзбек тилида биринчи марта нашр қилинмоқда. Қўлланма юзасидан маориф ходимлари ва мутахассислар ўз фикр мулоҳазаларини билдирадилар, деган умиддамиз. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling