Boshqa noan’anaviy energiya manbalari Режа
Download 88 Kb.
|
Boshqa noan’anaviy energiya manbalari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Экзотермик жараёнлардаги иссиқлик энергияларидан фойдаланиш
- Шамол энергияси. Шамол энергиясидан фойдаланиш
Boshqa noan’anaviy energiya manbalariРежа:Шамол энергияси. Шамол энергиясидан фойдаланишГеотермал сувлар энергиясидан фойдаланишнинг истиқболлариЭкзотермик жараёнлардаги иссиқлик энергияларидан фойдаланишСув энергиясидан фойдаланишДунё қўшимча энергиялар қидиришда давом этмоқдаШамол энергияси. Шамол энергиясидан фойдаланишБиз Шамоллар дунёси ва океан ҳавоси остида ҳаёт кечирамиз. Инсонлар Шамолнинг фойдаси ҳамда, унинг кўпгина қулай имкониятлари мавжудлигини англаб етганлар, лекин, узоқ вақтлар уни тушунтириб бера олмаганлар. Шамолга бўлган асосий қарашлар қадимги Грецияда вужудга келган. Эрамиздан аввалги 3-асрда Шамолнинг турли хил об-ҳаволарни сўриб олиб келиши маълум бўлган. Греклар Шамолнинг йўналишларини аниқлаганлар. Эрамиздан аввалги 100-йилларда қадимги Афинада «Шамол гуллари» номли минораларни қурганлар. «Шамол гуллари» деган атама сифатида лопаткалари мавжуд гулсимон вентилятор тушунилади. Бу қурилма Шамол йўналиши ва унинг тезлигини аниқлашда фойдаланилган. Бу қурилма Япония ва Хитойда ҳам мавжуд бўлиб, фақат «Шамол гуллари» аждарҳо кўринишида тайёрланган. Бу қурилмадан Шамол йўналишини аниқлашда фойдаланилган. Лекин, улар бу қурилмадан кўпроқ ёвуз руҳлар ва дайди Шамолларни қўрқитиш учун фойдаланишган. Шамол классификациясини баллар билан баҳоланган « Бофорт » шкаласидан билиб олиш мумкин. « Бофорт » шкаласида шамолнинг йўналиши ва тезлиги аниқ баллар билан баҳоланган. « Бофорт » шкаласида шамолнинг бир ҳолдан иккинчи ҳолга ўтишдаги ҳолатлари. жадвалда кўрсатилган. жадвал
Бу шамол кучларидан фойдаланишни инсонлар аллақачон ўйлаб қўйишган. Тўфон ва шу сингари кучли шамоллардан фойдали энергия манбаи сифатида унумли фойдаланиш мумкин. Шамолнинг эрдаги ўртача қуввати 4,4 триллион кВт дан юқори баҳоланади. Бу дегани электр энергиясидан 500 баробар фойдали демакдир. Хулоса қилиб айтганда, шамол энергияси ҳам чексиз имкониятлар ва чексиз энергия манбаи сифатида халқ хўжалигида ва жамиятимиз тармоқларида кенг фойдаланиш мумкин. Шамол-инсонлар томонидан ўзлаштирилган энг биринчи энг энергия манбаларидан бири ҳисобланади. Шамолсиз энергия манбалари дарёларнинг гидроэнергиясидан 100 баробар кўп, лекин, бугунги кунда дунё бўйича 107 МВт/соат энергия ишлаб чиқилади. Бу кўрсаткич дунё энергобалансини 0,001 фоизни ташкил қилади. Бутун дунё шамол энергиясидан фойдаланиш бўйича турли дастурлар ишлаб чиқилган. Шамол ускунасини ўрнатишдан олдин, шамол тезлиги аниқланади. Шамол тезлиги 5 км/ соатда юқори бўлиши лозим ва у қанотли ва чўмичли бўлиши мумкин. Шамол ускунаси қанотлари ўрнатилишига кўра, у кўндаланг ва тик турларга бўлинади. Шамол ускунасининг асосий унсурларига қуйидагилар киради: Қанотлар, уларнинг узунлиги шамолнинг таъсир доирасидан келиб чиқилади. Устун баландлиги тик йўналишдаги шамол ҳаракати тезлигидан келиб чиқилади. Механик энергияни электр энергиясига айлантириб берувчи турли жиҳоз ва қурилмалар. Замонавий аэродинамик винтлар билан жиҳозланган. Шамол агрегатларида шамол ҳаракат тезлиги 6-8 км/соат шамол таъсири доираси 2,6 106 бўлганда 150 МВт энергия олиш мумкин. Download 88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling