4-5 ёшли болаларни табиат билан таништириш машгулот ишланмаси жадвали
Download 335.48 Kb.
|
4-5 ишланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сентябр ойининг 1- Ҳафтаси Мавзу:-Ер майдончаси атрофини кузатиш. Мақсад
- Луғат иши
- Болалар
- Тарбиячи
4-5 ёшли болаларни табиат билан таништириш машгулот ишланмаси жадвали
Сентябр ойининг 1- Ҳафтаси Мавзу:-Ер майдончаси атрофини кузатиш. Мақсад: - Болаларга табиатни атрофга қараб, уни кузатишни, кузатишдан қандайгўзалликни кўришни, ҳисқилишни ва табиатни асрашга, табиатга бўлганмеҳрини уйғотишга ўргатиш. Луғат иши: хазонрезги, полиз, ер ости ва ер усти, унумдор, шўр ер, деҳқонбобо Керақли жиҳозлар:-машғулот учун кўргазмали расмлар ва иш қуроллари Машғулот бориши: Тарбиячи:- Мен кузман сизларга олтин косада, Шарбат ола келдим, бол ола келдим . Сават – сават қилиб, ширин мевалар, Омборлар лиқ тўла, дон ола келдим . Кенг водийлар тўла, далалар тўла, Пахта ола келдим, шон ола келдим Болажонлар,қаранглар табиатни кузатиб туриб мусаффо осмонга кўзим тушди. Сиз ҳамюқорига қаранг нималарни кўряпсиз?Қандай рангда бўлади. Болалар:-булутларни, оқ ва ҳаво ранг. Тарбиячи:-болажонлар аста-секинликбилан пастга қараймиз нималарни кўрамиз бир- бир айтиб ўтамиз. Болалар:- дарахт учларини, шохларни, танасини, дарахтни бутунлигича кўрамиз . Тарбиячи:-болажонлар энди пастга қараймиз нималарни куряпмиз? Болалар:- тўкилган баргларни Тарбиячи:- баргларни ранги, шакли қандай экан? Болалар:- сариқ, қизғиш ва оч яшил рангда бўладишакллари ҳар хил бўлади. Тарбиячи:-атрофимиздаги ер майдончасига назар ташлаймиз, у ерда нималарни кўряпсиз? Балолар:-сабзавотларни ва меваларни, очилган гулларни, манзарали дарахтларни кўряпмиз. Тарбиячи:-куз фаслида қандайўзгаришлар бўлади ? Болалар:- дарахт барглари тўкила бошлайди Тарбиячи:-баракалла, болажонлар табиат сариқ, олтин тусга кириб,ҳаво бироз совий бошлайди. Табиат ҳодисаларини биласизми? Болалар:-ёмғир, шамол, совуқбўлади Тарбиячи:- болажонлар, сизлар куз ҳақида шеърлар биласизми? Ғиг-ғир шамол елибди Ўлкамга куз келибди Мевалар ғарқ пишибди Ерга тӯп-тӯп тушибди Тарбиячи:- болажонлар қуёш йил давомида бизларни тарк этмайди. Чунки бизнинг Ўзбекистонимиз қуёшли ўлкаҳисобланади. Шунинг учун бизнинг юртимизда витаминларга бой бўлган мева ва сабзавотлар етиштирилади. Бизнинг боғчамизда ҳам, бир неча хил мевали дарахтлар бор. Уларни санаб ўтамиз. Болажонлар,қарангқандай мевали дарахтларни кўряпсиз? Download 335.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling