Boshqa noan’anaviy energiya manbalari Режа
Экзотермик жараёнлардаги иссиқлик энергияларидан фойдаланиш
Download 88 Kb.
|
Boshqa noan’anaviy energiya manbalari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сув энергиясидан фойдаланиш
Экзотермик жараёнлардаги иссиқлик энергияларидан фойдаланишКимёвий экзотермик жараёнларда, кимёвий мувозанатли мақсадли маҳсулот олиш томонига силжитиш мақсадида қўшимча системада ажралиб чиқаётган иссиқлик ташқи муҳит ёрдамида (сув, ҳаво, совутувчи агентлар ёрдамида ва ҳоказо) утилизация қилинади (сўндирилади). Аммо бу иссиқлик энергиясидан ҳар доим ҳам мақсадли фойдаланаверилмайди. Бунга сабаб кимёвий технологик баланс мутахассисларнинг йўналиши энерготехнология йўналиш билан cамбарчас боғланмаганлигидир. Масалан: Гомоген системаларда, яъни газлар ва суюқликлар ўртасида (Г-Г, ГС, С-С) берадиган экзотермик жараёнларда ажралиб cиққан иссиқликдан фойдаланиш усуллари бирмунча ишлаб cқилган. Аммо гетероген системаларда (Г-К, С-К) реакция иссиқликдан тўла фойдаланиш мукаммал эмас; Айрим ҳолларда юқори ҳароратли маҳсулот ҳаво ёрдамида совутишда ҳам иссиқ ҳаво атмосферага cиқарилади; Моддаларнинг эритишда иссиқликдан кўп ҳолларда фойдаланилмай, аксинча аралаштиргич қурилмалар ёки аралашма сув ёрдамида совутилиб, оқава сувлар ҳосил қилинади. Кўп ҳолларда саноат корхоналарида ҳосил бўладиган кислотали ва ишқорли оқавалар, ишқор кислота ёки бирор арзонроқ туз ёрдамида нейтралланиб, оқава сув ҳолатида сув манбаларига ташлаб юборилади. Бу ҳолларда ҳам кимёвий жараён энергиясидан фойдаланилмайди. Зарарли ёнувчи газ чиқиндилари ёқиб юборилади. Юқорида зикр этилган ҳолатлар реактор ўлчами энтальпияси, муҳитнинг (бўтқа ёки қовушқоқ қоришма, ёки ҳажмдаги газ ёки суюқлик) ноқулайлиги ва жараён босқичларининг мураккаблиги билан боғлиқ. Аммо барча нарсалардан кўра табиий ёқилғи заҳиралари чекланган бўлиб, келажакда қуёш, сув, шамол энергиялари қатори кимёвий жараёнлар энергиясидан тўлалигича фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Сув энергиясидан фойдаланишЭнергия ишлаб чиқаришда арзон тушадиган энергия манбаи сифатида сувни мисол келтириш мумкин. Денгиз тўлқинлари, дарёларнинг қуйилиш қисмлари, океан ва денгиз сувларининг ҳаракатланувчан қисмлари ҳам шулар жумласидандир. Сув қачонки маълум бир баландликдан ҳаракатланиб пастга тушар экан, унинг потенциал энергияси шунчалик даражада баланд бўлади. Натижада маълум миқдорда иш бажарилади. Баландлик фарқи сувнинг тушиши ёки унинг босими билан фарқланади. Бу манба эса шу томонлари билан ажралиб турадики, у доимо ҳаракатда бўлади ҳамда ҳеч қандай қўшимча энергия талаб қилмайди. Лекин бу энергия манбаидан батамом доимо бир хилда фойдаланиб бўлмайди, чунки жойнинг релъефи бунга таъсир кўрсатади. Юқорида айтганимиздек, сувнинг юқоридан пастга ҳаракатланиш ҳолатини ҳаётда кам учратишимиз мумкин. Шунинг учун инсонлар сунъий шаршараларни, яъни «ГЕС» иншоотларини барпо этишади. Сув энергиясидан 2000 йил аввал яқин шарқнинг тоғли аҳолиси унумли фойдаланишган. Уларда ишчи жиҳоз сифатида лопаткалари бор, валли ғилдирак асосий вазифани бажарган. Бу валли ғилдирак инсонлар эҳтиёжи учун зарур бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришда асосий қурилмаларни ҳаракатлантирувчи манба сифатида қўлланилган. Бу усул Европадаги инсон қўл меҳнатини енгиллаштириш жараёнининг асосий омили бўлган. Ҳозирги даврга келиб, электр энергиясиз ҳаётни тасаввур этиб бўлмайди. Жамиятимизнинг электр энергияси кириб бормаган бирон бир жабхаси қолмаганки, ҳар бир саноат корхоналари, йирик ишлаб чиқариш муассалари барча аҳоли электр энергиясидан унумли фойдаланади. Электр энергияси эса асосан сув иштирокида ишлаб чиқарилади. Бунда «ГЕС» ларнинг аҳамияти бениҳоя катта бўлиб, уларнинг вазифаси бизга электр энергияси етказиб бериш ҳамда будан ташқари дарё оқимини тошқинларни бир меъёрда ушлаб туриш каби вазифаларни ҳам бажаради. Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, сув энергиясидан унумли фойдалана билиш натижасида биз жамиятимиз тараққиётига муносиб ҳиссамизни қўшган бўламиз. Download 88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling