Boshqa noan’anaviy energiya manbalari Режа
Геотермал сувлар энергиясидан фойдаланишнинг истиқболлари
Download 88 Kb.
|
Boshqa noan’anaviy energiya manbalari
Геотермал сувлар энергиясидан фойдаланишнинг истиқболлари
Геотермал сувлар эр остининг унчалик чуқур бўлмаган 2-5 км даги вулқонлар отилиши ва бошқа геотермик жараёнлар натижасида ҳосил бўлади. У турли энергия талаб қилувчи инженерлик тармоқларида, яшовчи биноларни иситиш ҳамда иссиқ сув билан таъминлашда ишлатилади. Геотермал сувлар таркибининг кимёвий агрессивлаш ва бевосита саноат усулида ишлатишнинг мураккаблиги, ундан кенг кўламда фойдаланиш имкониятларини чегаралаб қўяди. Бугун дунёда геотермал сувлар энергетикаси фаол ривожланмоқда ва уларнинг қуввати 1995 йилда 4800 МВт ни ташкил қилди, шу жумладан АҚШда 2000, Филиппинда-930 Мексикада-500 Италияда-460 ва Японияда-445 МВт ни ташкил қилади. Ўзбекистонда ҳам геотермак энергияни ривожлантириш истиқболли ҳисобланади. Геотермал энергия деганда- эр ички қатламларининг энергияси тушунилади. Вулқонларни отилиши курраи заминимизнинг ички ҳароратининг нечоғлик юқори эканлигини кўрсатади. Олимлар эр ядросининг ҳароратини цельсий шкаласи бўйича минг градусдан юқори эканлигини баҳолашади. Бундай юқори ҳарорат эр сатҳига яқинлашган сари камайиб боради. Геотермал энергия ресуслари жуда катта бўлиб, улардан оқилона фойдаланиш жуда узоқ тарихга эга. Эр иссиқлиги ҳозирги кунда замонавий энергетикани ривожланишига ҳисса қўшаётганига қарамасдан, бугунги кунда унинг иқтисодий ва экалогик мақбул энергия сифатида тўлиқ ўрганиб чиқилмаган. Шунинг учун ҳам бугунги кунда «айланма технология» деб аталувчи янги фан йўналишининг ривожланиши геотермал энергиядан кенг кўламда фойдаланиш имкониятларини яратади. Геотермал энергия иккита асосий усуллар ёрдамида ишлатилади. Электр энергиясини ишлаб чиқиш биринчи йўналиш бўлса, кейингиси яшовчи уйлар, жамоат бинолари ва саноат корхоналарини иситиш ҳисобланади. Энергияни қайси мақсадда ишлатишимиз унинг бизнинг ихтиёримизга қайси шаклда келишига боғлиқ. Агар эр остидан отилаётган сув тоза «қуруқ» буғ кўринишда бўлса, уни «қуруқ» буғ учун ишлатилади. Бу жараёндаги конденсацияланган буғни эрга қайтариш, яхши сифатга эга бўлганини эса яқиндаги сув манбаига ташлаш мумкин. Бошқа ҳолатларда эса буғ сув заррачалари билан аралашган ҳолатларда бўлиши мумкин, бундай ҳолатларда буғ сув махсус қурилмалар ёрдамида сув заррачаларидан ажратилади ва турбинани ишлатиш учун юборилади. Ва ниҳоят, жуда кўп геотермал манбаларда фақатгина қайноқ сув бўлади ва унинг ёрдамида изобутанни буғ ҳолатга келтириш ҳамда трубинани изобутанли буғ ёрдамида айлантириб, электр энергия олиш мумкин. Бундай жараёнларни бинар цикллар деб аталади. Геотермал манбадан чиқаётган қайноқ сув билан бевосита таъминлонувчи уйлар, жамоат бинолари ва саноат корхоналарини марказлашган иссиқлик таъминоти билан таъминлашда фойдаланилади. Геотермал сувлар газ ҳолатидаги қўшимчалар билан чиққани учун ҳам уни экалогик тоза ёқилғи турига киритиш мумкин эмас, чунки ундаги олтингугуртли водород ва радон хавфли ҳисобланади. Шунингдек, ишлатилаётган иссиқ сувнинг таркибида 20% гача тузлар бўлиб, электр станциядан қайтган сувларни тоза ичимлик сувига қўшиш ундаги «фауна» ва «флора» га салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Геотермал иссиқлик электр станциялари (Гео ИЭС), 5км гача чуқурликда бўлган табиий буғни гидротермалларининг энергияси ҳисобига ишлатилади. Бугунги кунда геотермал энергетика АҚШ, Филлиппин, Мехсика, Италия, Япония, ва Россия сингари мамлакатларда сезиларли даражада ривожланмоқда. Бизнинг юртимизда ҳам Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларида геотермал энергия манбалари мавжуд. Америка қўшма штатларида қурилган геотермал иссиқлик станцияси дунёдаги йирик станциялардан бири ҳисобланади. Геотермал энергия захиралари қарийиб 200 ГВт га тенг бўлибгина қолмасдан, у эр юзида тенг тақсимланмаган ва унинг асосий қисми тинч океанида жойлашган. Download 88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling