4-5 ёшли болаларни табиат билан таништириш машгулот ишланмаси жадвали


Download 335.48 Kb.
bet5/50
Sana26.01.2023
Hajmi335.48 Kb.
#1126219
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50
Bog'liq
4-5 ишланма

Сентябр ойининг 3- Ҳафтаси
Мавзу: Мева ва сабзавотларнинг фойдали томонлари билан таништириш.
Мақсад: Сабзавотлар ва мевалар ҳақида тушунча бериш. Уларни фойдали томонларини ўргатиш мева ва сабзавотларни фарқлашни ўргатиш.Мева ва сабзавотларни истеъмол қилишда гигиена қоидаларига риоя қилишга ўргатиб бориш. Мева ва сабзавотлардан шарбат тайёрланиш жараёнини ташкил этиш.
Луғат: Шарбат, полиз, сўзлар устида ишлаш.


Керақли жиҳозлар: Мева ва сабзавотларнинг расмлари ва мевалар сабзавотлар ўйинчоқлари. Пластилин тахтачаси, сок тайёрловчи мослама, стаканлар, тарқатма материаллар.
Тарбиячи: Болажонлар, сизларга шеър айтаман эътибор бериб шеър нима ҳақида эканлигини топингларчи?
Ғир- ғир шамол елибди,
Ўлкамга куз келибди.
Мевалар ғарқ пишибди,
Ерга тўп - тўп тушибди.
Болалар: Куз фасли?
Тарбиячи: Баракалла болажонлар, куз фаслида об-ҳаво қандай бўлади?
Бобо деҳқонларимиз нима ишлар қиладилар?Бобо деҳқонларимиз куз фаслида йиғим-терим ишларини бошлайдилар.
Тарбиячи:Болажонлар, мевалар қаерда пишади?
Бола: боғда, дарахтларда пишади.
Taрбиячи: Сабзавотлар қаерда етиштирилади?
Болалар : Полизда.
Тил ва нутқ:Болаларга боғ тасвирланган “Боғда”, “Полизда ”расми асосида ҳикоя тузиш. Болалардан шеърлар ва топишмоқлар суралади.
Ўйин: Стол устида мева ва сабзавотлардан хохлаганингизни олинг ва унинг рангини айтинг, (Стол устига 3 хил мева олма,анор,бодринг бор)Тарбиячи ёрдамида болалар 3 гуруҳларга бўлинадилар ва марказларга жойлашадилар.
Санъат маркази: Меваларни солиш учун рангли қоғоз ва пластилиндан саватчалар, рангли қоғоздан юк машинаси елимлаймиз.
Илм фан ва табиат маркази:Болажонларга мева ва сабзавотлардан шарбат олиш жараёнини кўрсатамиз.
Шарбат тайёрлаш ускунасини болаларга кўрсатади .
Мева ва сабзавотларимизни яхши ювиб шарбат тайёрлаш ускунаси ёрдамида олма, сабзи, қизил лавлаги,анор шарбатларини алоҳида- алоҳида шиша идишга солинади (рангларни фарқлайди).

Download 335.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling